10 июль

preview

• 2023 йил июнь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 292–293-м.м.);

• 2023 йил июнь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 133-м. 12-қ.);

• 2023 йил июль ойи учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади (СК 417-м. 6-қ.);

• айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2023 йил июль ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади (СК 432-м. 1-қ.). 


Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text191612_10_iyul1