Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Декабрь ойи учун ЭҲФни шакллантириш ва тақдим этиш муддатлари 2021 йил 16 январга қадар узайтирилди. ДСҚ томонидан бундай қарор қабул қилинишига, хусусан, 1-3 январь дам олиш кунига тўғри келганлиги ҳамда my.soliq.uz порталидаги носозликлар сабаб бўлди.
Buxgalter.uz вазиятга ойдинлик киритди:
2020 йил декабрь ойи учун ЭҲФни шакллантириш ва тақдим этишнинг сўнгги куни – 2021 йил 15 январь.
Эслатиб ўтамиз, Ҳисобварақ-фактуралар шакллари ва уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тўғрисидаги низомга мувофиқ етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон-ҳисобварақ-фактуралар 10 календарь кун ичида харидорнинг электрон рақамли имзоси (ЭРИси) билан тасдиқланиши ёки сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этилиши лозим.
Харидор томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ва рад этилмаган электрон-ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
ҚҚС суммаси фақат тасдиқланган ЭҲФ бўйича ҳисобга олинади.
Саида Жонизакова тайёрлади.