1 ноябрдан бошлаб ЭҲФни автотасдиқлаш қандай ишлайди?

preview

1 ноябрдан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактуралар тизими барча қоидалар бўйича ишлашни бошлайди. Хусусан, сотиб олувчи томонидан ўз вақтида қабул қилинмаган ва рад этилмаган ҳисобварақ-фактураларни автотасдиқлаш функцияси ишга туширилади.

Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҚҚС маъмурчилиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фурқат ҚЎШЧОНОВ бу ҳақда батафсил гапириб берди:

– "2020 йил 1 ноябрдан бошлаб барча ҳисобварақ-фактуралар Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 4-7-бандларида ва 59-бандида назарда тутилган муддатларда қатъий тақдим этилиши керак.

Ҳозирги кунда, агар қандайдир сабабга кўра  бу муддат ўтказиб юборилган бўлса, кечиктириб тақдим этилган ҳисобварақ-фактура битим амалга оширилган ой учун ҳисоботга киритилади. Яъни агар бухгалтер сентябрь ойи ҳисобварақ-фактурасини, масалан, 20 октябрдан кейин тақдим этган бўлса, барибир у сентябрь ойи ҳисоботига киритилади.

1 ноябрдан бошлаб муддати ўтказиб юборилган ҳисобварақ-фактуралар улар тақдим этилган ойда ҳисобга олинади. Яъни ҳисобварақ-фактура ноябрда тақдим этилган бўлса, ноябрда ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади.

Шунингдек, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб ЭҲФ тизимида Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда назарда тутилган барча нормалар техник жиҳатдан амалга оширилади.

Масалан, Низомнинг 63-бандида шундай дейилган: “сотиб олувчи томонидан тақдим этилган пайтдан эътиборан 10 кун муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади”. Бугунги кунда ЭҲФ тизимида ушбу муддат ўтгач кўриб чиқилмаган ҳисобварақ-фактуралар билан ҳеч нарса рўй бермайди, “уйғонган” сотиб олувчи уларни рад этишнинг техник имкониятига эга.

1 ноябрдан бошлаб бундай имконият мавжуд бўлмайди".

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ЭҲА ЭҲА ЭҲА /ru/publish/doc/text164332_1_noyabrdan_boshlab_ehfni_avtotasdiqlash_qanday_ishlaydi