Гидрогеологияга харажатларни қандай инобатга олиш мумкин

preview

Buxgalter.uz илтимосига кўра, саволга Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтириш берди:

- Жойни ўрганиш, гидрогеологик жиҳатдан қидириш ва геология-разведка ишларини олиб бориш (ГРИ), ГРИ учун лицензия олиш, ГРИни олиб боришда атроф-муҳитга таъсирини  ўрганиш, имзоли бонус  ва кон очиш чоғида қазиб олиш учун лицензия олиш харажатлари қаерга киритилади?

- Фойдали қазилмаларни қазиб олиш пайтигача қилинган харажатлар амортизация қилинадиган активнинг алоҳида гуруҳини ташкил этади . Уларга қуйидаги харажатлар киради:

  • геологик жиҳатдан ўрганиш;
  • разведка қилиш;
  • фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир тайёргарлик ишлари;
  • баҳолаш;
  • конни ободонлаштириш;
  • имзоли бонус ва тижоратбоп топилма бонусни тўлашга;
  • СКга мувофиқ чегириб ташланиши лозим бўлган бошқа харажатлар.

Чиқимлар белгиланган нормалар доирасида харажатлар жумласига киритилади.

Тўпланган харажатлар (амортизация қилинадиган актив қиймати) фойдали қазилмаларни қазиб олиш бошланган пайтдан эътиборан корхонанинг жами даромадидан амортизация ажратмалари тарзида чегириб ташланади.

Амортизация ажратмаларининг ҳар йилги суммаси, корхонанинг хоҳишига кўра белгиланадиган амортизация нормасини қўллаш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади. Бунда у амортизация қилинадиган актив қийматининг 15%идан ортиқ бўлмаслиги керак.

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text158676_gidrogeologiyaga_harajatlarni_qanday_inobatga_olish_mumkin