Полезное для бухгалтера в ноябре:
Тадбиркорларга ёрдам бериладиган 10 кун
Тошкентда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятида учраётган муаммоларни аниқлаш ва ёрдам бериш мақсадида Тошкент шаҳри бўйича Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.
Агар тадбиркорларда фаолиятни юритишга тўсқинлик қилаётган муаммолар ёки саволлар бўлса, гуруҳга 7 дан 17 августга қадар:
- 1100 қисқа рақами орқали;
- “business.gov.uz” ягона интерактив портали орқали;
- тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича туманлардаги Бош вазир қабулхоналарига келган ҳолда мурожаат қилиш мумкин.
Шунингдек, Тошкентнинг ҳар бир туманида ўтказиладиган учрашувларда иштирок этиб, савол бериш мумкин (учрашув ўтказиш жойи ва вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади).
Тошкент шаҳридаги “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Бош вазир қабулхоналари”нинг манзиллари:
Т/Р |
Туман |
Қабулхоналар жойлашган манзил |
Қабулхона телефони |
1 |
Бектемир |
Бектемир тумани, Юқори Чирчиқ кўчаси, 43-уй. |
(71) 207-77-83 |
2 |
Миробод |
Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 31-уй. |
(71) 207-77-84 |
3 |
Мирзо Улуғбек |
Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 122-уй. Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги биноси 1-қавати |
(71) 207-77-85 |
4 |
Олмазор |
Олмазор тумани, Умид кўчаси, 16-уй. Тошкент курилиш |
(71) 207-77-86 |
5 |
Сергели |
Сергели тумани, Сергели-3, Оби ҳаёт кўчаси, 3а-уй. Сергели тумани Давлат хизматлари маркази биноси |
(71) 207-77-89 |
6 |
Учтепа |
Учтепа тумани, Фарҳод кўчаси, 21-уй. |
(71) 207-77-90 |
7 |
Чилонзор |
Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 50-уй. |
(71) 207-77-91 |
8 |
Шайхонтоҳур |
Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 7а-уй. Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси 1-қавати |
(71) 207-77-92 |
9 |
Юнусобод |
Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 4а-уй. |
(71) 207-77-93 |
10 |
Яккасарой |
Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси 85-уй. Яккасарой тумани Давлат хизматлари маркази биноси |
(71) 207-77-94 |
11 |
Яшнобод |
Яшнобод тумани, Авиасозлар 1-тор кўчаси, 7а-уй. |
(71) 207-77-95 |
Мурожаатни қолдиришда “Тошкент шаҳри бўйича Республика ишчи гуруҳига” деб қайд этиш лозим.