Новое

Хусусий клиника томонидан берилган “касаллик варақаси”га ҳақ тўланадими?

27.11.20
“Ходим мана 2 ойдирки “бюллетенда ўтирибди”. Турмуш ўртоғининг сўзларига кўра, у хусусий клиникада даволанмоқда, у ерда унга касаллик варақаси очилган. Биз хусусий тиббиёт муассасаси томонидан берилган “касаллик варақаси”ни қабул қилишимиз ва ҳақ тўлашимиз шартми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Қандай қилиб банк иш кунига боғлиқ бўлмаслик мумкин

27.11.20
Тадбиркорлик субъектлари ҳар қандай вақтда, қулай ва зарур пайтда пул ўтказиш йўли билан ўзаро ҳисоб-китобларни, шунингдек бюджетга тўловларни амалга оширишлари мумкин. Бу имкониятдан қандай фойдаланиш ҳақида, buxgalter.uz илтимосига биноан Марказий банк Тўлов тизимлари департаменти бошқарма бошлиғи Умид СОБИРОВ гапириб берди:

Чегирилмайдиган харажатларга ҳисобдан чиқарилган товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоби қандай юритилади

27.11.20
Корхона ўз фаолиятида ўз эҳтиёжлари учун товарлар ва хизматларни сотиб олади. Бироқ фойда солиғи ҳисоб-китобида уларнинг баъзилари чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади. Бу вазиятда “кирувчи” ҚҚСни нима қилишни, buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:

Вафот этган ходимнинг иш ҳақи кимга берилади

27.11.20
«Компания ходимларидан бири вафот этди. Олинган иш ҳақи ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация суммаси анча миқдорни ташкил этди. Бухгалтерия ушбу суммани вафот этган ходимнинг бевасига берди. Бироқ кейинги куни вафот этган ходимнинг отаси келиб уларни судга беришини айтиб пўписа қилди. Ҳақиқатан ҳам, вафот этган ходимнинг иш ҳақини кимга бериш лозимлигини тўғри белгилаш муҳимдир. Акс ҳолда низолар юзага келиши ва судда муҳокама қилишгача етиб бориши мумкин.

Агар онлайн-кассани таъмирлаш учун олиб кетишса, қабул қилиш-топшириш далолатномаси зарурми?

27.11.20
Агар виртуал касса ёки онлайн-НКМ ишдан чиққан бўлса, тадбиркор нима қилиши лозим? Бундай вазиятда ким ва нима учун жавоб беради? Нима учун ТХКМ бундай қурилмалар таъмирлаш учун олиб кетилгани ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат бера олмайди? Buxgalter.uz бу борада тавсияларни тайёрлади.

Автотасдиқланган ҳисобварақ-фактурани қандай фарқлаш мумкин

26.11.20
1 ноябрдан бошлаб 489-сон ВМҚга 2-илованинг 63-бандида назарда тутилган, контрагент томонидан кўриб чиқилмаган ҳисобварақ-фактураларни автотасдиқлаш ишга туширилди. Лекин кўриб чиқилмаган ЭҲФлар ҳали ҳам кўп. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ бош мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ тушунтирди.

Вакиллик харажатлари бўйича ҚҚС ҳисоби қандай юритилади?

26.11.20
Деярли ҳар бир корхонада хўжалик фаолияти жараёнида вакиллик харажатлари юзага келади. Улар бўйича ҚҚС ҳисобини қандай тўғри юритишни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:

Агар маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодини аниқлаш имкони бўлмаса

25.11.20
Душанба, 23 ноябрь куни, Солиқ қўмитаси Товарлар ва хизматлар ягона электрон классификаторини ишга туширди. У билан ишлашга уриниб кўрган тадбиркорларда дарҳол саволлар туғилди: а) агар тизим ишлаб чиқарилаётган товар кодини топмаса нима қилиш зарур; б) маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодини ЭҲФ ва онлайн-НКМ чекларида акс эттиришга қандай эришиш мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ идентификация воситалари билан маҳсулотларни маркировка қилишни жорий этиш бўлими бошлиғи Жавоҳир ИСМОИЛОВ тушунтирди:

Агар солиқчилар тугатилаётган корхонани текширишмаса

25.11.20
2020 йил 1 январдан бошлаб корхоналарни ихтиёрий тугатишнинг янги тартиби жорий этилган. Бизнесни сабаблари ва корхонанинг юридик шаклидан қатъи назар тугатиш тадбиркорлик, молиявий ва хўжалик фаолиятининг, шунингдек - ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишини назарда тутади. Янги тартиб тартиб-таомилларнинг ўзини соддалаштирганига қарамай, амалиётда тугатилаётган корхонага боғлиқ бўлмаган муаммолар юзага келади. Бундай вазиятларда қандай ҳаракат қилишни “Норма”нинг юридик масалалар бўйича экспертлари – адвокат Элеонора МАЗУРОВА ва юрист Альберт САФИН тушунтиришди:

Йил охирига бош бухгалтер режаси (кенгайтирилган)

25.11.20
5 декабрь: 2020 йил ноябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС тўлашнинг сўнгги куни ; 2020 йил ноябрь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни ;