Полезное для бухгалтера в ноябре:
ЭРИ учун тўлов реквизитлари ўзгарди
my.soliq солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида бу ҳақда хабар беради.
Эълонда ЎзР ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» ДУКнинг 31.07.2019 йилдаги Оммавий офертаси ҳам келтирилган. Унда ЭРИ тўлови учун янги банк реквизитлари кўрсатилган.
ЭРИни рўйхатдан ўтказиш ва сертификат олиш учун тарифлар эса аввалгидек қолдирилди:
- хўжалик юритувчи субъектлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун – ЭКИҲнинг 10%и (22 300 сўм);
- жисмоний шахслар учун – ЭКИҲнинг 7%и (15 610 сўм).
ЭРИга оид саволларга жавобларни ДСҚ ҳузуридаги Калитларни рўйхатдан ўтказиш маркази сайтидан ҳам билиб олиш мумкин.