Муҳим саналар яқинлашмоқда! ШЖБПҲ реестрларини топширишни унутманг

preview

Ҳурматли бухгалтерларимизга ҳисобот  топшириладиган саналар ҳақида эслатиб ўтамиз: 

14 март (16 март):

  • 2020 йил февраль ойи учун ШЖБПҲ  реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • 2019 йил учун бюджет ташкилотлари томонидан молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни ;

15 март (16 март):

  • 2020 йил февраль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни
  • 2020 йил февраль ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Бундай солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга  оширадилар .

 

Эътибор беринг
14 ва 15 март дам олиш кунларига тўғри келганлиги сабабли солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни 16 мартга кўчирилади , .

 

Бундан ташқари, 15 март (16 март) – 2019 йил учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан қуйидагиларни тақдим этишнинг сўнгги куни:

  • 2019 йил учун йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • 2019 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни , , .

 Февраль-март ойлари учун ЭҲФни расмийлаштириш ва имзолашни унутманг

Ўзингиз танлаган ЭҲФ оператори тизимида, шунингдек my.soliq   сайтидаги E-factura «Электрон ҳисобварақ-фактуралар» тизимида   2020 йил февраль ва март ойлари учун қуйидаги электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш лозим:

  • реализация қилинган товарлар, хизматлар бўйича кирувчи ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва жўнатиш;
  • харид қилинган товарлар, хизматлар бўйича кирувчи ҳисобварақ-фактураларни текшириш ва имзолаш.

Таъкидлаш жоизки, операторингиз сайтидаги шахсий кабинетда бошқа операторлар хизматидан фойдаланадиган контрагентлар томонидан сизга тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни кўра олмайсиз. Тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни ўтказиб юбормаслик ва контрагентни куттириб қўймаслик учун иш куни давомида қуйидаги иккита шахсий кабинетга назар ташлаб туриш лозим:

  • ЭҲФ операторингиз;
  • mysoliq.uz да («ЮШ электрон ҳисобварақ-фактуралари» бўлими).

Бу ҳақда бу ерда ва бу ерда ўқинг.

 Татьяна ЛИМАРЕВА

Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /ru/publish/doc/text158317_muhim_sanalar_yaqinlashmoqda_shjbph_reestrlarini_topshirishni_unutmang