Ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚСга қандай қилиб тузатиш киритиш мумкин
Тавсияда:
– ҳисобга қабул қилинган ҚҚСга киритиладиган тузатиш кўринишлари:
илгари ҳисобга қабул қилинган солиқ суммасини тиклаш;
илгари ҳисобга қабул қилинмаган солиқ суммасини ҳисобга қабул қилишга йўналтириш.
Ҳисобга қабул қилишга йўналтирилган ҚҚСга киритиладиган тузатишлар қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:
- илгари ҳисобга қабул қилинган солиқ суммасини ҳисобдан чиқариб ташлаш;
- илгари товарлар ва хизматлар қийматига киритилган солиқ суммасини ҳисобга қабул қилишга йўналтириш.
Вазиятга қараб, тузатиш киритиш суммасини объектларнинг баланс қийматини оширишга (ёки камайтиришга) ёхуд фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган харажатлар (ёки даромадлар) таркибига киритинг
.
Ҳисобга олинган ҚҚС қачон ҳисобга олишдан чиқарилади
Илгари ҳисобга қабул қилинган «кирувчи» ҚҚС суммасига тузатиш киритинг (ҳисобга олишдан чиқариб ташланг),
агар
:
- сотиб олинган товарлар ва хизматлардан келгусида солиқ солишдан озод этилган айланма учун фойдаланганда;
- товарларнинг бузилиши ёки йўқотилиши табиий йўқотиш меъёрларидан ошиши содир бўлганда. Агар бундай меъёрлар қонун билан белгиланмаган бўлса, уларни ўзингиз мустақил ўрнатинг. Эсда тутингки, бундай меъёр фавқулодда ҳолатлар (табиий офат, ёнғин, авария, йўл-транспорт ҳодисаси ва бошқа шу каби ҳолатлар) муносабати билан товарларнинг бузилишига ёхуд йўқотилишига нисбатан татбиқ этилмайди;
- етказиб берувчи томонидан тақдим қилинган ҳисобварақ-фактура қонунга мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилганда;
- сиз ҚҚС тўловчиси эмассиз ёки солиқни тўлашдан озод этилдингиз. Солиқ тўламайдиганлар таркибига ўтган санага ёки солиқдан озод этилган санага ҚҚС билан сотиб олинган товарлар (ТМЗ ва узоқ муддатли активлар) қолдиқларига тегишли ҚҚСни ҳисобдан чиқаринг ва товарлар қийматига киритинг;
- сотиб олинган товарлар солиқ органларида рўйхатдан ўтмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки бепул фойдаланиладиган кўчмас мулк объектларида сақланганда.
.ҚҚС тўловчи қурилиш корхонаси буюртмачиларнинг объектида қурилиш-монтаж ишларини бажармоқда. Ҳисобга қабул қилинадиган ҚҚС суммасини аниқлаш учун корхона алоҳида ҳисобни юритиш усулидан фойдаланади.
Май ойида корхона 56 000 минг сўмлик қурилиш материаллари сотиб олди, шу жумладан ҚҚС 6 000 минг сўм. Йил бошидан буён ҚҚСдан озод қилинган айланма мавжуд эмас эди, шунинг учун «кирувчи» ҚҚСнинг (6 000 минг сўм) жами суммаси ҳисобга олинди.
Июнь ойида корхона ХУМШ билан уй-жой фондини таъмирлаш юзасидан шартнома тузди.
Бундай ишлар учун ҳақ аҳоли томонидан ХУМШлар орқали тўланади ва ҚҚСдан озод қилинади
. Ушбу ишларни июнь ойида бажараётганида ҚҚС ҳисобга қабул қилинган, май ойида сотиб олинган материаллардан фойдаланилган.
Фойдаланилган материалларнинг ҚҚСсиз қиймати 15 000 минг сўмни ташкил қилган.
Имтиёзли айланмада фойдаланиладиган товарлар учун ҚҚСнинг ҳисобга олинган суммасига қандай тузатиш киритиш мумкин?
– Уй жойлар фондини таъмирлаш учун ишлатилган материаллар бўича ҚҚС суммаси 1 800 минг сўмни
(15 000 х 12 %) ҳисобдан чиқариб, бажарилган ишлар таннархига киритиш лозим.
Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:
|
Хўжалик операциясининг |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
||
|
дебет |
кредит |
|||
|
Май ойида сотиб олинган материаллар |
50 000 |
|||
|
Харид қилинган материалларнинг ҚҚС суммаси ҳисобга қабул қилинди |
6 000 |
|||
|
Бажарилган ишлар таннархига киритилган материаллар ҳисобдан чиқарилди: |
|
|||
|
майда – ҚҚС солинадигани; |
35 000 |
|||
|
июнда – ҚҚСдан озод қилингани |
15 000 |
|||
|
Май ойида ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига июнь ойида тузатиш киритилди |
1 800 |
|||
ҚҚС бўйича ҳисоботда июнь ойи учун илгари ҳисобга қабул қилинган суммага тузатиш киритишни ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 1101-сатрида «Юридик шахслар учун ҚҚС суммасига тузатишлар киритиш» электрон хизмати орқали акс эттиринг
.
Ушбу хизматни my3.soliq.uz сайти орқали шахсий кабинетингиздаги «Хизматлар» бўлимининг «Электрон ҳужжат айланиши» бўлимидан танлаб олинг.
Меъёрдан ортиқча материалларни яроқсиз ҳолга келтириш ҳолатида ҚҚСнинг ҳисобга олинган суммасига қандай қилиб тузатиш киритиш мумкин?
– Тузатиш киритиладиган ҚҚС суммаси 48 минг сўмни (400 х 12 %) ташкил этади. Уни бюджетга ҳисоблаш ва яроқсиз материаллар қийматига киритиш лозим. 2022 йилда харид қилинган материаллар бўйича, уларнинг харид қилинган кунидан 12 ой ўтганлиги сабабли, ҳисобга олинган суммасига тузатиш киритилмайди.
Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:
|
Хўжалик операциясининг |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Ҳисобдан чиқариладиган, яроқсиз материаллар бўйича ҚҚС суммасига тузатиш киритилди |
48 |
||
|
Яроқсиз материаллар ҳисобдан чиқарилди |
1 048 |
||
|
Яроқсиз материалларни ҳисобдан чиқариш бўйича зарар акс эттирилди |
1 048 |
||
ҚҚС бўйича, уларнинг сотиб олинганлиги муддати 12 ойдан ошмаган (400 минг сўм) товарлар бўйича. ҳисоботда ҳисобга қабул қилинган суммага тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг
, яъни ҚҚС Ҳисоб-китобига 3-илованинг 1102-сатрида «Юридик шахслар учун ҚҚС суммасига тузатишлар киритиш» электрон хизмати орқали акс эттиринг. Ушбу хизматни my3.soliq.uz сайти орқали шахсий кабинетингиздаги «Хизматлар» бўлимининг «Электрон ҳужжат айланиши» бўлимидан танлаб олинг.
Камерал текширув натижаларига кўра, солиқ органлари товарларни етказиб бериш учун ёзилган ҳисобварақ-фактурани ҳақиқий эмас деб топди.
Етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактурасини ҳақиқий эмас деб топилганда ҚҚС бўйича ҳисобга олинган суммаси қандай қилиб тузатиш мумкин?
– Корхона ушбу етказиб бериш бўйича ҳисобга қабул қилинган 6 000 минг сўм ҚҚС суммасига тузатиш киритиши шарт. Уни бюджетга ҳисоблаш ва вазиятдан келиб чиқиб товарлар қийматига киритиш ёки фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатларга киритиш лозим
.|
Хўжалик операциясининг |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Маҳсулот харид қилинди |
50 000 |
||
|
Харид қилинган товар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга қабул қилинди |
6 000 |
||
|
Етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли илгари ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилди |
6 000 |
||
ҚҚС бўйича ҳисоботида
ҳақиқий эмас деб топилган ҳисобварақ-фактурага биноан ҚҚСсиз товар қийматини (50 000 минг сўм) ҚҚС Ҳисоб-китобига 3-илованинг 1103-сатрида «Юридик шахслар учун ҚҚС суммасига тузатишлар киритиш» электрон хизмати орқали акс эттиринг. Ушбу хизматни my3.soliq.uz сайти орқали шахсий кабинетингиздаги «Хизматлар» бўлимининг «Электрон ҳужжат айланиши» бўлимидан танлаб олинг.
ҚҚС тўловчи корхона етказиб берувчидан ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 56 000 минг сўмга товар сотиб олган. Етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада ҚҚСни 6 000 минг сўм миқдорида акс эттирган.
Камерал назорат натижаларига кўра солиқ органлари томонидан товарни етказиб беришга оид ҳисобварақ-фактура ҳақиқий эмас деб топилган ва ушбу товар бўйича ҳисобга қабул қилинган ҚҚС корхонанинг ҳисобрақамидан ечиб олинган.
Корхона ушбу суммани давр харажатлари таркибига киритган ва ҚҚС бўйича ҳисобга олинган сумма 6 000 минг сўмга тузатиш киритган, бироқ солиқ органларининг қароридан норози бўлган ва уни суд тартибида низолашишга қарор қилган. Суд солиқчиларнинг ҳаракатларини ноқонуний деб топган. Суднинг қарорига биноан солиқ органи корхонага пулларни қайтарган.
Ушбу вазиятни бухгалтерия ҳисобда қандай акс эттириш мумкин?
Бухгалтерия ҳисобида ушбу вазиятни қуйидагича акс эттиринг:
|
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Товар сотиб олинди |
50 000 |
||
|
Сотиб олинган товар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга қабул қилинди |
6 000 |
||
|
Етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси ҳақиқий эмас деб топилганлиги муносабати билан илгари ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилди |
6 000 |
||
|
Ҳақиқий эмас деб топилган ҳисобварақ-фактура бўйича ҚҚС суммаси солиқ органлари томонидан ҳисобқарамдан ечиб олинди |
6 000 |
||
|
Суд қарорига биноан ҚҚС суммасига киритилган тузатиш (сторно) акс эттирилди |
6 000 |
||
|
Солиқ органлари томонидан нотўғри ечиб олинган пул маблағлари қайтарилди |
6 000 |
||
ҚҚС бўйича ҳисоботида
ҚҚСга тузатиш киритишни «Юридик шахслар учун ҚҚС суммасига тузатишлар киритиш» электрон хизмати орқали акс эттиринг. Бу учун my3.soliq.uz сайти орқали шахсий кабинетингиздаги «Хизматлар» бўлимининг «Электрон ҳужжат айланиши» бўлимидан фойдаланинг:
- солиқ органлари томонидан ҳисобварақ-фактура ҳақиқий эмас деб топилганда ҚҚСсиз товар қийматини (50 000 минг сўм) ва ҚҚС бўйича ҳисобга қабул қилинган суммага тузатишни (6 000 минг сўм) – ҚҚС Ҳисоб-китобига 3-илованинг 1103-сатрида;
- суд томонидан солиқ органларининг ҳаракатлари ноқонуний деб топилганда ҚҚСга қайта киритилган тузатишни – 0122-сатрда.
2024 йил 1 январь ҳолатига кўра омборда декабрь ойида харид қилинган 56 000 минг сўмлик товар мавжуд бўлган, 6 000 минг сўмлик ҚҚС суммаси билан. ҚҚС белгиланган тартибда ҳисобга олиш учун қабул қилинган.
Солиқ тўловчи томонидан ҚҚС тўловчи макомини йўқотган тақдирда ҚҚС бўйича ҳисобга олинадиган суммани қандай қилиб тузатиш мумкин?
Тузатиш киритилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси 6 000 минг сўмни ташкил этади. Уни бюджетга ҳисоблаш ва товарлар қийматига киритиш лозим.
Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:
|
Хўжалик операциясининг |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Товар ноябрь ойида харид қилинди |
50 000 |
||
|
Харид қилинган товар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга киритилди |
6 000 |
||
|
Илгари ҳисобга қабул қилинган ва қолдиқ товарга тўғри келадиган ҚҚС суммасига тузатиш киритилди |
6 000 |
||
|
Январда сотилган товар таннархи ҳисобдан чиқарилди |
56 000 |
||
3-илованинг 1104-сатрида «Юридик шахслар учун ҚҚС суммасига тузатишлар киритиш» электрон хизмати орқали акс эттиринг. Ушбу хизматни my3.soliq.uz сайти орқали шахсий кабинетингиздаги «Хизматлар» бўлимининг «Электрон ҳужжат айланиши» бўлимидан танлаб олинг.2-Жадвал, агарда сиз илгари ҳисобдан чиқарилган ҚҚС миқдорини ўзгартирсангиз (ҳисобдан чиқариб ташласангиз) тўлдирилади:
Харид қилинган товарлар ва хизматлар қийматига илгари киритилган ҚҚС қачон ҳисобга олиш учун қабул қилинади
Илгари ҳисобга олиш учун қабул қилинмаган «кирувчи» ҚҚС суммасига тузатиш киритинг (ҳисобга олиш учун қабул қилинг), агар
:
- ҚҚСдан озод қилинган айланмаларда фойдаланиш учун харид қилинган асосий воситалар, кўчмас мулк объектлари ва номоддий активлардан солиқ солинадиган айланмаларда фойдаланила бошланса;
- ҚҚСдан озод қилинган айланмаларда фойдаланилган қурилиш, модернизация қилиш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш, асосий воситаларни ва кўчмас мулкларни таъмирлаш учун товарлар ва хизматлар харид қилинганда, кейинчалик бу объектлардан солиқ солинадиган айланмаларда фойдаланила бошланса;
- ҚҚСдан озод этилган айланмаларда фойдаланиш учун харид қилинган товар ва хизматлардан ҳақиқатда солиқ солинадиган айланмаларда фойдаланилган бўлса;
- сиз ҚҚС тўловчиси бўлдингиз. Солиқ тўловчиси тоифасига ўтган санада ҚҚС билан сотиб олинган товарлар қолдиқлари бўйича ҚҚСни алоҳида ажратиб олиб ҳисобга олиш учун қабул қилиш ҳуқуқига эгасиз.
.Корхона май ойида 56 000 минг сўмлик қурилиш материаллари сотиб олган, шу жумладан ҚҚС 6 000 минг сўм. Май ойида солиқ солинадиган айланма мавжуд бўлмаганлиги сабабли «кирувчи» ҚҚСнинг жами суммаси (6 000 минг сўм) материалларнинг сотиб олиш қийматига киритилган.
Июнь ойида корхона қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун ҚҚС солинадиган пудрат шартномасини тузган. Ушбу ишларни июнь ойида бажараётганида ҚҚС ҳисобга қабул қилинган, май ойида сотиб олинган материаллардан фойдаланилган.
Фойдаланилган материаллар қиймати ҚҚС билан 11 200 минг сўмни ташкил этган.
Солиққа тортиладиган айланмалар ишлатилган товарлар бўйича ҚҚС суммасига қандай қилиб тузатиш киритиш мумкин?
– Ишлатилган материаллар бўйича ҚҚС суммаси – 1 200 минг сўмни (11 200 : 112 х 12) – бажарилган ишлар таннархидан чиқариб, ҳисобга олиш учун қабул қилиш лозим.
|
Хўжалик операциясининг |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Май ойида материаллар харид қилинди |
56 000 |
||
|
Июнь ойида ҚҚС солинадиган бажарилган ишлар таннархига киритилган материаллар ҳисобдан чиқарилди |
11 200 |
||
|
Ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига июнь ойида тузатиш киритилди |
1 200 (ўчирилди) |
||
. Ушбу хизматни my3.soliq.uz сайти орқали шахсий кабинетингиздаги «Хизматлар» бўлимининг «Электрон ҳужжат айланиши» бўлимидан танлаб олинг.
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхона декабрь ойида 56 000 минг сўмлик товар сотиб олди, шу жумладан ҚҚС – 6 000 минг сўм. ҚҚС товар таннархига киритилган.
1 январдан бошлаб корхона ихтиёрий равишда ҚҚСни тўлашга ўтиб, бу товарни ҚҚС билан 67 200 минг сўмга сотди.
Олдин товар нархига киритилган солиқ суммасига қандай қилиб тузатиш каритиш мумкин?
– Илгари таннархга киритилган, январь ойида сотилган товарларга тегишли ҚҚС суммасига (6 000 минг сўм) нисбатан тузатиш киритиш лозим. Уни товар қийматидан чиқариб, ҳисобга олиш учун қабул қилиш керак.
Бухгалтерия ҳисобида илгари товар қийматига киритилган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:
|
Хўжалик операциясининг |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Товар декабрь ойида сотиб олинди |
57 500 |
||
|
Товарларнинг қолдиғига тегишли бўлган ва илгари унинг таннархига киритилган, январь ойида тузатиш киритилган ҚҚС суммасига июнь ойида тузатиш киритилди ва ҳисобга қабул қилинди |
7 500 |
||
|
Январь ойида сотилган товар таннархи ҳисобдан чиқарилди |
50 000 |
||
|
Товар сотишдан олинган даромад акс эттирилди |
60 000 |
||
|
Сотилган товар қийматидан ҚҚС ҳисобланди |
7 200 |
||
ҚҚС бўйича ҳисоботда
январь ойида ҚҚС тўловчиси тоифасига ўтган вақтда омборда мавжуд бўлган товарларнинг ҚҚСсиз қийматини (50 000 минг сўм), шунингдек тузатиш киритилган ҚҚС суммасини (6 000 минг сўм) ва тузатиш суммасини ҚҚС Ҳисоб-китобига 3-илованинг 0123-сатрида «Юридик шахслар учун ҚҚС суммасига тузатишлар киритиш» электрон хизмати орқали акс эттирин.
Ушбу хизматни my3.soliq.uz сайти орқали шахсий кабинетингиздаги «Хизматлар» бўлимининг «Электрон ҳужжат айланиши» бўлимидан танлаб олинг.
Солиқ ҳисоб-китобида тузатишни қандай акс эттирилиши тўғрисида батафсил қуйидаги тавсиядан ўкинг.1-Жадвал тўлдирилади, агарда:
.Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
- Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича ҳисобга олинган ҚҚСга қандай тузатиш киритиш лозим
- Реализациядан олинган даромадга тузатиш киритиш
- Жами даромадга тузатиш киритиш лозим бўлган ҳолатлар
- Имтиёз бекор қилинганда ҳисобга олинган ҚҚСга қандай тузатиш киритилиши керак
- Турли вазиятларда асосий воситалар бўйича ҚҚСга қандай тузатиш киритилади (тикланади)

Наша страница
Канал в телеграм