Электрон ишончномани қандай қилиб харидорга “етказиш” мумкин

preview

Нима учун  контрагентингиз сиз томондан ёзилган электрон ишончномани кўрмайди ва вазиятни қандай тузатиш мумкин? Электрон ишончномадан фойдаланиш чоғида нимани унутмаслик лозим? Buxgalter.uz сўровига биноан вазиятни «Янги технологиялар» ИАМ ЭҲФни жорий этиш ва хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Нозим ТЎРАЕВ тушунтирди:

- “Агар контрагент сиз томондан ёзилган электрон ишончномани кўрмаса, иккита муҳим жиҳатга эътибор бериш лозим.

1. Контрагентнинг ЭҲА оператори бундай хизматни таъминлаши мумкинми?

Айни вақтда республикада 18 та ЭҲА операторлари фаолият кўрсатмоқда. Улардан фақат 13 таси электрон ишончнома айланмаси учун зарур бўлган функционални таъминлайди. Қолганлари мазкур технологияларни жорий этиш босқичида. Тегишинча, уларнинг мижозлари ҳозирча етказиб берувчилар томонидан ёзилган электрон ишончномаларни кўра олишмайди.

Ушбу вазиятдан чиқишнинг иккита йўли мавжуд:

  • сиз ишончномани қоғоз шаклида расмийлаштиришингиз мумкин;
  • сизнинг ҳамкорингиз тегишли хизматларни кўрсатаётган ЭҲА оператори мижози бўлиши керак.

2. Жўнатишнинг барча шартларига риоя қилинганми

Ишончнома сизнинг харидорингизга жўнатилган бўлиши учун уни юкни етказиб беришга жавобгар бўлган ходим (ҳайдовчи, курьер, экспедитор) ўзининг номига берилган жисмоний шахснинг ЭРИ ёрдамида имзолаши керак. Бунда ишончномани расмийлаштириш учун жавобгар бўлган шахс ҳужжатга унинг номига берилган юридик шахснинг ЭРИни қўяди. Ушбу рақамли имзо бухгалтер ва раҳбарнинг имзосини алмаштиради.

Шунингдек, харидорнинг жавобгар шахси ишончномани олгандан кейин унга унинг номига берилган юридик шахснинг ЭРИни қўяди ва шу тариқа товар олинганлигини тасдиқлайди”.

Buxgalter.uz тавсия қилади
Ҳозирча фақат ишочли ва текширилган ҳамкорларингизга нисбатан электрон ишончномадан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилинг, сабаби амалдаги қонун ҳужжатларида айрим қайта ишланиши лозим бўлган жойлари бор. “Элекирон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонунга риоя қилинса, ишончнома электрон шаклда расмийлаштирилиши мумкин. Бироқ ТМБларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низом фақат қоғоз шаклида ёзилган ишончномалар айланишини тартибга солади. Низоли вазиятлар юзага келган тақдирда бу ёқимсиз оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда ва электрон ишончномалар тизимининг бошқа камчиликлари тўғрисида биз бу ерда батафсил ёзганмиз.

Олег ГАЕВОЙ

ЭҲА ЭҲА ЭҲА /ru/publish/doc/text160514_elektron_ishonchnomani_qanday_qilib_haridorga_etkazish_mumkin