Новое
20.02.25
Солиқ тўловчилар 2025 йил 1 мартга қадар «Солиқ ҳисоби маълумотлари бўйича харажатлар (зарарлар)» 2.1-иловасини тўлдирган ҳолда 2024 йил учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини топширишлари керак.
Бунда нималарга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтириб берди:
17.02.25
Тасдиқланган статистика ҳисоботи шаклларига мувофиқ (2024 йил 18.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3575-сон) ташкилотлар 2025 йил 17 февраль ва 24 февралгача статистика ҳисоботларни тақдим этишлари керак.
17.02.25
2024 йил 13 декабрдан Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификатори (ХАЛИКК-2024) кучга кирган.
Ушбу миллий стандарт иш берувчилар ва уларнинг ходимлари учун қандай муаммоларни келтириб чиқараётгани ва уларни қандай бартараф этиш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра юридик фанлари номзоди Михаил ГАСАНОВ ҳикоя қилди:
12.02.25
Йил якуни – бу оддий расмиятчилик эмас, балки молиявий ҳисобот, солиқлар ва бизнес стратегиясига таъсир қилувчи муҳим босқич. Бу ишдаги хато жуда қимматга тушиши мумкин.
TA-VAT бухгалтерия компанияси асосчиси, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича тренер Александра ТОЛМАЧЕВА бухгалтерлар учун барча асосий қадамлар ва уларга изоҳлар билан аъло даражадаги чек-варақ тайёрлади:
10.02.25
Одатда, Солиқ кодексининг рус ва ўзбек тилларидаги матнларида тафовутлар аниқланса, идора солиқ тўловчиларга асл манба сифатида айнан ўзбек тилидаги вариантга мурожаат қилишни тавсия этади. Ўзбек тилидаги матнда очиқдан-очиқ хато аниқланган ҳолда нима қилиш керак?
Масалан, шундай тафовутлардан бири натижасида СКнинг 158-моддасида белгиланган солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишни тўхтатиб туриш учун 5 кунлик муддати бўйича чеклов ўзбек тилидаги вариантида мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Бундан ташқари – кодекс кўриб чиқишни камида 5 кунга кечиктиришни талаб қилади ва максимал кечиктириш муддатини белгиламайди, бу эса солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини очиқдан-очиқ бузади.
Buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятга изоҳ берди:
10.02.25
Узоқ муддатли шартномалари бўлган қурилиш ташкилотларининг солиқ тўловчининг шахсий кабинетига «огоҳлантириш» кела бошлади. Бунинг сабаби нимада ва бундай хатга қандай тўғри муносабатда бўлиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА айтиб берди:
07.02.25
1 апрелдан фармацевтика маҳсулотларини реализация қилувчи ёки тиббий хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар даромадларидан қатъи назар ҚҚС тўловчилари деб эътироф этилади. (ва мос равишда – фойда солиғи тўловчилари). Улар учун ҚҚС ҳисоботлари онлайн-НКТ чеклари, ЭҲФ ва бошқа маълумотлар асосида автоматик равишда шакллантирилади. Ушбу тартиб Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг жорий этилади.
Бундай компания ҚҚС тўлашга ўтиш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириши кераклигини бизнинг йўриқномамиздан ўқинг:
05.02.25
Якка тартибдаги тадбиркорлар январь ойида ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни топширишда муаммога дуч келишди. Ҳисобот ўзи ва ёлланма ходимлар учун тўланган солиқни одатдаги акс эттириш вариантини назарда тутмайди.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. Шунингдек, биз ушбу масала юзасидан солиқ органи ходимларидан ҳам тушунтириш олдик:
04.02.25
My.soliq.uzда жорий йил учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланганлиги ва солиқ имтиёзларини ҳисобга олиш учун қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан 2025 йил учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот пакети коди (№11101_18) янгиланди. 2024 йил учун ҳисобот пакети коди аввалгича қолди – №11101_16.
Муҳим тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
03.02.25
Амалиётда якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахслар ўртасидаги ижара муносабатларини рўйхатга олишда баҳсли вазият юзага келмоқда. Ижара шартномаларини ҳисобга олиш сервиси ижара шартномасининг ҳар икки томонини «жисмоний шахслар» сифатида таснифлайди, шу билан битим бўйича солиқ тўловчи ва солиқ агенти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик схемасини бузиб кўрсатади.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади: