Полезное для бухгалтера в ноябре:
Бош бухгалтернинг тақвими: июнь ойидаги муҳим саналар
2020 йил 5 июндан 25 июнгача бўлган даврда 2020 йил май ойи учун солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқларни тўлаш, шунингдек 2020 йил июнь ойи учун бўнак тўловларини тўлаш лозим. Бу ҳақда материални buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тайёрлади:
5 июнь
- 2020 йил май ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .
9 июнь:
- 2020 йил июнь ойи учун айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади .
10 июнь:
- мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2020 йил июнь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, 2020 йилнинг II чораги учун эса йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2020 йилнинг май ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2020 йил май ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни ;
14 июнь:
15 июнь:
- 2020 йил май ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2020 йил май ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Бундай солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади .
20 июнь:
– солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2020 йил июнь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида;
– солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2020 йилнинг II чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида;
- · 2020 йил май ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
- 2020 йил май ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни . Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан - 2020 йил май ойи учун кўрсаткичлар билан тўлдирилади ;
- 2020 йил май ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2020 йил май ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .
23 июнь:
- 2020 йил июнь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .
25 июнь:
- 2020 йилнинг май ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .
Июнь ойида карантинга оид қандай имтиёзлар амал қилади
Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармони билан:
1. Қуйидагилар 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинади:
- кичик тадбиркорлик субъектлари;
- бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.
2. Кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги суммаларни ҳисобдан чиқарилади:
- илгари қабул қилинган фармонларга асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб‑бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари ;
- 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол‑мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари;
- микрофирма ва кичик корхоналарга товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини 2020 йил 1 июлгача кечиктиришни қўллаш ҳуқуқи берилди. Кейинчалик кечиктирилган сумма 120 кун мобайнида тенг улушларда тўланади. Бундан божхона органларига мурожаат қилган кунгача бир йилдан кам бўлмаган даврда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган субъектлари фойдаланишлари мумкин;
3. 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12%дан 1%гача камайтирилади. Ушбу тартиб қуйидаги корхоналарга татбиқ этилмайди:
- акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар;
- давлат корхоналари;
- устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган юридик шахслар;
4. Микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилади. Солиқ органлари 2020 йил 15 май ҳолатига инкассо топшириқномаларини чақириб олишлари лозим, солиқ тўловчиларга эса ушбу санага солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ижро этилмаган тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш ҳуқуқи берилади.
Шунингдек эслатиб ўтамиз, Президентнинг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон ва 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон фармонлари билан айрим тадбиркорлик субъектларига соддалаштирилган тартибда айрим солиқлар бўйича тўлов муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқидан фойдаланиш имконияти тақдим этилган. Бу ҳақда батафсил бу ерда ва бу ерда ўқинг.