Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
11 сентябрь
• 2023 йил сентябрь ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.
* 9 сентябрь шанба кунидан кўчирилади (СК 86-м. 6-қ.).
• 2023 йил август ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ;
• 2023 йил сентябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.
• айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2023 йил сентябрь ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ;
• 2023 йил август ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ.
** 10 сентябрь якшанба кунидан кўчирилади (СК 86-м. 6-қ.).