Мол-мулк солиғи бўйича аниқлаштирилган маълумотнома имтиёзни инобатга олинган ҳолда қандай тўлдирилади

preview

Президентнинг ПФ-6029-сон Фармони тадбиркорларнинг муайян тоифалари учун мол-мулк солиғини тўлашдан озод этишни 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирди. Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун солиқ бўйича аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этиш зарур. Буни қандай тўғри амалга оширишни ДСҚнинг бош давлат солиқ инспектори Баҳромжон МАДАЗИМОВ гапириб берди:

- Эслатиб ўтамиз, солиқни тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёз:

  • кичик тадбиркорлик субъектлари;
  • бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга тақдим этилган.

Имтиёздан 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар фойдаланиш учун 1 августга қадар тақдим этилган имтиёз даври учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари суммасини камайтирган ҳолда аниқлаштирилган Маълумотнома тақдим этиш зарур.

Бунинг учун:

1. Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаганлар:

Аниқлаштирилган мол-мулк солиғи бўйича Маълумотноманинг 120-сатрида 2020 йил учун ҳисобланган солиқ суммасини акс эттиришлари зарур. Бундай солиқ тўловчиларда мол-мулк солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловлари суммаси ҳисобланган солиқ суммасининг 1/12  ни ташкил этади.

2020 йил июнь-декабрь учун солиқнинг имтиёзли суммасини Маълумотноманинг 130-сатрида имтиёз сифатида кўрсатиш зарур.

Бунда бюджетга тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи суммаси (140-сатр) Маълумотноманинг 130-сатрида кўрсатилган имтиёз суммасига автоматик тарзда камаяди.

2020 йил январь-май учун бюджетга тўланадиган мол-мулк солиғи суммасини, тегишинча, Маълумотноманинг 1401, 1402, 1403, 1404 ва 1405-сатрларида кўрсатиш зарур.

Қолган 1406 – 1412-сатрларда  (2020 йил июнь – декабрь) “0” қиймати кўрсатилади.

Мисол
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаганларда аниқлаштирилган Маълумотномада имтиёзни акс эттириш
Корхона ҳисоб-китобига асосан 2020 йил учун мол-мулк солиғи 30 000 000 сўмни ташкил этди.
Бўнак тўловларининг ҳар ойлик суммаси – ойига 2 500 000 сўм (30 000 000 : 12).
ПФ-6029-сон Фармонга асосан мол-мулк солиғининг имтиёзли суммаси 17 500 000 сўмни ташкил этади [30 000 000 – 17 500 000 (2 500 000 х 7)].
Уни Маълумотноманинг 130-сатрида имтиёз сифатида акс эттириш зарур.
2020 йил январь-май учун Маълумотноманинг 1401 – 1405-сатрларида солиқ суммаси – ҳар бир ой учун 2 500 000 сўм акс эттирилиши керак.
2020 йил июнь-декабрь учун Маълумотноманинг 1406 – 1412-сатрларида корхона “0” қийматини акс эттириши керак.
Мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун Маълумотномадан сатрлар кўрсаткичлари (айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларга кирмайдиган солиқ тўловчилар учун)

Имтиёз суммаси

130 17 500 000,0
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг умумий суммаси ((040-сатр + 070-сатр + 120-сатр) - 130-сатр)) 140 12 500 000,0
Январь 1401 2 500 000,0

Февраль

1402 2 500 000,0
Март 1403 2 500 000,0
апрель 1404 2 500 000,0
Май 1405 2 500 000,0
Июнь 1406 0,0
июль 1407 0,0
август 1408 0,0
сентябрь 1409 0,0
октябрь 1410 0,0
ноябрь 1411 0,0
декабрь 1412 0,0

2. Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар:

Мол-мулк солиғи бўйича аниқлаштирилган Маълумотноманинг 120-сатрида – 2020 йил учун ҳисобланган солиқ суммаси акс эттирилади. Бундай солиқ тўловчиларда мол-мулк солиғи бўйича ҳар чораклик бўнак тўловлари суммаси ҳисобланган солиқ суммасидан 1/4   сифатида ҳисобланади.

2020 йил июнь-декабрь учун солиқнинг имтиёзли суммасини Маълумотноманинг 130-сатрида имтиёз сифатида кўрсатиш зарур.

Бунда бюджетга тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи суммаси (140-сатр) Маълумотноманинг 130-сатрида кўрсатилган имтиёз суммасига автоматик тарзда камаяди.

2020 йил январь-май учун (2020 йил I чорак ва II чоракнинг иккита ойи учун) бюджетга тўланадиган мол-мулк солиғи суммасини, тегишинча, Маълумотноманинг 1401 ва 1402-сатрларида кўрсатиш зарур.

Қолган 1403 – 1404-сатрларда (2020 йил III ва IV чорак) “0” қиймати кўрсатилади.

 

Мисол
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларда аниқлаштирилган Маълумотномада имтиёзни акс эттириш
Корхона ҳисоб-китобига асосан 2020 йил учун мол-мулк солиғи 6 000 000 сўмни ташкил этди.
Ушбу суммадан 1/12 – 500 000 сўмни ташкил этади (6 000 000 : 12), мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларининг ҳар чораклик суммаси (йиллик сумманинг ¼) – 1 500 000 сўмни ташкил этади.
ПФ-6029-сон Фармонга асосан мол-мулк солиғининг имтиёзли суммаси 3 500 000 сўмни ташкил этади:
[500 000 сўм – 2020 йил июнь учун + 3 000 000 (2020 йил III ва IV чорак учун)].
Уни Маълумотноманинг 130-сатрида имтиёз сифатида акс эттириш зарур.
Маълумотноманинг 1401-сатрида 2020 йил I чорак учун ҳисобланган мол-мулк солиғи суммаси – 1 500 000 сўм кўрсатилади.
Маълумотноманинг 1402-сатрида фақат 2020 йил апрель-май учун солиқ суммаси – 1 000 000 сўм акс эттирилади.
Маълумотноманинг 1403-1404-сатрларида 2020 йил III ва IV чорак учун корхона “0” қийматини акс эттириши керак.
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун Маълумотномадан сатрлар кўрсаткичлари (айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун)

Имтиёз суммаси 130 3 500 000, 0
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг умумий суммаси ((040-сатр + 070-сатр + 120-сатр) - 130-сатр)) 140 2 500 000,0
I чорак учун – 10 мартга қадар 1401 1 500 000,0
II чорак учун – 10 июнга қадар 1402 1 000 000,0
III чорак учун л – 10 сентябрга қадар 1403 0,0
IV чорак учун – 10 декабрга қадар 1404 0,0

Манбага қаранг.

Татьяна ЛИМАРЕВА,

Олег ГАЕВОЙ тайёрлашди

Имтиёзлар Имтиёзлар Имтиёзлар /ru/publish/doc/text161250_mol-mulk_soligi_buyicha_aniqlashtirilgan_malumotnoma_imtiezni_inobatga_olingan_holda_qanday_tuldiriladi