ҚҚС салбийлигини қандай тасдиқлаш мумкин

preview

Бухгалтерлар камерал назорат якунларига кўра нафақат солиқ органлари жўнатган талабномаларга, балки ДСИ кўрсатма берган хатларга ҳам жавоб беришларига тўғри келади. Buxgalter.uz намунавий жавобларни чоп этиб, бухгалтерларга ёрдам бермоқда. Улар тажрибаси билан ўртоқлашмоқчи бўлган бош бухгалтерлар, солиқ маслаҳатчилари, бошқа мутахассислар томонидан тайёрланган. Сиз ҳам шундай қилишингиз мумкин – вазият тавсифи ва жавобларни talabnoma@buxgalter.uz почтасига йўлланг. Бир-биримизга ёрдам берайлик!

Вазият

Корхона ДСИдан билдиришнома хат олди, унда жорий йилнинг февраль ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобида кўрсатилган, бунинг натижасида салбий ҚҚС юзага келган ҳисобга олинган ҚҚС суммасини тасдиқлаш талаб қилинган эди.  

Корхонанинг позицияси  

Корхона Солиқ кодексининг 218-моддасида назарда тутилган шартларга риоя этган ҳолда ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олган. Ҳисобга олинган ҚҚС суммаси ҳисобварақ-фактуралар ва уларнинг ўрнини босадиган ҳужжатлар билан тасдиқланган (Солиқ кодексининг 222-моддаси). Уларнинг рўйхати Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова) келтирилган.

ҚҚС тўлашга ўтиш санасида корхона балансида қайд этилган ТМЗ қолдиқлари бўйича ҚҚС ҳам ҳисобварақ-фактуралар ва уларнинг ўрнини босадиган ҳужжатлар асосида ҳисобга олинган.

Корхона ҚҚС тўғри ҳисобга олинган деган фикрда ва барча тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилади.

ДСИнинг кўрсатма берувчи хатига жавоб хати намунаси

 «___» ________ 2019 йилдаги ___-сон билдиришномага жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз. 

Мазкур хатда шуни маълум қиламизки, жорий йилнинг февраль ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобига 3 ва 4-иловаларда кўрсатилган маълумотлар ҚҚС ҳисоб-китобини тузишга доир амалдаги тартибга ва Солиқ кодексининг 218-моддасига мувофиқ шакллантирилган. Хусусан:

1. Ҳисобот даврида ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича солиқ суммалари ҳисобга олинган.

2. ҚҚСни тўлашга ўтиш чоғида ТМЗ қолдиқлари бўйича солиқ суммаси ҳисобга олинган. Шу мақсадда 19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»га (2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ТМЗ инвентаризациядан ўтказилган ва товар-моддий захиралар қолдиқлари ҳақиқатда мавжудлиги тасдиқланган:

  • қийматига ҚҚС киритилган товар-моддий захиралар қолдиқлари аниқланган;
  • товар-моддий захиралар балансга ҚҚС билан келиб тушганини тасдиқловчи ҳужжатлар тўпланган (ҚҚС тўланган ва бошланғич ҳужжат билан тасдиқланган, ҳисоб сиёсатига мувофиқ ҚҚС ТМЗ таннархига киритилган);  
  • амалдаги Солиқ кодексида бошқача тартиб назарда тутилмаганлиги сабабли жадвал шакллари тайёрланган, уларда ҳисобга олинадиган ҚҚС ва, харид қилиш санасидан қатъи назар, ТМЗ қолдиқларининг таннархидан солиқни ажратиб кўрсатиш бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилган.

Ушбу хатга юқорида баён этилганларнинг барчасини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:

  • 2019 йил январь ойи учун Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар – 4 (тўрт) варақ – ҳужжатлар нусхалари.
  • 2019 йил февраль ойи учун Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар – 7 (етти) варақ – ҳужжатлар нусхалари.
  • ТМЗ инвентарлаш рўйхати – 14 (ўн тўрт) варақ.
  • ТМЗ қолдиқлари бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси ҳисоб-китоби – 14 (ўн тўрт) варақ:

БЮД EDK 079308 – 2 (икки) варақ – ҳужжатлар нусхалари;

БЮД EDK 070030 – 3 (уч) варақ – ҳужжатлар нусхалари;

БЮД EDL 010677 – 7 (етти) варақ – ҳужжатлар нусхалари;

БЮД EDK 892682 – 4 (тўрт) варақ – ҳужжатлар нусхалари;

БЮД EDK 580195 – 5 (беш) варақ – ҳужжатлар нусхалари;

БЮД EDK 376061 – 6 (олти) варақ – ҳужжатлар нусхалари;

БЮД EDK 076214 – 4 (тўрт) варақ – ҳужжатлар нусхалари;

БЮД EDА 167421 – 7 (етти) варақ – ҳужжатлар нусхалари;

БЮД А 4401764 – 4 (тўрт) варақ – ҳужжатлар нусхалари;

БЮД А 4401453 – 3 (уч) варақ – ҳужжатлар нусхалари;

БЮД А 4060391 – 2 (икки) варақ – ҳужжатлар нусхалари;

БЮД А 3600789 – 4 (тўрт) варақ – ҳужжатлар нусхалари;

БЮД А 3838667 – 5 (беш) варақ – ҳужжатлар нусхалари;

БЮД А 3600112 – 4 (тўрт) варақ – ҳужжатлар нусхалари.

  • Хат ёзилган санада ҳақиқатда мавжуд ТМЗ қолдиқларининг фотосуратлари – 8 (саккиз) варақ.

Ҳурмат билан,

корхона директори                _______________________                     (Ф.И.О.)

 

Хат намунасини

бош бухгалтер Амина Бурякова тайёрлади. 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text150632_qqs_salbiyligini_qanday_tasdiqlash_mumkin