Полезное для бухгалтера в ноябре:
25 декабрь
Қуйидагилар учун ОХИРГИ КУН
- 2018 йил ноябрь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлаш****
(СКнинг 225-моддаси 1-қисми, 226-моддаси 1-қисми)
- 2018 йил ноябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш****
(СКнинг 247-моддаси 3-қисми)
- солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан 2018 йил декабрь ойи учун, шунингдек солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан камни ташкил этадиган юридик шахслар ҳамда микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - 2018 йилнинг IV чораги учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлаш*****
(СКнинг 264-моддаси 1 ва 3-қисмлари)
- микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан 2018 йил IV чорак учун - мол-мулкка солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни тўлаш
(СКнинг 271-моддаси 8-қисми)
- 2018 йил ноябрь ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларининг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлаш
(СКнинг 310-моддаси 3 ва 4-қисмлари)
- 2018 йил октябрь ойи учун давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлаш (бундан акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно)******
(СКнинг 312-моддаси 2-қисми ва 315-моддаси 2 ва 3-қисмлари)
- товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш (алкоголли маҳсулотлар ва қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмлар) ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш (автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизматлар) ҳуқуқи учун йиғимни тўлаш
(СКнинг 347-моддаси 3-қисми)
- 2018 йил ноябрь ойи учун ягона солиқ тўловини тўлаш****
(СКнинг 360-моддаси 5-қисми)
**** Бундан ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай ҳисоб-китоб тақдим этадиган ва ҳисоб-китоб тақдим этилган кундан кечиктирмай солиқни тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно.
***** Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистоннинг норезидентлари, шунингдек юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари жорий тўловларни тўламайдилар.
****** Бу микрофирмалар ва кичик корхоналар солиқни ҳисоб-китоб тақдим этилган кундан кечиктирмай, яъни ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдилар. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи қолган микрофирмалар ва кичик корхоналар 2013 йил 1 январдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўловчилар ҳисобланмайдилар.
Бухгалтер календари - «Норма маслаҳатчи» газетаси ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси ҳисобланади. Ундан нусха кўчиришга фақат «Norma» МЧЖ билан тузилган шартнома асосида йўл қўйилади.