Новое

Ваколатхона бош компаниядан келадиган меҳмонлар учун чипталар ва яшаш ҳақини тўлади: солиқ оқибатлари қандай бўлади

08.09.23
«Хорижий компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига бош офисдан (Қозоғистон) норезидент ходимлар келмоқда (хизмат сафари эмас). Ваколатхона уларга авиачипталар ва меҳмонхонада яшаш учун ҳақ тўлайди. Ушбу ҳолатда норезидент жисмоний шахсларда даромад юзага келадими? Агар шундай бўлса, унга ижтимоий солиқ ва ЖШДС солинадими?» Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Норма» компанияси эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

Контрактлар учун тўловга ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланилади

07.09.23
Агар компаниянгиз ходими профессионал ва олий таълим ташкилотларига таълим олиш учун тўловни амалга оширса, унинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг шу суммасидан ЖШДС ундирилмайди. Имтиёзни қандай қўллаш бўйича асосий жиҳатларни эслатиб ўтамиз.

Бир контракт доирасида ташқи савдо операциялари бўйича ўзаро ҳисоб-китобни амалга ошириш мумкинми

07.09.23
“МЧЖ товарларни Ўзбекистонга олиб кириш-олиб чиқишсиз ташқи савдо операциялари бўйича фаолиятни амалга оширади (99 туридаги ташқи иқтисодий операциялар, 18 ва 19 туридаги контрактлар). Чет эллик ҳамкор билан тузилган айни бир шартнома бўйича тўловлар Россия рублида, товарни жўнатиш эса еврода амалга оширилган. Улар ўртасида дебиторлик-кредиторлик қарзи ҳосил бўлмаслиги учун ўзаро ҳисоб-китобни амалга ошириш лозим бўлган. Шартномада товарлар учун тўловлар турли валюталарда РФ курслари бўйича амалга оширилиши мумкинлиги ҳақидаги банд мавжуд. МЧЖ Ўзбекистоннинг резиденти бўлган ҳолда валюта операциялари бўйича РФ курсларига асосан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириши мумкинми?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

БЮД расмийлаштирилганидан бир йилдан кўп муддат ўтса, товарлар учун тўлов қандай амалга оширилади

07.09.23
14.05.2020 йилдаги 283-сон ВМҚга асосан ташқи савдо операцияларида товарларни экспорт режимига расмийлаштириш, чет эллик ҳамкорлар томонидан олдиндан тўлов амалга оширилганидан кейин ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш муддати ёхуд Ўзбекистонга импорт қилинган товарлар, ишлар, хизматлар учун пул маблағларини ўтказиш муддати 365 кундан ошмаслиги керак. Аммо “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун ва Фуқаролик кодекси бундай тақиқни белгиламайди ва айни пайтга қадар банклар чет эллик ҳамкорларга ўтказиб юборилган муддат билан тўловларни ўтказишган. Август ойидан бошлаб банклар бундай операциялар учун солиқ органининг хулосасини сўрашни бошлашди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

Давлат корхонасига тегишли материалларни текинга беришда солиқ оқибатлари юзага келадими

06.09.23
“Корхонанинг омборида мавжуд бўлмаган “Daewoo” русумидаги автомобилнинг текинга олинган эҳтиёт қисмлари узоқ вақтдан буён сақланмоқда. Корхона – давлат унитар корхонаси (ҳокимликнинг улуши – 100%). Бошқа ҳокимлик улушига эга бўлган ДУК эҳтиёт қисмларни текинга бериш илтимоси билан мурожаат қилди. Раҳбар текинга бериш тўғрисидаги таклифни маъқуллади. 1. Эҳтиёт қисмларни топширишда қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак? Таъсисчини хабардор қилиш лозимми? 2. Қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? ЭҲФ расмийлаштириш керакми? 3. Қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

Чет эл компаниясидан агентлик хизматларини олишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

05.09.23
“Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган Ўзбекистон компанияси агентлик битими тузди. Шартнома бўйича Россия компанияси – агент Ўзбекистон компанияси учун бошқа Россия компаниясига лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга буюртма беради. Ўзбекистон компанияси агентнинг хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатларини қоплайди ва агентга воситачилик ҳақи тўлайди. Шартли равишда, ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича хизматлар учун 1 000 Россия рубли қоплаб берилади, воситачилик ҳақи 200 рублга тенг, шартноманинг умумий суммаси – 1 200 рубль. Ўзбекистон компаниясида қайси суммадан қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Иккала Россия компаниясидан солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжатни сўраб олиш керакми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Жисмоний шахс бўлган контрагентнинг ЭРИси бўлмаса, ЭҲФдаги хатони қандай тузатиш керак

04.09.23
“СКнинг 47-моддаси 4-қисмига мувофиқ реализация қилиш қиймати, нарх ўзгарганда, миқдор аниқлаштирилганда ҳисобварақ-фактурани тузатиш лозим. Бизнинг ҳисобварақ-фактурамизда бир имтиёз ўрнига хато тарзда бошқаси кўрсатилган. Бундан ташқари, мазкур ҳисобварақ-фактура ЭҲФни тасдиқлаш учун ЭРИсига эга бўлмаган жисмоний шахсга тақдим этилган. Тузатилган ҳисобварақ-фактура тақдим этишга уринишда тизим хато – бошланғич ЭҲФда контрагентнинг имзоси мавжуд эмаслиги ҳақида хабар чиқаради”. Бундай вазиятда солиқ тўловчи нима қилиши кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бўлими бошлиғи Сахийбек МИРЗАЛИЕВ тушунтирди:

Товарларни Uzum Market орқали реализация қилиш қандай ҳисобга олинади ва акс эттирилади

04.09.23
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона Uzum Market билан шартнома бўйича товарларни реализация қилишни йўлга қўймоқчи. Корхонамиз товарларни топширади, интернет-дўкон уларни жисмоний шахслар ёки юридик шахсларга реализация қилади. Келиб тушган пуллардан Uzum Market воситачилик ҳақи фоизини ушлаб қолади, қолган суммани эса корхонамизга тўлайди. Корхонамиз мазкур ҳолда Uzum Market билан олди-сотди шартномаси асосида ишлаши тўғрими? Бунда корхонамиз учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

Импорт қилинган технологик асбоб-ускунани лизингга бериш: ҳужжатларни расмийлаштириш, ҚҚС

31.08.23
“Солиқ солишдан озод этилган, импорт қилинган технологик асбоб-ускуналар лизингга берилганда ҚҚС бўйича солиқ базаси мазкур асбоб-ускуналарни сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб аниқланади. 1. Лизинг объектини “реализация қилиш нархи” атамаси нимани англатади? 2. Импорт қилинган асбоб-ускунанинг сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқни қандай тўғри ҳисоблаб чиқариш керак? 3. ЭҲФда импорт қилинган асбоб-ускунани сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан ҚҚСни қандай тўғри акс эттириш керак?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ назорати департаменти директори ўринбосари Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради.

Кузатув кенгаши аъзолари учун тўловларга қандай солиқлар солинади ва улар қайси ҳисоботда акс эттирилади

31.08.23
“Корхона норезидент бўлган жисмоний шахсга, кузатув кенгаши аъзосига даромад тўлайди. Ушбу тўловларга қандай солиқлар солинади ва улар бўйича қандай ҳисоботларни солиқ органларига тақдим этиш лозим?” Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди: