Полезное для бухгалтера в ноябре:
15 апрелгача ШЖБПҲ ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобларини топширинг
Ҳурматли бухгалтерларга қуйидаги ҳисобот саналари ҳақида эслатиб ўтамиз:
14 апрель:
15 апрель:
- 2020 йил март ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2020 йил март ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2020 йилнинг I чораги учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни . Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдириш ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.
ЭҲФни расмийлаштиришни ва имзолашни унутманг
Ўзингиз танлаган ЭҲФ оператори тизимида, шунингдек my.soliq даги E-factura «Электрон ҳисобварақ-фактуралар» тизимида 2020 йил март ва апрель ойлари учун электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришингиз лозим.
Операторингизнинг шахсий кабинетида бошқа операторларнинг хизматларидан фойдаланадиган контрагентлар томонидан сизга тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни кўришнинг имкони бўлмайди. Тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни эътибордан қочирмаслик ва контрагентни куттириб қўймаслик учун иш куни давомида қуйидаги иккала шахсий кабинетга назар ташлаб туринг:
- ЭҲФ операторингиз;
- mysoliq.uz да («ЮШ электрон ҳисобварақ-фактуралари» бўлими).
Татьяна ЛИМАРЕВА.