Товар белгисига эга бўлган корхона бухгалтери нималарни билиши керак

preview

Рўйхатдан ўтказилган товар белгисига эга бўлган корхона бухгалтеридан товар белгисига гувоҳномани олиш тартиб-таомили, шунингдек уларнинг амал қилишини қўллаб-қувватлашга доир тўловларни ўз вақтида амалга ошириш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, товар белгисини расмийлаштириш тартиб-таомилини аввалги маслаҳатларимизнинг бирида батафсил баён қилган эдик.

Ушбу материалда гувоҳномани расмийлаштиришда, шунингдек унинг амал қилиш муддатини узайтиришда корхона томонидан амалга ошириладиган тўловлар тўғрисида маълумотларни тақдим этамиз. Нохуш оқибатлар келиб чиқмаслиги учун нафақат тўловларни ўз вақтида тўлаш, балки Интеллектуал мулк агентлигига бож ёки тўловлар тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим.

Бухгалтерлар Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2006 йилдаги «Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги низомни ҳамда патент божлари ва тўловлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида»ги 65-сон қарорига асосан иш тутишлари лозим.  

Жадвалда товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгисига эга бўлган ёки уларни рўйхатдан ўтказадиган корхоналарга дахлдор тўловларни кўрсатиб ўтдик:

Бож ёки тўловларнинг номи

 

Ставкалар

Бож ёки тўловлар

тўланганлиги

тўғрисидаги

ҳужжатни тақдим

этиш муддатлари

 

миллий

валютада

(белгиланган

энг кам ойлик

иш ҳақига

нисбатан

коэффициент)

хорижий

валютада

(АҚШ

доллари)

 

Талабнома божлари 

 

Товар белгисини, хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказишга ва талабномадаги кўрсаткичларни давлат экспертизасидан ўтказишга талабномалар бериш:

 

 

 

Талабнома бериш билан бир вақтда

МКТУ битта класси учун

 

1,5

600

биттадан ортиқ ҳар бир МКТУ класси учун

0,5

200

жамоа белгисининг МКТУ битта класси учун

1.5

600

биттадан ортиқ жамоа белгисининг МКТУ ҳар бир класси учун

0,5

200

Рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва гувоҳнома бериш

Товар белгисини, товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш.

Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатидаги товар белгисини киритиш

0,6

250

 

 

 

Экспертиза қарори ёки Апелляция кенгашининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисидаги қарори жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида

Товар белгилари, товар келиб чиққан жой номлари тўғрисидаги маълумотларни расмий ахборотномада эълон қилиш ҳаммага маълум товар белгиларига тегишли маълумотлар

0,2

84

Гувоҳнома бериш

0,6

250

Гувоҳномаларнинг амал қилишини сақлаш учун божлар

Товар белгисига гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун:

Биринчи йил учун - рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва гувоҳнома бериш учун бож тўланганини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда. Кейинги йиллар учун – гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагунгача охирги уч ой мобайнида

МКТУ битта класси учун

2

600

биттадан ортиқ ҳар бир класс учун

0,5

60

Жамоа белгисига гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун:

МКТУ битта класси учун

3

1 200

биттадан ортиқ ҳар бир класс учун

0,5

120

Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин 6 ойлик муддат бериш учун қўшимча бож

 

белгиланган бож миқдорининг 50%и

Муддатни узайтириш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда

Товар белгиларига ҳуқуқлар бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш

Қуйидагилардан иборат бўлган лицензия шартномасини рўйхатдан ўтказиш:

Ҳуқуқ бериш тўғрисидаги ариза билан бир вақтда

битта товар белгиси

2

840

бир нечта товар белгилари; лицензия шартномасида кўрсатилган ҳар бир товар белгиси учун қўшимча равишда

1

420

Қуйидагиларни бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш:

битта товар белгисини

3

1 260

бир нечта товар белгиларини; бериш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган ҳар бир товар белгиси учун қўшимча равишда

1,5

630

Ўзгартиришлар киритиш

Давлат экспертизаси қарори чиққунгача аризачининг ташаббусига кўра товар белгисига талабномага тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш

0,5

210

Ўзгартиришлардан иборат материаллар билан бир вақтда

Товар белгисига ўзгартиришлар киритиш

1

420

Рўйхатдан ўтказилган лицензия шартномасига ва ҳуқуқлар бериш тўғрисидаги шартномага ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш

0,5

210

Товар белгисига талабномаларни ажратиш (дастлабки талабномадан ажратилган ҳар бир талабнома учун) ёки товар белгисини рўйхатдан ўтказишни ажратиш (янгидан пайдо бўлган ҳар бир рўйхатдан ўтказиш учун)

1,4

600

Ажратиш тўғрисида илтимоснома бериш билан бир вақтда

Талабнома берилган санадан товар белгисини рўйхатдан ўтказиш санасигача бўлган даврда берилган товар белгисини рўйхатдан ўтказиш юзасидан талабномага ҳуқуқни бошқага бериш муносабати билан аризачини ўзгартириш

1,5

630

Ўзгартиришлардан иборат материаллар билан бир вақтда

Экспертиза сўрови бўйича ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини узайтириш ва тиклаш

Товар белгиларига талабномалар бўйича экспертиза сўровига жавоб беришнинг қонунда белгиланган муддатини узайтириш

0,2

84

Узайтириш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда

Товар белгиларига талабномалар бўйича экспертиза сўровига жавоб беришнинг қонунда белгиланган, аризачи томонидан ўтказиб юборилган муддатини тиклаш

1

420

Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш билан бир вақтда

 

Олег Гаевой.

Товар белгилари Товар белгилари Товар белгилари /ru/publish/doc/text152369_tovar_belgisiga_ega_bulgan_korhona_buhgalteri_nimalarni_bilishi_kerak