Новое

“Аниқлаштирилган ҳисобот”ни топширишда энди жариманинг олдини олиб бўлмайдими?

26.02.21
ДСҚ яна бир бор тадбиркорларга 1 мартдан бошлаб Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда назарда тутилган ЭҲФни тақдим этиш муддатларини бузганлик учун СКнинг 223-моддаси асосида жаримага тортишлари ҳақида эслаб ўтди. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА бундай амалиёт муаммолар билан боғланган деб ҳисоблайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан эксперт унинг фикрига кўра юзага келган вазиятдан қандай чиқиш мумкинлиги ҳақида гапириб берди:

Чет эллик мутахассисга меҳмонхона учун ҳақ тўланди: солиқ оқибатлари

25.02.21
Ўзбекистон корхонаси ишга жалб қилинган чет эллик мутахассисларнинг меҳмонхонада яшаши учун ҳақ тўлади. Ушбу операциянинг солиқ оқибатлари ҳақида Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ гапириб берди.

Ўзбекистонда ишловчи ходим чет элда бўлганида солиқлар қандай тўланади

25.02.21
Компаниянинг масофадан ишлайдиган ходими ўз вазифаларини бажаришни давом эттирган ҳолда узоқ муддатга чет элга чиқиб кетди. Бундай вазиятда ЖШДС ва ижтимоий солиқни ушлаб қолишда нимадир ўзгарадими? Buxgalter.uz солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВАдан саволга жавоб беришни илтимос қилди: - Ўзбекистон фуқароси чет элда 6 ойдан кўпроқ вақт бўлган ҳолда, Ўзбекистон корхонасида масофадан туриб ишлай оладими?

Мажбурий рақамли маркировка қилиш товарларни ҳисобга олишни қандай ўзгартиради

25.02.21
ДСҚ жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб пиво маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировка қилиш бошланиши ҳақида хабар йўллади. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари 1 январдан бошлаб шу тарзда маркировка қилинмоқда. Товарларнинг бошқа турлари бўйича ҳам муддатлар белгиланган. Бу қандай ишлаши ва корхоналар нимага тайёрланишлари лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Жавоҳир ИСМОИЛОВ сўзлаб берди:

2021 йилда камерал текширувдаги 7 та муҳим ўзгаришлар

24.02.21
2021 йилнинг бошида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. У камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудитини ўтказиш қоидаларини ўзида бирлаштирган. Камерал солиқ текшируви соҳасидаги энг муҳим янгиликлар ҳақида “Норма” экспертлари - адвокат Элеонора МАЗУРОВА ва юрист Альберт САФИН гапириб беришди:

Давлат ташкилотлари ижтимоий солиқни қандай ставка бўйича тўлайдилар

24.02.21
Бюджет ташкилоти ҳузурида шартнома асосида хизматлар кўрсатувчи давлат муассасаси ташкил этилди. Агар Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилмаса, у ижтимоий солиқни қайси ставка бўйича тўлашини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди:

Ходим уни “иш ҳақи сақланмайдиган” таътилдан чақириб олишларини талаб қилиши мумкинми

24.02.21
Ходимга унинг аризасига биноан 2 ой муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилди. Таътил бошлангандан кейин бир ой ўтгач, у ўзини муддатидан олдин чақириб олишларини талаб қилмоқда. Иш берувчи ходимнинг талабини қаноатлантириши ва таътил муддати тугагунга қадар чақириб олишни расмийлаштириши шартми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

1-kb shakli йиллик статистика ҳисоботи - яқин

24.02.21
Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси тадбиркорларга сўнгги саналар ҳақида эслатиб ўтди. Кичик корхоналар ва микрофирмалар 1-kb shakli бўйича йиллик статистика ҳисоботини 26 февралдан кечиктирмай тақдим этишлари керак. Хорижий инвестициялар ва хорижий капитал иштирокидаги корхоналар учун сўнгги сана - 25 март.

Агар КПК бўйича харид қилишдан олинган чек рўйхатдан ўтказилмаса

23.02.21
Ташкилот раҳбари кейинчалик ҳисобини юритиш учун корпоратив пластик карта бўйича харид қилиш чекларини бухгалтерга топширди. Шахсий кабинетнинг “Корпоратив карта ёрдамида ҳақ тўлашда берилган чекларни рўйхатдан ўтказиш” сервисида рўйхатдан ўтказишда улардан баъзилари, шу жумладан - «Uzcard» логотипли чеклар ўтмади. Барча чеклар бўйича ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш учун энди қандай йўл тутиш лозим? Buxgalter.uz ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ мутахассисларига ушбу саволларни берди:

«Янги технологиялар» ИАМ юридик шахсларнинг электрон рақамли имзоси (ЭРИси) юзасидан саволларга жавоб берди

23.02.21
Ташкилотда электрон рақамли имзодан фойдаланишни янада оптималлаштириш қандай ташкил этилади? Қай бири маъқул бўлади – барча учун битта электрон рақамли имзо олишми ёки ҳар бир ходим учун алоҳидами? Кўпчилик ходимлар учун юридик шахснинг ЭРИсини қандай олиш мумкин? Buхgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» маркази мутахассиси Замира УСМОНОВА ушбу масалаларни ҳал этишда кўмаклашди: