Новое

Банк орқали божхона тўловларини қандай амалга ошириш керак

09.10.24
Корхона божхона тўловларини тўлаш учун банкка тўлов топшириқномаларини тақдим этади. Банк эса уларни ҳеч қандай тушунтиришларсиз ўчириб ташлайди. Сизда ҳам шундай ҳолат бўлганми? МУНИС (MUNIS) тизими орқали божхона тўловларини тўлаш бўйича батафсил йўриқномани олинг. Buxgalter.uz саволларига Марказий банкнинг Тўлов тизимлари департаменти бош иқтисодчиси Захриддин АШУРОВ жавоб берди.

Чет элликдан асосий ставкадан паст фоизда қарз олган бўлсангиз

08.10.24
«Норезидент жисмоний шахсдан чет эл валютасида қайта молиялаш ставкасидан паст фоизли қарз олдик. Норезидент икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш учун резидентлик сертификатини тақдим этди. Бу ҳолатда қайта молиялаш ставкаси ва шартномадаги фоизлар ўртасидаги фарқ бизнинг ташкилотимиз даромади ҳисобланадими? Ёки биз Солиқ кодексининг 299-моддаси 5-қисми 2-бандини қўллаймиз ва бизда солиқ оқибатлари юзага келмайдими? Агар шартномада кўрсатилган фоизлар кўринишидаги харажатларни ҳисоблаш ва резидентлик сертификатидан фойдаланишда биз солиқ тўлашдан озод этилсак, ушбу харажатни фойда бўйича ҳисоботда ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботда кўрсатиш керакми?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Экспортга мўлжалланган товар Ўзбекистон ҳудудидан чиқмаса

07.10.24
«Ташкилот чет эл фирмаси билан валюта шартномаси тузади, лекин товарни экспорт қилмайди (чет элга юбормайди), балки уни Ўзбекистонда туширади. Буни экспорт шартномаси деб ҳисоблаш мумкинми, бу битимдан қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Пластмасса буюмларига қайси МХИКни қўллаш керак

03.10.24
Солиқ қўмитаси МХИК 03926001020000000 «Бошқа жойларда киритилмаган пластмасса буюмлари» учун 8 та ўлчов бирлигини белгилади. Ушбу МХИК билан ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларини расмийлаштиришда қандай қилиб чалкашмаслик ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

1 октябрдан кимлар учун ижтимоий солиқ миқдори ошди

03.10.24
1 октябрдан баъзи тоифадаги солиқ тўловчилар учун ижтимоий солиқ миқдори ўзгарди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

Ўзбекистонда 2024 йилда электрон ТТЮХ: расмийлаштириш бўйича қўлланма ва муҳим нозик жиҳатлар

02.10.24
Ўзбекистонда электрон ТТЮ (товар-транспорт юк хати) тизими ҳали ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш босқичида турибди. Ва ЭТТЮХ ҳақидаги қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар доим ҳам техник янгиликлар билан бир хил тезликда бўлмаяпти. Сиз доимо долзарб талаблардан хабардор бўлишингиз ва товар-транспорт юк хатлари билан ишончли ишлай олишингиз учун, биз амалдаги қоидаларни тушунишга ёрдам берадиган ва ишни соддалаштирадиган барча асосий жиҳатларни тўпладик. Ва албатта, биз ўзгаришларни кузатиб боришда давом этамиз ва ушбу қўлланмадаги маълумотларни янгилаб борамиз!

Инвестор ускуна ўрнатса, қандай солиқ мажбуриятлари пайдо бўлади

02.10.24
«Хорижий компания ўзбек компаниясига инвестиция сифатида Ўзбекистонга техника ва ускуналар етказиб беришни режалаштирмоқда. Агар божхона тўловларини инвестор ўз зиммасига олса, компания учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Маркетплейс чекларда рақамли маркировка белгисини қандай акс эттириши керак

30.09.24
«Биз маркетплейс орқали мажбурий рақамли маркировкага тегишли маиший техникани сотишни режалаштирмоқдамиз. Бундай савдолар бўйича чекларда маркировка белгисини акс эттириш керакми? Буни қандай қилиш мумкин?» Вазиятни «Asl belgisi» МАТ оператори ривожланиш бўйича директори Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ «Норма» ПРМнинг «Товарларни рақамли маркировкалашга оид савол ва жавоблар» вебинарида тушунтирди:

Умумий овқатланиш корхонаси таом тайёрлаш учун маркировкаланган товарлардан фойдаланса

27.09.24
«Биз таом тайёрлаш учун ингредиент сифатида маркировкаланган товарлардан фойдаланамиз. «Asl belgisi» тизимида нима қилишимиз керак?» «Норма» ПРМнинг «Товарларни рақамли маркировкалашга оид саволлар ва жавоблар» вебинарида умумий овқатланиш корхоналари вакилларининг саволларига «Asl belgisi» МАТ операторининг ривожланиш бўйича директори Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ жавоб берди:

2024 йил III чорак учун 4-kb savolnoma шакли бўйича ким статистик ҳисобот топшириши керак

27.09.24
Статистика агентлиги сайтининг «Танланма кузатув» бўлимида яна бир рўйхат пайдо бўлди. Бу сафар - 2024 йил III чорак учун 4-kb savolnoma шакли бўйича танланма кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхати. Агар сизга ҳам шундай омад кулиб боққан бўлса, buxgalter.uz нинг қадамма-қадам йўриқномасидан фойдаланинг: