Новое
23.02.21
2021 йил 1 январдан бошлаб СКнинг 259-моддаси солиқ даврини белгиловчи норма билан тўлдирилди, айланмаси ҳар ойда 1 млрд сўмдан ошмайдиган ташкилотлар учун - чорак. Бунда ушбу нормани қўллаш билан боғлиқ айрим масалалар тартибга солинмай қолган. Хусусан, чегара суммадан ошганда қандай тартибда ҳаракат қилиш ноаниқ.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА:
23.02.21
Февраль воқеалари контрагентларни танлаш нақадар муҳимлигини кўрсатди. Ишончлилик юзасидан потенциал ҳамкорни текшириш масаласи катта суммада битим тузиладиган ва битим бўйича харажатлар тадбиркор учун аҳамиятли бўлган ҳолларда айниқса кескин туради. Солиқ назоратини қатъийлаштириш шароитларида Гулнора ЭРГАШЕВАнинг фикрига кўра, контрагентни текшириш масаласига расман ёндашиш лозим эмас. Buxgalter.uz илтимосига биноан эксперт мазкур вазифани ҳал қилиш юзасидан ўз қарашлари билан ўртоқлашди.
22.02.21
“Ташкилотда 3 нафар фарзандга эга ходим ишлайди, улардан каттаси - коллежнинг 17 ёшли ўқувчиси, кичиклари эса - мактабнинг бошланғич синфлар ўқувчилари. Унга “касаллик варақаси” учун қандай миқдорда ҳақ тўлашимиз керак? Ходимнинг таъкидлашича, у нафақани иш ҳақининг 100%и миқдорида олишга ҳақли”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
22.02.21
Солиқ органлари қўмитага касса интизоми бузилишига қарши курашишда ёрдам бераётган харидорларни рағбатлантиришадими?
07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚ чиқиши билан назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текшириш қоидалари янги норма билан тўлдирилди. Энди агар жисмоний шахс - харидор солиқ органларига НКМ ёки ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилиши билан боғлиқ солиқ қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари билан видеоёзувни жўнатса, бу ҳуқуқбузарга нисбатан чоралар кўрилиши учун етарли бўлади. Ва ушбу ҳолларда назорат харидини ўтказиш талаб этилмайди. Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди.
19.02.21
“Ваколатхона штатида норезидент бўлган ходимлар бор. Тижорат фаолиятини амага оширмаймиз. Ўзбекистонда бундай ходимлар томонидан олинган даромадлардан қандай солиқлар ва қандай ставкалар бўйича тўланади? Ваколатхона қандай ҳисоботларни топширади?”
Саволга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
19.02.21
Корхонада олдинги йилларда, у солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимида бўлган пайтда (ЯСТ тўлаганда) зарар юзага келган. У 2020 йилда фойда солиғини тўлаган, уни ҳисоблашда фойда олгани маълум бўлган. 2020 йилдаги фойдани ўтган йиллардаги зарар суммасига камайтириш мумкинми?
buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу саволга МВнинг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ХАМРОЕВ жавоб берди:
19.02.21
Ҳисоботларда пул маблағлари ва уларнинг ҳаракатлари, эквивалент таркибидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни 7-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти талабларига кўра қандай акс эттирилиши хусусида ACCA, FMVA (CFI), MBA, МҲХС Фонди экспертлар қўмитаси аъзоси Жавлон Умаров buxgalter.uz
19.02.21
Республикамизда молиявий ҳисоботларни МҲХС талаблари даражасида, барча қоидаларга асосан тайёрлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан саналади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ташаббусига кўра солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур соҳа мутахассислари томонидан МҲХС
18.02.21
2020 йилда товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва ЭҲФни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар ҚҚСни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга бўлишган. Бугунги кунда улар учун ҳисоб-китобнинг электрон шакли ёпилган. Бу улар ҚҚСни ҳар ойда ҳисоб-китоб қилиш ва тўлашга ўтишлари кераклигини англатадими? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ ҚҚС бошқармаси бошлиғи Беҳзод ИСАҚУЛОВ тушунтирди:
18.02.21
Кўпинча кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш доирасида корхона ходимларни хориждаги ёки республиканинг бошқа ҳудудларидаги ўқув юртларига ўқишга юборади. Ёки - дипломлар (сертификатлар) олиш учун имтиҳонлар топширишга ҳақ тўлашади. Қандай шартларда корхона томонидан малака ошириш мақсадларида ходимнинг ўқиши учун ҳақ тўланиши ходимнинг даромади ҳисобланмайди? Бунда ўқув юртлари қандай талабларга жавоб бериши керак? “Норма” ушбу саволларга Молия вазирлиги ва ДСҚда жавоб олди: