Полезное для бухгалтера в ноябре:
Автодўкон ёки фудтрек учун онлайн-касса қандай рўйхатдан ўтказилади
Президентнинг 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармони автораста, автодўкон, автотиркама, автоцистерна ва фудтреклар воситасида савдони ривожлантиришни рағбатлантиради. Бироқ солиқчилар ва тадбиркорлар савдонинг бундай шакллари учун онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш муаммосига дуч келишди. Солиқ идораси уни “ўхшашлиги асосида” ҳал қилишга уринганига қарамай, масала тартибга солинмаган ва охиригача қайта ишланмаган ҳолда қолмоқда. Юзага келган вазиятдан қандай қилиб чиқиш – buxgalter.uz шарҳида.
Тадбиркорлар ушбу масалани ДСҚнинг онлайн-касса ва ЭҲФни жорий этишга бағишланган вебинарида кўтаришган. Шундан кейин савол ва унга жавоб ДСҚнинг телеграм-канали ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинганди:
- “Кўчма савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари кўчма савдо объекти бўйича онлайн-НКМни давлат солиқ хизмати органларида хўжалик фаолиятини амалга ошириш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишлари зарур .
Рўйхатдан ўтказиш учун қуйидагиларни тақдим этиш зарур: ариза, турғун савдо (сервис) шохобча мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари (ижара шартномаси, кадастр), техник хизмат кўрсатиш маркази билан тузилган шартнома ва турғун шохобчанинг харитада жойлашиш координаталари ёки кўчма савдонинг режалаштирилаётган жойи схемаси”.
Бунда:
- Идора ҳавола бераётган 306-сон ВМҚда онлайн-НКМ ҳақида ҳеч бир сўз айтилмаган. Бу – тўлиқ илгариги фискал хотирали НКМга бағишланган ҳужжат. Онлайн-НКМни ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш ва фойдаланиш масалалари 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚ билан тартибга солинган.
- 17.11.2011 йилдаги 306-сон ВМҚда ҳам, 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚда ҳам кўчма савдо корхоналари ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.
- Онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар рўйхатини қаердан олиш тушунарсиз – бу амалдаги ҳеч бир норматив ҳужжатда мавжуд эмас.
Турғун савдо шохобчаларининг онлайн-кассаларини рўйхатдан ўтказиш нормаларини кўчма савдо шохобчаси учун онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш учун қўллаб бўлмайди, сабаби улар онлай-НКМ турган турғун шохобчага ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжатларини ҳамда унинг харитадаги координаталари тақдим этилишини талаб этади. Кўчма шохобчада қандай координаталар ва қандай кадастр бўлсин?
ДСҚнинг тушунтиришини яшай олмайдиган қиладиган яна бир жиҳат: қурилмани рўйхатдан ўтказиш учун 306-сон ВМҚ бўйича турғун шохобча жойлашган жойдаги ДСИга, 943-сон ВМҚ бўйича эса – Техник хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилиш зарур.
Умуман, ДСҚнинг тушунтиришлари янада кўпроқ саволлар туғдирди...
ДСҚдаги манбанинг оғзаки тушунтиришича, жавоб тезкор тарзда тайёрланган, шу боис тушунтиришда хатолар кетиб қолган. Бунда ахборот хизматининг тегишли эълон қилинган материаллари ҳануз тузатилмаган.
Онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказишда 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга риоя қилиш лозим. Шунингдек, ДСҚ вакиллари бугунги кунда кўчма савдо объектлари учун онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш масаласи тартибга солинмай қолаётганини тан олишади.
Солиқчилар ушбу масала бўйича ўз нуқтаи назарларини ҳам оғзаки тушунтирадилар: “онлайн-кассаларни тадбиркорлик субъекти фаолияти кўчма савдо шохобчалари ёрдамида амалга ошириладиган қайсидир туман ДСИда рўйхатдан ўтказиш, мақсадга мувофиқ эмас. Шу боис кўчма савдо объектларида фойдаланиладиган назорат-касса техникасини рўйхатдан ўтказишни мавжуд турғун савдо шохобчаси рўйхатдан ўтказилган жой бўйича амалга ошириш зарур. Бу тадбиркорлик субъектининг ўзи учун ҳам қулай бўлади.
Хусусан, мисол учун, турғун савдо шохобчаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган. Ўша жойнинг ўзида – Юнусобод туман ДСИда – онлайн-НКМ ёки виртуал касса рўйхатдан ўтказилиши керак. Тошкент шаҳрининг Миробод тумани, Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ва Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида кўчма савдо (авторасталар) учун фойдаланилаётган бошқа учта касса ушбу туманларнинг ДСИда рўйхатдан ўтказилмайди. Улар Тошкент шаҳар Юнусобод туман ДСИда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак. Бунда солиқ органи НКТдан фойдаланилган ҳолда савдо фаолияти амалга ошириладиган жой, вақт, автомобиллар русумлари, давлат рақамлари тўғрисида ахборотга эга бўлиши керак”.
Қоидалар юридик кучга эга бўлиши ва барча томондан ижро этилиши мажбурий бўлиши учун амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши зарур.
Ушбу қоидалар остида унинг ёрдамида онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш амалга ошириладиган ахборот тизимини ҳам техник жиҳатдан қайта ишлаш талаб этилади. Ҳозирча айтиб ўтилган “жой, вақт, русумлар ва давлат рақамлари” тўғрисидаги ахборотни ДСҚга қандай қилиб техник жиҳатдан тақдим этиш тушунарли эмас.
Ва охиргиси... Етилган норма ижодкорлиги ишини, кўп жиҳатдан карантин белгилаган истиқболни инобатга олган ҳолда амалга ошириш зарур. Бугунги кунда тадбиркорлар турғун шохобчалардан воз кечиб, етказиб бериш хизматига ўтишмоқда. Бунда турғун савдо шохобчаси керак бўлмай қолади. Мавжуд қоидалар бўйича эса у бўлиши керак.
Бунда шубҳасиз, курьер урилган чек билан келадиган амалиётдан ҳам воз кечишга тўғри келади. Ахир харидор товарни қабул қилмаслиги ёки буюртманинг бир қисмини олиши мумкинку. Онлайн-НКМ курьернинг қўлида бўлиши керак, чек эса – товарни сотиш чоғида урилади.
Олег ГАЕВОЙ