Новое
10.03.21
«Солиқчилар ҚҚСни камайтириш ҳуқуқини суиистеъмол қилган корхоналар рўйхатига тушган ташкилотлар билан шартнома бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олмаслик ҳақидаги хабарномани юбордилар. Солиқ тўловчи ДСБга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган тушунтириш хатини жўнатди: 1) шартнома рўйхат шакллантирилгунига қадар тузилган, 2) шартнома тузиш чоғида контрагент ДСҚ сайтидаги ҚҚС тўловчилар маълумотлар базаси бўйича текширилган. Бунга жавобан ушбу маълумотлар кўриб чиқилиши ҳақида хабарнома келган. Шу куннинг ўзидаёқ солиқ органи томонидан ҳеч қандай тушунтиришлар берилмасдан, счёти блокировка қилинган контрагент билан тузилган шартнома бўйича ҳисобга олинган сумма миқдорида қўшимча тўлов тўланиши маълум қилинган».
09.03.21
ДСҚ олдинги давр учун ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиш бўйича чекловлар бекор қилиниши, ушбу имкониятдан фойдаланган солиқ тўловчиларга эса СКнинг 223-моддасига мувофиқ жарималар қўлланилиши ҳақида хабардор қилди. Солиқ маслаҳатчиси Ирина ПОДОЛЬСКАЯ техник чекловлар учун ҳам, жарима солиш учун ҳам қонуний асослар мавжуд эмас, деб ҳисоблайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан эксперт ўз позициясини асослади:
09.03.21
Бухгалтерлар 2020 йил учун статистика ҳисоботи топшириладиган саналарда шаклларни тўлдиришда ва уларда маълумотларни сақлашда мураккабликларга тўқнаш келдилар. Buxgalter.uz кичик йўриқномани тайёрлади, у 2020 йил учун статистика ҳисоботини тўлдиришда ёрдам беришига ишонамиз:
07.03.21
Етказиб берувчидан товар олдик. Ишончномани электрон шаклда расмийлаштирдик. Бироқ етказиб берувчининг бухгалтерияси ишончномани қоғоз шаклида талаб қилмоқда. Барча ўтган йилдан бошлаб ЭҲФга ўтганлигини ҳисобга олган ҳолда контрагентнинг талаби қонунийми?
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди:
07.03.21
СКнинг 259-моддасига мувофиқ товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар учун солиқ даври чорак ҳисобланади. Амалиётда ушбу нормани қўллашнинг низоли жиҳатлари мавжуд. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ мутахассислари шунга ўхшаш вазиятларда қандай ҳаракат қилишни тушунтиришди.
04.03.21
Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг юридик шахснинг устав фондига жисмоний шахслар киритган мулкий улушларга солиқ солишга доир тушунтиришлари акс-садоларга сабаб бўлди. Тушунтиришлар солиқ органларига маъқул бўлди, бироқ бизнес ҳамжамияти, солиқ маслаҳатчилари ва юристларда эътирозлар уйғотди.
ЎзР ССП ҳузуридаги Суд ҳайъати судьяси Нодир ЮЛДАШЕВ ушбу масала юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
04.03.21
ElectEx компанияси ДСҚдан МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисоби маълумотларини МҲХСга ўтаётган корхоналарга солиқ солиш мақсадлари учун қўллаш тўғрисидаги сўров юзасидан жавоб олди. Buxgalter.uz илтимосига биноан компаниянинг экспертлари ДСҚнинг жавобини шарҳлаб беришди.
03.03.21
Товарлар экспорти оқибатлари тўғрисида buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ гапириб берди:
03.03.21
Солиқ қўмитаси хўжалик юритувчи субъектларга олдинги даврлар учун 10 мартга қадар ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг техник имкониятини тақдим этди ва ушбу ҳуқуқни суиистеъмол қилиш оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди.
03.03.21
Ойнинг охирги куни ҳисоблагич кўрсаткичлари олинадиган ва «O'zsuvta'minot» АЖга (SUVSOZ) юбориладиган сўнгги сана ҳисобланади. Кўрсаткичларни юбориш учун истеъмолчи бир нечта вариантлардан бирини танлаши мумкин. Батафсил –buxgalter.uz шарҳида.