Полезное для бухгалтера в декабре:
Январь ойида knigi.uz интернет-дўконига бир қараб қўйинг
Жорий ойда «Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриётининг knigi.uz интернет-дўконида қандай янгиликлар бўлади? Бу ҳақда батафсил – шарҳимизда.
«Ходимлар бўйича менежернинг стол китобчаси»нинг ўзбек тилидаги нашри босмадан чиқди. Абдусалом Рисқуллаевнинг мазкур китобининг учинчи нашри кўп сонли ўқувчиларнинг илтимосларига биноан таржима қилинди. Интернет-дўкон маъмурияти буюртмани олдиндан расмийлаштирганларга кадрлар ишини малакали юритиш бўйича тавсиялар тўпламини кейинги ҳафтадан жўнатишни бошлайди. knigi.uz сайтида нашр «Тез кунда» туркумидан «Янгилик» туркумига ўтказилади. Китоб буюртма расмийлаштирилгандан кейин 10 кун ичида мижозларга етказилади.
«Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги солиқ қонунчилиги» китоби 20-саналарда чоп этилиши кутилмоқда. Унда 2019 йил 1 январь ҳолатига барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар бериляпти. Китоб Солиқ кодекси ва Президентнинг бюджетга оид қарорининг босма шакли қўл остида туришига одатланганлар учун айни муддао бўлади. Унинг адади чекланган, шу боис буюртмани олдиндан расмийлаштириш имкониятидан фойдаланиб қолинг. У яқин кунларда knigi.uz интернет-дўконига чиқарилади.
Бундан ташқари, «Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриёти 2019 йилги обуна кампаниясини давом эттиришини маълум қилди. 2019 йилнинг январь ойида обунани расмийлаштирганлар жорий йилда чоп этилиши режалаштирилган «Норма» газетаси кутубхонаси» туркумидаги тўлиқ тўпламни оладилар. Бу тўплам кўмакчингизга айланадиган олтита китобдан иборат: «Ходимлар бўйича менежернинг стол китобчаси», «Асосий воситалар ва номоддий активлар ҳисоби», «Товар-моддий захиралар ҳисоби», «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси», «Барчаси ҚҚСга оид», «Фойда солиғи».
Эслатиб ўтамиз, интернет-дўкондан харид қилиш осон ва қулай. Барча шаклда: пул ўтказиш йўли билан, нақд пулда, шунингдек Click, PayMe тўлов тизимлари орқали ўзаро ҳисоб-китоб қилинади. Етказиб бериш шарти билан ёки шахсан келиб харид қилиш мумкин.
knigi.uz интернет-дўконидаги янгиликларни кузатиб боринг ва ишингизда ҳар доим кўмак берадиган китобларни харид қилинг!