ИМПОРТ ТОВАРНИ ТЎҒРИ КИРИМ ҚИЛАМИЗ

preview

Бухгалтерларда молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 20.08.2018 йилда 1364-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан 22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га (АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўзгартиришлар киритилгандан кейин импорт битимлар бўйича харид қилинган товар-моддий бойликларни бухгалтерия ҳисоботида тўғри акс эттириш юзасидан савол юзага келди.

Қачон ТМЗни актив сифатида эътироф этса бўлади

I. 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 8-бандига мувофиқ товар-моддий захиралар актив сифатида тан олинади, агар:

● ташкилотга келгусида актив билан боғлиқ иқтисодий фойда келиб тушишига ишонч бўлса;

● актив қийматини ишончли баҳолаш мумкин бўлса;

● уларга бўлган мулк ҳуқуқи ўтса.

Товар-моддий захираларга бўлган мулк ҳуқуқи, улар билан боғлиқ хатарлар ва мукофотларнинг ўтиш пайти унинг шартлари келишиладиган етказиб бериш (олди-сотди) шартномаси асосида белгиланади.

II. Фуқаролик кодексига (185-модда) мувофиқ шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

III. Инкотермс атамаларида тартибга солинадиган асосий принциплардан бири товарни етказиб бериш санаси, яъни сотувчи томонидан товарни харидор ёки унинг вакили, масалан, транспорт ташкилоти тасарруфига ҳақиқатда бериш вақтини ва, тегишинча, сотувчининг етказиб бериш муддатлари бўйича ўз мажбуриятларини бажариши ёки бажармаслигини белгилаш ҳисобланади.

Импорт қилаётганда қачон товарга мулк ҳуқуқи ўтади

I. Шартномада товарни Ўзбекистондан ташқарига юклаб жўнатиш назарда тутилган, яъни мулк ҳуқуқи товар етказиб берувчи томонидан харидорга ёки унинг вакилига, масалан, экспедитор ёхуд транспорт компаниясига юклаб жўнатилган санада юзага келган бўлса.

МИСОЛЛАР:

Инкотермс–2010, EXW асосий ташувнинг транспорт тури – харидор товарни шартномада кўрсатилган сотувчининг омборидан олиб кетади ҳамда асосан шартнома шартига кўра мулк ҳуқуқи сотувчидан харидорга ўтади;

FCA Инкотермс–2010 – етказиб беришнинг мазкур режими божхона тозаловидан ўтган товарнинг ташувчига ўтишини назарда тутади. Бу ўринда товар ташувчи томонидан қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб сотувчининг етказиб бериш бўйича мажбуриятлари бажарилган, деб ҳисобланади. юкни қабул қилиб олиш жойини харидор кўрсатади.

II. Шартномада мулк ҳуқуқи божхона чегарасида ўтиши назарда тутилган бўлса.

МИСОЛ:

CPT, CIP Инкотермс–2010 – харидор товарни у етказиб берилишидан кейиноқ дарҳол қабул қилиши ва товарни етказиб берувчидан мўлжалда кўрсатилган жойда қабул қилиб олиши керак, бу ўринда етказиб бериш ва ташиш сотувчининг мажбурияти ҳисобланади. Шу тариқа, мулк ҳуқуқи божхона чегарасида ўтади, яъни бу 70-«Вақтинча сақлаш» режими.

Ўзгартиришлар чет эл валютасига олинган ТМЗ баҳосига қандай таъсир кўрсатди

22-сон БҲМСга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан (21.11.2018 йилдан кучга кирган) чет эл валютасида харид қилинган ТМЗни баҳолаш, уларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатларида кўрсатилган қийматидан келиб чиқиб, активларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш (мулк ҳуқуқининг ўтиши) санасидаги МБ курси бўйича қайта ҳисоблаб аниқланади. Илгари БЮДни тўлдириш ҳамда божхона божлари ва йиғимларини тўлаш санасидаги МБ курси қўлланилган, яъни 40-«Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режими (Таснифлагич, АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқномага 3-илова).

Бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади

МИСОЛ. Импорт шартномасига биноан товар 70-«Вақтинча сақлаш» режимига жойлаштирилганда 2019 йилнинг 5 январида мулк ҳуқуқи ўтди. Товар шу йилнинг 28 февралида 40-«Эркин муомалага чиқариш (импорт)» режимига жойлаштирилди ва шу санада барча божхона божлари ва йиғимлари тўланди. Товарнинг қиймати – 10 000 АҚШ доллари. 5.01.2019 йилдаги курс – 8 336,25 сўм, 28.02.2019 йилдаги курс – 8 403,19 сўм. божхона йиғимлари 1 608 638 сўмни, божхона божи – 25 209 570 сўмни ташкил этди. ҚҚС – 21 848 294 сўм, сертификатлаш ва бошқа харажатларга 2 800 000 сўм кетди. Товар божхона омборидан корхона омборига 2019 йилнинг 1 мартида олиб ўтилган.

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма, сўм

 

дебет

 

кредит

 

5.01.2019 йил

 

Товар бухгалтерия ҳисоби счётларига кирим қилинган (2 вариант: «Йўлдаги товарлар» ёки «Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар»)

 

2970-«Йўлдаги товарлар» ёки

1500-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар»

6011

 

8 336,25 курси бўйича

$ 10 000 83 362 500

28.02.2019 йил

 

Божхона йиғимлари

 

1500-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

1 608 638

 

28.02.2019 йил

 

Божхона божлари

 

1500-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

25 209 570

 

28.02.2019 йил

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи божхонада тўлаган ҚҚС

 

4420

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

21 848 294

 

28.02.2019 йил

 

Сертификатлаш ва бошқалар

 

1500-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

2 800 000

 

28.02.2019 йил

 

Омбордаги товарлар

 

2910– «Омбордаги товарлар»

 

2970-«Йўлдаги товарлар» /

1500-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар»

112 980 708

 

 

 

ТМЗни баҳолаш бўйича операциялар нотўғри акс эттирилса товар таннархи ҳам бузиб кўрсатилади, солиқ солинадиган фойда ҳам, тегишинча, солиқ солиш ҳам хато белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, бухгалтерия ҳисоботини бузиб кўрсатиш ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 175-1-моддаси), агар у солиқ солишга катта таъсир кўрсатадиган бўлса, бошқа молиявий жарималар ҳам қўлланилади.

Шунинг учун мазкур операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобини тўғри юритишга ўз вақтида эътибор бериш, ҳисоб юритиш бўйича дастурларни (1 С, 1 UZ ва бошқалар) тақдим этадиган ташкилотларга улар дастурларнинг конфигурациясига тузатишларни барвақт кирита олиши учун ўз вақтида тавсиялар бериш лозим бўлади.

 

Светлана ЗАМИЛЬЕВА, «Profi Training» бизнес-тренери, 

«Svanta» СМТ МЧЖнинг бухгалтерия ва молия бўйича эксперти. 

 

ТИФ ТИФ ТИФ /ru/publish/doc/text153172_import_tovarni_tugri_kirim_qilamiz