20 ноябрь

preview

 

• 2023 йил октябрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ;

 

• 2023 йил ноябрь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади;

 

• 2023 йил октябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ.

Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади;

ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади;

 

• 2023 йил октябрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ;

 

• 2023 йил октябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бундан мустасно).

Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади;

 

• 2023 йил октябрь ойи учун юридик шахслар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ;

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text194203_20_noyabr2