Қарз маблағлари бўйича харажатларни қандай капиталлаштириш керак

08.09.2022
author avatar

Иброгим АХМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт
author avatar

Кирилл ПОПАДЮК

МҲХС бўйича эксперт

Тавсияда:

– малакаланадиган активлар;
– мақсадли қарзлар ва умумий мақсаддаги қарзлар;
– капиталлаштириш даври.

 

Қарзлар бўйича харажатларни асосий воситаларнинг дастлабки қийматига киритиш тартиби МҲХС  23 (IAS) «Қарз олиш бўйича харажатлар» томонидан тартибга солинади. Малакаланадиган активни сотиб олиш, қуриш ёки ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган қарз харажатлари ушбу активнинг бошланғич қийматига киритилади. Бошқа қарзлар бўйича харажатларни харажат сифатида тан олинг.

Малакаланадиган активлар нималардан иборат

Қарз олиш харажатларини асосий воситалар таннархига капиталлаштириш  бундай асосий воситалар малакаланадиган актив сифатида тан олингандагина амалга оширилади.

Малакаланадиган актив деб мақсадли фойдаланиш ёки сотиш учун тайёрлашда катта вақт талаб этадиган активлар тан олинади .

Эътибор беринг

Мақсадли фойдаланиш ёки сотиб олинган вақтда сотиш учун тайёр бўлган активлар малакаланадиган активлар ҳисобланмайди.

Малакаланадиган активларга қуйидагиларни киритинг:

  • қурилиш муддати аҳамиятли бўлган бино ва иншоотлар;
  • қурилиши узоқ вақт талаб қиладиган ишлаб чиқариш қувватлари, масалан қурилиши бир йил давом этадиган ишлаб чиқариш линиялари;
  • электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари;
  • кўп йиллик мевали экинлар.

МҲХС 23 (IAS) «аҳамиятли вақт» тушунчасини қамраб олмайди, шунинг учун раҳбарият бундай даврни аниқлашда мутахассисларнинг фикрларидан фойдаланиши керак. Ушбу қарорни компаниянинг ҳисоб сиёсатида белгиланг ва уни доимий равишда қўлланг.

Агарда агар активни ишга тайёрлаш учун амалда кўп керак бўлса, у ҳолда у малакаланадиган деб тан олинади. Шунга кўра, мақсадли ва (ёки) умумий қарзлар мавжуд бўлганда, улар бўйича харажатлар малакаланадиган активнинг қийматига капиталлаштирилади.

Эътибор беринг
Кўпгина мутахассислар бир йилдан ошиқ вақтни аҳамиятли вақт деб тушунишади. Бу доим ҳам шундай эмас. Муддат қарзларнинг аҳамияти ҳамда ташкилот хусусиятива объектларнинг турига боғлиқ бўлади. Супермаркетлар қурадиган чакана савдо тармоғи учун у бир йил бўлиши мумкин. Ўз конлари бўлган қазиб олувчи компания учун ҳатто ярим йиллик қурилиш ҳам катта фоизли харажатларга олиб келиши мумкин.

Мақсадли қарзлар ва умумий мақсаддаги қарзлар

Қарзга олинган маблағларнинг аниқ ёки умумий мақсадига қараб харажатларни капиталлаштиринг.

Муайян асосий воситани сотиб олиш учун берилган мақсадли қарзлар бўйича харажатларни унинг бошланғич қийматига тўлиқ капиталлаштиринг. Агар қарз маблағлари вақтинча инвестиция қилинган бўлса, инвестиция бўйича даромад капиталлаштирилган харажат миқдорини, яъни асосий воситанинг бошланғич қийматини камайтиради.

Умумий ҳусусиятга эга қарз маблағлари бўйича – бу «операцион маблағларни тўлдириш» ибораси билан олинган мақсадли бўлмаган қарз ва кредитлар бўлиб, аввал улар ушбу асосий воситани молиялаштиришда фойдаланилганлигини таҳлил қилинг. Таҳлил асосида билан капиталлаштириш учун рухсат этилган харажатлар суммасини аниқланг:

Харажат суммаси = Капиталлаштириш ставкаси х Ушбу активга ўртача харажат суммаси.

Капиталлаштириш ставкаси сифатида давр давомида қопланмай қолган корхонанинг қарзларига нисбатан қарзлар бўйича харажатларнинг ўртача ўлчамдаги кўрсаткичини қўлланг. Ҳисоб-китобда мақсадли қарзларни ҳисобга олманг.

Эътибор беринг
Давр давомида капиталлаштирилган қарзлар бўйича харажатлар суммаси ушбу давр мобайнида олинган қарзлар бўйича харажатлар суммасидан ошмаслиги керак.

Капиталлаштириш даври

Қуйидаги барча шартлар  бажариладиган капиталлаштириш бошланиши санасини аниқланг :

  • активга қилинган харажатлар;
  • қарзлар бўйича харажатлар;
  • активни мақсадли фойдаланишга ёки сотишга тайёрлаш бўйича зарур ишлар бажарилади.

Агар малакаланадиган активни яратиш бўйича фаол ишлар узоқ вақт давомида тўхтатилса, қарз олиш бўйича харажатларни капиталлаштириш ҳам тўхтатилади.

Лекин, харажатларни капиталлаштириш қуйидаги ҳолатларда тўхтатилмайди:

  • аҳамиятга молик техник ва маъмурий ишлар амалга оширилганда;
  • вақтинча кечиктириш активни яратиш жараёнининг зарурий қисми ҳисобланади.

Кундалик маъмурий ишлар давом этаётган бўлса ҳам, активнинг қурилиши тугаган санада харажатларни капиталлаштиришни тўхтатинг. 

Мисол
Мақсадли кредит бўйича харажатларни капиталлаштириш
Ташкилот йил давомида ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқариш линиясини тайёрлаш ва монтаж қилишни режалаштирмоқда.
Харажатлар 25 000 000 сўм миқдорида баҳоланди.
Бунинг учун 14 000 000 сўм мақсадли банк кредити олинди.
Кредит йил 10 январда йиллик 18 % ставкада бир йилга берилди. Линияни тайёрлаш бўйича ҳақиқатдаги ишлар 1 февралда бошланган ва 1 ноябрда якунланган.
Линияни ишга тушириш декабрда амалга оширилган. Капиталлаштириладиган харажатлар суммаси қандай аниқланади?
Капиталлаштириш муддати 9 ойни ташкил этади – 1 февралдан 1 ноябргача.
Асосий воситаларни ишлаб чиқариш харажатларининг таркиби сифатида капиталлаштирилиши лозим бўлган кредит бўйича фоизлар 1 890 000 сўмни (14 000 000 х 18 % х 9 : 12) ташкил этади.
Ишлаб чиқариш линиясининг тахминий бошланғич қиймати 26 890 000 сўмни (25 000 000 + 1 890 000) ташкил этади.
Кейин бу сумма МҲХСнинг 36 (IAS) «Активларнинг қадрсизланиши»га мувофиқ белгиланадиган қайта тикланадиган қиймат суммаси билан таққосланади.
Агар ишлаб чиқариш линиясининг тахминий бошланғич қиймати (26 890 000 минг сўм) қопланадиган қийматдан ортиқ бўлса, у ҳолда:
  • зарар Фойда ва зарар тўғрисидаги ҳисоботда ҳисобдан чиқарилади;
  • асосий воситалар таннархи қопланадиган қийматгача камаяди.
Капиталлаштириш даври бошланишигача (1 февраль) ва у тугаганидан кейин (1 ноябрь) олинган кредит харажатлари Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда давр харажатларига ҳисобдан чиқарилиши керак.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал