Полезное для бухгалтера в декабре:
Транспортга утилизация йиғими жорий этилади
Солиқ кодекси ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунга киритиладиган тегишли тузатишлар ишлаб чиқилди.
Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва улар учун тиркамаларга йиғим солинади. Мақсад – экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар саломатлиги ва атроф-муҳитни транспортнинг истеъмол хусусиятларини йўқотиши оқибатида вужудга келган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш.
Йиғим тўланиши кўзда тутилган транспорт воситаларининг турлари ва тоифалари, уни ундириш (ҳисоблаб чиқариш, тўлаш, ундириш, қайтариш ва ортиқча тўланган ёки ундирилган суммаларни ҳисобга олиш, фойдаланиш) тартибини Ҳукумат, миқдорларини эса Президент тасдиқлайди. Миқдорни белгилашда ишлаб чиқарилган йили, массаси ва транспорт воситасининг истеъмол хусусиятларини йўқотиши натижасида вужудга келган чиқиндиларни бошқариш билан боғлиқ харажатларга таъсир кўрсатувчи бошқа физик характеристикалари ҳисобга олинади.
Утилизация йиғимини қуйидаги ҳолларда ундиришни таклиф этмоқдалар:
- Ўзбекистон ҳудудига транспорт воситаларини импорт қилишда (эркин муомалага чиқаришда);
- Ўзбекистон ҳудудида транспорт воситаларини ишлаб чиқаришда (йиғиш, ясаш);
- мамлакатимиз ҳудудида утилизация йиғими тўланмаган транспорт воситаларини харид қилаётганда (қуйига қаранг).
Дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасалари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларига мувофиқ имтиёз ва иммунитетларга эга бўлган халқаро ташкилотлар, шунингдек уларнинг Ўзбекистон фуқаролиги бўлмаган ходимлари ва оила аъзоларига тегишли транспорт воситаларидан йиғим ундирилмайди.
Тўланадиган утилизация йиғимининг суммаси солиқ солинадиган фойдани аниқлаш чоғида чегирилмайдиган харажатлар жумласига киритилади.
Ушбу тўловнинг жорий этилиши транспорт воситаларининг истеъмол хусусиятларини йўқотиши оқибатида вужудга келган чиқиндиларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан зарур объектлар ва инфратузилмани яратиш билан боғлиқ ташкилотларнинг харажатларини давлат бюджетидан компенсациялаш имконини беради. Шу муносабат билан бундай ташкилотларга ёки уларнинг вакилларига кўрсатилган чиқиндилар топширилган тақдирда утилизация йиғимини ундириш тақиқланади.
Яқинда Экология давлат қўмитаси автотранспорт воситаларидан утилизация йиғимини ундиришга доир хорижий тажрибани ўрганиш натижалари билан ўртоқлашди.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег Заманов.