Полезное для бухгалтера в ноябре:
Мамлакатимизни ривожлантириш: келгуси қадамлар
Ўзбекистон Республикасининг 2035 йилгача ривожланиш стратегияси концепциясининг жамоатчилик эшитувлари бошланди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужжат «BUYUK KELAJAK» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан KPMG аудитор-консалтинг компанияси билан биргаликда ишлаб чиқилган. 2018 йил декабрда лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтган, жорий йил февралда эса «Ўзбекистон–2035» II халқаро форуми доирасида экспертлар томонидан муҳокама қилинган.
Жамоатчилик эшитувларига қўшимча ишлов берилган вариант (2019 йил 18 февралдаги ҳолатга кўра) тақдим этилган. Ҳужжат давлат, рус ва инглиз тилларида берилган. Ҳаволадаги электрон шаклдан фойдаланиб, лойиҳа юзасидан шарҳ қолдириш мумкин. Жамоатчилик эшитувлари натижаларига асосланган ҳужжатнинг якуний версияси мамлакат раҳбариятига тақдим этилади.