Полезное для бухгалтера в ноябре:
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) шакли қандай танланади
Карантин шароитларида давлат бизнесга турли солиққа оид енгилликларни, шу жумладан солиқлар тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни таклиф қилмоқда. «Норма»нинг етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ барча преференциялар, уларни тақдим этиш шартлари ва норматив ҳужжатларга ҳаволаларни битта жадвалга йиғди.
Солиқлар бўйича кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида олиш мумкин:
1. Солиқ кодекси – 99 – 102-моддалар.
2. Президентнинг 19.03.2020 йилдаги «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5969-сон Фармони.
3. Президентнинг 3.04.2020 йилдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5978-сон Фармони.
Сиздаги аниқ вазият учун ушбу ҳужжатлардан қайси бири тўғри келади? Жадвал буни тушуниб олишда ёрдам беради:
№ |
Номи |
1. Солиқ кодекси бўйича:
СКнинг 11-бобида белгиланган кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тартиби амал қилади |
2. 20.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармон бўйича: СКнинг 11-бобида кўрсатилган кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тартиби татбиқ этилмайди |
3. 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармон бўйича: СКнинг 11-бобида кўрсатилган кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тартиби татбиқ этилмайди |
Изоҳ |
1. |
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этиладиган субъектлар |
Барча хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан: - юридик шахслар; - юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари; - норезидентлар; - якка тартибдаги тадбиркорлар .
|
Барча хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан: - юридик шахслар; - юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари; - норезидентлар; - якка тартибдаги тадбиркорлар |
Кичик бизнес субъектлари: - микрофирмалар; - кичик корхоналар; - якка тартибдаги тадбиркорлар |
ПФ-5978-сон Фармон бўйича фақат кичик бизнесга кечиктириш берилади |
2. |
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бўйича чекловлар |
Қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлган тақдирда кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш): 1) табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа ҳолатлар натижасида зарар етказилганлиги; 2) бюджетдан молиялаштириш кечиктирилганлиги; 3) солиқни тўлаши оқибатида унинг банкротлиги хавфи юзага келганлиги; 4) жисмоний шахснинг мулкий ҳолати солиқни тўлаш имкониятини истисно этиши; 5) ишлаб чиқариш мавсумий хусусиятга эга эканлиги. Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш): - юридик шахсга - унинг соф активлари қийматидан ошмайдиган суммага; - жисмоний шахсга - унинг мол-мулки қийматидан ошмайдиган суммага тақдим этилиши мумкин |
Чекловлар мавжуд эмас |
Қуйидаги субъектлар кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)дан фойдаланиши мумкин - ўз фаолиятини тўхтатган субъектлар; - ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50%дан кўпроққа камайган субъектлар.
2020 йилнинг 1-чораги учун тушумнинг ўртача ойлик миқдори чораклик тушумни 3 га бўлиш йўли билан аниқланади
|
- СК жиддий чекловларни белгилайди; - ПФ-5969-сон Фармон бўйича чекловлар мавжуд эмас; - ПФ-5978-сон Фармон бўйича фаолиятни тўхтатганлик ва айланмалар бўйича чекловлар мавжуд |
3. |
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) татбиқ этиладиган солиқлар |
- Мол-мулк солиғи; - ер солиғи; - сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ |
- Мол-мулк солиғи; - ер солиғи; - сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; - ижтимоий солиқ; - айланмадан олинадиган солиқ
|
Кечиктириш олиш учун ҳаммасидан кам солиқ ПФ-5969-сон Фармон бўйича |
|
4. |
Тақдим этиш муддати |
6 ой |
- 2020 йилнинг 1 апрелидан 1 октябригача бўлган даврга; - 2020 йилнинг 1-чорагида вужудга келган солиқ мажбуриятларига нисбатан татбиқ этилмайди |
СК кечиктиришнинг энг кўп муддатини белгилайди |
|
5. |
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) учун солиқлар сони |
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни битта солиқ ёки бир вақтнинг ўзида бир нечта солиққа нисбатан қўллаш мумкин
|
Шартлар бир хил |
||
6. |
Ҳисобланадиган фоизлар |
Табиий офат, фалокатлар ва бюджетдан молиялаштириш кечиктирилганлиги туфайли етказилган зарар сабаби бўйича фоизлар ҳисобланмайди. Қолган ҳолларда МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича фоизлар ҳисобланади |
Фоизлар ҳисобланмайди |
Фоизлар ҳисобланмайди |
СК анча қатъий шартлар ўрнатади. |
7. |
Кечиктириш тугагандан кейин солиқларни тўлаш |
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) муддати тугагач дарҳол |
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) муддати тугагач дарҳол |
- Айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – кечиктириш муддати тугагандан кейин 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш; - ижтимоий солиқ бўйича - кечиктириш муддати тугагандан кейин 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш |
ПФ-5978-сон Фармон тўлашнинг энг юмшоқ усулини белгилайди |
8. |
Кечиктириш учун асос |
Солиқ тўловчининг ваколатли органга юборган аризаси асосида ваколатли органнинг қарори. Ариза ваколатли органга талаб қилинадиган ҳужжатлар, маълумотномалар, асослар илова қилинган ҳолда юборилади . Солиқ турига боғлиқ ҳолда ваколатли орган - ДСҚ; - маҳалий ҳокимият органлари; |
Солиқ тўловчининг ваколатли органга юборган аризаси асосида ваколатли органнинг қарори. Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни тақдим этиш учун ваколатли орган мустақил равишда Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидан хулосалар олади. Ваколатли орган: маҳҳалий ҳокимият органлари Ариза шакли МВ ва ДСҚнинг 28.03.2020 йилдаги 3-2/7-42, 06/04-01-03-34/2005 ва 22-09869-сон хатида мавжуд |
Солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органини хабардор қилиш. Хабарнома шакли – Ариза шакли Молия вазирлигининг 16.04.2020 йилдаги 06/04-01-03-32/1107-сон хатида
|
Кечиктириш олишнинг энг мураккаб ва бюрократик усули – СКда. Энг қулай ва тез усули - ПФ-5978-сон Фармонда |
9. |
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тўғрисида қарор қабул қилиш муддати |
30 кунга қадар |
30 кунга қадар |
Талаб этилмайди |
Энг фойдали вариант - ПФ-5978-сон Фармон бўйича. Кечиктириш хабардор қилиш санасидан бошлаб тақдим этилади |
10. |
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) қарорининг кучга кириши |
Кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашни тақдим этиш тўғрисидаги қарор мазкур қарорда белгиланган кундан бошлаб кучга киради |
Кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашни тақдим этиш тўғрисидаги қарор мазкур қарорда белгиланган кундан бошлаб кучга киради |
Хабарномада белгиланган муддатдан бошлаб |
Энг фойдали вариант - ПФ-5978-сон Фармон бўйича. Кечиктириш хабардор қилиш санасидан бошлаб тақдим этилади |
11. |
Масофадан кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни олиш имконияти |
Хўжалик юритувчи субъект аризани солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатади. Кўриб чиқиш натижаси солиқ тўловчининг шахсий кабинетига билдиришнома тарзида келади |
Хўжалик юритувчи субъект аризани солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатади. Кўриб чиқиш натижаси солиқ тўловчининг шахсий кабинетига билдиришнома тарзида келади |
Хўжалик юритувчи субъект хабарномани солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатади |
Энг фойдали вариант - ПФ-5978-сон Фармон бўйича |
12. |
Солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)нинг танланган шаклининг камчиликлари ва афзалликлари |
Камчиликлари: - кечиктиришни олишда чекловлар; - олишнинг мураккаб таомили; - катта миқдорда тақдим этиладиган ҳужжатлар; - аризани кўриб чиқишнинг узоқ муддатлари; - ҳисобланадиган фоизлар. Афзалликлар: - барча хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади; - барча солиқларга татбиқ этилади |
Камчиликлари: - фақат учта ресурс солиғига татбиқ этилади; - аризани кўриб чиқишнинг узоқ муддатлари. Афзалликлар: - барча хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади; - кечиктиришни олишда чекловлар мавжуд эмас; - фоизлар мавжуд эмас |
Камчиликлари: - фақат кичик бизнесга татбиқ этилади; - фаолиятни тўхтатиш ва айланмалар бўйича чекловлар; Афзалликлар: - кичик бизнес томонидан тўланадиган барча солиқларга татбиқ этилади; - фоизлар мавжуд эмас; - кечиктириш муддатлари тугагандан кейин босқичма-босқич сўндириш имконияти; - кечиктиришни олишнинг энг содда усули (хабардор қилиш орқали) |
Хулоса: СК бўйича кечиктиришни тақдим этиш энг мураккаб деб тавсифланади, энг осон усули - ПФ-5978-сон Фармон бўйича |