Новое

Қайта баҳолашни бекор қилиш фойда солиғи бўйича бўнак тўловларига қандай таъсир кўрсатади

09.01.21
Агар сизнинг корхонангиз фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари тўласа ва сиз бўнак маълумотномасини тақдим этишга қарор қилган бўлсангиз, мўлжалланаётган солиқ солинадиган фойдани аниқлашда асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинганлигини инобатга олинг. Buxgalter.uz илтимосига биноан мазкур масалани Молия вазирлиги Бевосита солиқлар бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди:

ҚҚС ўрнини қоплашни рад этиш учун асослар рўйхатини кенгайтириш таклиф қилинмоқда

08.01.21
ДСҚ Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни таклиф қилмоқда. Улар қоплашнинг асосланганлиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш қоидалари ва солиқни тезлаштирилган тарзда қоплаш тартибига дахл қилади. Лойиҳани ҚҲТБТда муҳокама қилиш 21 январга қадар давом этади. Лойиҳага аналитик хатда ҳар бир тузатиш учун асослар кўрсатилган (“Аналитик материаллар” ҳаволаси). Buxgalter.uz ДСҚ матбуот хизматида тафсилотларни аниқлаштирди.

Қандай ҳолатларда иш берувчи ходимнинг талабига кўра меҳнат шартларини ўзгартириши шарт

08.01.21
Айрим ҳолатларда ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли бўлади, иш берувчи эса ушбу талабни бажариши лозим. Айнан қандай ҳолатларда буни амалга ошириш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб берди:

2021 йил учун сув солиғи бўйича “бўнаклар” тўғрисида маълумотнома қандай тўлдирилади

08.01.21
Жорий йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисида маълумотномани тўлдирган ҳолда нималарни инобатга олиш лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ сўзлаб берди:

“Касаллик таътили”да ҳайфсан олиш мумкинми?

07.01.21
Компания ходими узрли сабабларсиз прогул қилди, шундан кейин бир кундан сўнг эса “касаллик таътили”га чиқди. Директор уни интизомий жавобгарликка тортмоқчи. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ходимга нисбатан интизомий жазо қўллаш мумкинлигини buxgalter.uz учун махсус “Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:

Экология бўйича ҳисоб-китоб қандай топширилади

07.01.21
Янги йилнинг дастлабки кунларида баъзи бухгалтерлар атроф муҳит ифлослантирилганлиги учун тўловлар ҳисоб-китобларини http://e-ekologiya.uz сайти орқали жўнатишга уриниб кўришди. Ушбу ҳужжатлар қабул қилиндими, бу ҳали тушунарсиз. Бунда Ҳисоб-китобни топшириш муддатлари 15 январда тугайди. Buxgalter.uz вазиятни тушунишга ҳаракат қилди.

Интизомий жазо чораларини қўллашда йўл қўйиладиган 5 та хато

07.01.21
Амалиётда иш берувчилар томонидан ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари нотўғри қўлланилган ҳолатлар кўп учрайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА энг кўп тарқалган хатоликлар ва улар иш берувчи учун қандай оқибатларни юзага келтириши мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди:

Сувдан фойдаланувчилар учун ер усти ва ер ости сувларининг нисбати тасдиқланди

07.01.21
Сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойи бўйича солиқ органларига 2021 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисида маълумотномани тақдим этиш учун барча зарур қийматлар, шу жумладан - ер усти ва ер ости сувларининг нисбати тасдиқланди. Buxgalter.uz маълумотларни аниқлаштирди ва умумлаштирди.

2021 йилда фойда солиғи қандай тўланади

07.01.21
2020 йилда Президентнинг 03.04.2020 йилдаги ПҚ-5978-сон Фармони фойда солиғи тўловчиларига кутилаётган фойда суммасидан келиб чиқиб, фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш ҳуқуқини тақдим этди. 2021 йилдан бошлаб ушбу норма СКга киритилган. 2021 йилда бу масалада қандай ўзига хос жиҳатларни ҳисобга олиш лозим? Buxgalter.uz сиз учун батафсил йўриқномани тайёрлади!

6 январь - инвестициялар бўйича статистика ҳисоботини топширишнинг сўнгги куни

06.01.21
Илгари солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетлари орқали Давстатқўм 2020 йил учун 1-ID шаклига асосан жалб қилинган ва ўзлаштирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот топшириш муддатлари 7 январга қадар узайтирилганлиги тўғрисида билдиришномани йўллади. Buxgalter.uz айрим ўзига хос жиҳатларни аниқлаштирди.