Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
5 август:
- 2019 йилнинг июлида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни (СК 188-моддаси 1-қисми).
Масалан, жорий йилнинг 17 июлида корхона ходимига унинг таваллуд куни муносабати билан, шунингдек корхона ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун қиймати имтиёзли миқдордан, яъни ЭКИҲнинг 6 бараваридан ошадиган қимматбаҳо совға – телевизор берилди (СК 179-моддаси 14-банди).
Иш берувчи 6 ЭКИҲдан ошадиган совға қийматидан ЖШДС ҳисоблаши ва жорий йилнинг 5 августидан кечиктирмай солиқни тўлаши шарт (СК 188-моддаси, 1-қисми).
- банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни (СК 165-моддаси 4-қисми 1-банди).
Татьяна Лимарева.