Полезное для бухгалтера в ноябре:
Электрон ҳисобот топширишда муаммо борми
Ҳозир бухгалтерларда июль ойи учун ҳисобот топширишнинг қизғин палласи. Уларнинг баъзилари билан ўтказилган мини-сўров солиқ ҳисоботини тўлдириш ва топшириш умуман меъёрда ўтаётганлигини кўрсатди.
Бухгалтерлар my.soliq тизими ишидан мамнунлар. Ҳисоботлар автоматик режимда қабул қилинмоқда, бу жуда қулай: илгаригидек ҳисобот ўз вақтида қабул қилинмайди деб хавотир олинмайди.
Бироқ, шошилиш керак, сабаби ҳисобот топшириш охирги кунгача – 25 августгача пайсалга солинса, тизим ишида бузилишлар содир бўлиши, тизимга бир вақтнинг ўзида кўп сонли фойдаланувчилар кириши боис юклаб олиш имконияти бўлмаслиги эҳтимоли бўлади.
Шунингдек, бухгалтерлар қулай ишлаш учун ҳали ҳамма масалалар ҳам ҳал қилинмаганини таъкидладилар. Мисол учун, амалиётда қуйидаги ҳоллар вужудга келмоқда:
- талабнома юборилган сананинг унинг ҳақиқатда келиб тушган санасига мос эмаслиги. Масалан, ДСИ талабномаси 10-санада юборилган, корхона эса уни 15-санада олган;
- солиқ органлари билан тузилган солиштириш далолатномасининг ўз вақтида янгиланмаслиги (ишлов берилмаслиги).
Кўп бухгалтерлар статистика ҳисоботидан норозилар. Шакллар жуда кўп, уларни тўлдириш қимматли вақтни олади. Бундан ташқари, тизим олдинги ҳисоботларни кўриш имконини бермайди, шу боис рақамларни ҳеч бўлмаганда қоғозда сақлаб қолиш учун уларни ўзи учун чоп этишга тўғри келмоқда. Шунингдек, тизимга турли компьютерлардан кириш имконияти ҳам мавжуд эмас, бундай техник номукаммаллик ишни ташкил этишда ноқулайликларга олиб келаётир. Шу сабабли, солиқ ҳисоботини тўлдиришни тугалламай туриб статистика ҳисоботини тўлдириш ва топширишга тўғри келмоқда.
Ишонамизки, мазкур масалалар ўзининг техник ва оператив ечимини топади.
Ҳурматли бухгалтерларга техник тўсиқларсиз ҳисобот даврини тилаб қоламиз.
Лола Абдуазимова.