Полезное для бухгалтера в ноябре:
Янги кўчмас мулк объекти пайдо бўлса, ресурс солиқлари қандай тўланади
Корхона 2020 йил июнь ойида бино сотиб олиб, унга кадастр ҳужжатларини расмийлаштирди. «Норма» эксперти Олег ЦОЙ мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни қандай ҳисоблаш ва қачон тўлаш кераклиги ҳақида тушунтириб берди:
Солиқ ҳисобига олинган жой
Мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш солиқ солиш объекти жойлашган жой бўйича амалга оширилади.
Бино солиқ бўйича ҳисобга олинган жойингизда жойлашмаган бўлса, қуйидаги кундан эътиборан 10 кун ичида ҳисобга қўйиш учун у жойлашган ердаги солиқ органига мурожаат қилишингиз лозим:
- ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган;
- мол-мулк солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти юзага келган .
Солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органи мурожаат қилинган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмай уни ҳисобга қўйиши шарт.
Мол-мулк солиғи
Бинолар кадастр органларида рўйхатдан ўтказилиши лозим, демак, мол-мулк солиғи солинадиган объект ҳисобланади .
Бино жойлашган ердаги солиқ органига қуйидагиларни тақдим этинг:
- бино жойлашган ерда бошқа солиқ солинадиган объектларингиз ҳам бўлса ва жорий йилда маълумотномани тақдим этган бўлсангиз, солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисида аниқлаштирилган маълумотномани .
Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларига солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.
Навбатдаги бўнак тўловини амалга ошириш пайтига келиб маълумотномани тақдим этишни тавсия қиламиз;
- бино жойлашган ерда бошқа объектларингиз бўлмаса ва жорий йилда мазкур солиқ органига маълумотнома тақдим этмаган бўлсангиз, бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани. Маълумотномани тақдим этиш муддати – солиқ мажбурияти юзага келган пайтдан эътиборан 30 кундан кечиктирмай .
Солиқнинг якуний суммасини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш ва уни солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўлаш лозим .
Ойлар | Бошланғич қиймат | Жамғарилган эскириш | Қолдиқ қиймат |
Июнь | 300 | 0 | 300 |
Июль | 300 | 0,75 | 299,25 |
Август | 300 | 1,5 | 298,5 |
Сентябрь | 300 | 2,25 | 297,75 |
Октябрь | 300 | 3 | 297 |
Ноябрь | 300 | 3,75 | 296,25 |
Декабрь | 300 | 4,5 | 295,5 |
Жами: | 2 084,25 |
Ўртача йиллик қолдиқ қиймат 173,6875 млн сўмни (2 084,25 : 12) ташкил этади.
2020 йил учун мол-мулк солиғи 3,47375 млн сўмни (173,6875 х 2%) ташкил этади.
Бўнак тўловлари 6 ойга (июль–декабрь) тақсимланади. 0,579 млн сўм (3,47375 : 6) миқдоридаги ойлик бўнак тўлови ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тўланиши лозим .
Ер солиғи
Бинога бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқи ўтганда бино эгаллаган ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади .
Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганидан ва гувоҳнома олинганидан сўнг кучга киради . Бироқ ер солиғини ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб эмас, балки кейинги ойдан бошлаб тўлаш зарур .
Кадастр органи унинг жойдаги чегараларини белгилагунига ва мазкур участкага бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар олингунига қадар берилган (сотилган) ер участкасига эгалик қила бошлаш ва ундан фойдаланиш тақиқланади . Юридик шахсга давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этишга 1 ой муҳлат берилади .
Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг тўрт баравари миқдорида белгиланади .
Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни белгиланган муддатларда тақдим этмасангиз, солиқ органи участкадан фойдаланила бошланган пайтдан то унга бўлган ҳуқуқлар расмийлаштирилган пайтга қадар ер солиғини 4 баравар миқдорда тўлашни талаб қилиши мумкин.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
Сув таъминоти ташкилоти билан шартнома тузган ҳолда бино ва ер участкасида сувдан фойдалансангиз, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашингиз керак .
Сув ўлчагич асбоблар кўрсаткичлари асосида аниқланадиган, фойдаланилган сувнинг ҳажми солиқ базаси ҳисобланади. У сув таъминоти ташкилотининг ҳисобварақ-фактураларида ҳам кўрсатилади.
Ер усти ва ер ости манбаларидан сув келадиган водопровод тармоғидаги сувдан фойдалансангиз, солиқ базасини манбанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида аниқланг. Бунинг учун водопровод тармоғига сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбатидан фойдаланинг. Уни сув таъминоти ташкилотлари йил бошида белгилаб, солиқ органларига 15 январга қадар маълум қиладилар. Солиқ органлари 3 кун ичида ушбу маълумотларни солиқ тўловчилар эътиборига етказиши лозим.
2020 йилда сув етказиб бериш учун Тошкент шаҳар «Сувсоз» ДУК билан шартнома тузган корхоналар водопровод тармоғига келиб тушадиган сув ҳажмларининг қуйидаги нисбатидан келиб чиқиб солиқ тўлайдилар:
- ер усти манбаларидан – 90,1%;
- ер ости манбаларидан – 9,9% («Сувсоз» ДУКнинг 06.01.2020 йилдаги 270/11–28-сон хати).
Вилоятларда сувнинг нисбати ҳақидаги ахборотни маҳаллий солиқ органларидан олишингиз мумкин.
Фойда солиғи ва ҚҚС тўловчилар бўнак тўловларини фойдаланилиши мўлжалланаётган сув ҳажмидан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда маълумотнома асосида ҳар ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этадилар . Солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан (44 600 000 сўм) кам бўлса, бўнак тўловларини чоракда бир марта – ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай тўланг.
Сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги солиқ органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этинг:
- сувдан фойдаланиш жойида бошқа солиқ солиш объектларингиз бўлса ва жорий йилда маълумотнома тақдим этган бўлсангиз, солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисида аниқлаштирилган маълумотномани . Уни навбатдаги бўнак тўловини тўлаш пайтига келиб тақдим этишни тавсия қиламиз. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларига солиқнинг ўзгарган суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади;
- бино жойлашган ерда бошқа объектларингиз бўлмаса ва жорий йилда мазкур солиқ органига маълумотнома тақдим этмаган бўлсангиз, бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани. Маълумотномани тақдим этиш муддати – солиқ мажбурияти юзага келган пайтдан эътиборан 30 кундан кечиктирмай .
Солиқнинг якуний суммасини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш ва уни солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўлаш лозим .
- ер усти манбаларидан фойдаланиладиган сув бўйича – 9 010 куб м (10 000 х 90,1%);
- ер ости манбаларидаги сув бўйича – 990 куб м (10 000 х 9,9%).
- ер усти манбаларидан – 1 куб м учун 410 сўм;
- ер ости манбаларидан – 1 куб м учун 490 сўм.
- ер усти манбаларидан – 3 694 100 сўм (9 010 х 410);
- ер ости манбаларидан – 485 100 сўм (990 х 490).
Қўллаб-қувватлаш чоралари
Пандемия шароитида тақдим этилган преференциялардан фойдаланишингиз мумкин:
1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тўғрисида ариза бериш. Бунда кўрсатиб ўтилган солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) сизнинг аризангиз, шунингдек Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг хулосалари асосида – бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда тақдим этилади .
2. 1 октябргача бўлган даврда солиқ органлари вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган корхоналарга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланишини тўхтатиб туради, шунингдек солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларини кўрмайди .
3. Корхонангиз туроператор, турагент бўлса ва меҳмонхона хизматларини кўрсатса, у 1 апрелдан 31 декабрга қадар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади. Ушбу имтиёз «Uzbekistan Airways» АЖ ва унинг таркибий бўлинмалари, «Uzbekistan Airports» АЖ ва «Ўзаэронавигация маркази» ДУКга нисбатан ҳам татбиқ этилади .
4. 1 апрелдан 31 декабрга қадар фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шу жумладан 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланганларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, кўрсатилган солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилади .
5. Кичик бизнес субъекти бўлиб, ўз фаолиятингизни тўхтатган бўлсангиз ёки товарлар (хизматлар) реализациясидан тушумингиз 2020 йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50%дан кўпроққа камайган бўлса, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза бермасдан туриб мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – уларни кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан 31декабрга қадар фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқига эгасиз .
Бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари улар бўйича кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи берилган солиқларнинг суммасини тўлаш муддатини мустақил равишда белгилашга ҳақли, бироқ бу муддат 2 йилдан ошмаслиги керак.