Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
10 майгача бухгалтер нима қилиши керак
Бухгалтерлар жорий йилнинг I чораги учун ҳисобот топширишга улгурмасларидан II чорак кириб келди, солиқлар бўйича жорий тўловларни тўлаш, тегишли ҳисоб-китобларни топширишни ҳам унутмаслик лозим.
10 май календарь санаси – 2019 йил май ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 164-моддаси 3 ва 4-қисмлари) эканлигига ҳурматли бухгалтерларнинг эътиборини қаратамиз.
Ҳисобот даврида тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойда 200 ЭКИҲдан кам миқдорни ташкил этадиган корхоналар жорий тўловларни тўламайди.
Материални ўқишни тавсия этамиз.
Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, ЯСТни тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган биринчи чорак учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 354-моддаси 3-қисми). Яъни 2019 йил 1 январдан ЯСТни тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар преференцияни қўллаб, жорий йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўламадилар. Шу тариқа, жорий йилнинг II чораги учун, хусусан, май ойи учун белгиланган тартибда жорий тўловларни тўлаш зарур.
Бундан ташқари, 10 май:
- 2019 йил апрель ойи учун акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 239-моддаси 1-қисми ва 240-моддаси);
- 2019 йил май ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни *** (Солиқ кодексининг 271-моддаси 5-қисми).
Батафсил – материалда;
- 2019 йил апрель ойи учун устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 51%дан кам бўлмаган бозорлар ва савдо комплекслари томонидан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ва маблағларни бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 387-моддаси 5, 6 ва 7-қисмлари).
___________________
***Микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно, улар жорий тўловларни йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдилар.