Полезное для бухгалтера в ноябре:
2020 йилда қўшимча дам олиш кунлари қанча бўлади
Президентнинг 14.11.2019 йилдаги «2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.
Ҳужжатнинг мазмунидан, аввало, 6 кун ишлайдиганлар мамнун бўлишлари аниқ, улар учун ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар билан тенг баравар дам олиш шароитлари яратилмоқда. Бундай тартибда ишлайдиганлар учун шанба иш куни ҳисобланганлиги сабабли бу кун ҳафтанинг бошқа иш кунига кўчирилганда ҳам, уларда узлуксиз дам олиш имконияти бўлмаган. Шу боис 2020 йилда ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун шанба куни кўчирилишидан қатъи назар, қўшимча дам олиш кунлари жорий этилади. Қуйида бу ҳақда батафсил баён этилади.
Янги йил
2019/2020 йилги янги йил байрамида ходимларга 31 декабрь-2 январда уч кунлик узлуксиз дам олиш кунлари берилади.
Бунда:
а) жорий йил 31 декабрь 28 декабрь шанбадан кўчирилган дам олиш куни ҳисобланади. Бу ўтган йилги Фармонда назарда тутилган эди;
б) 2020 йил 2 январь:
- 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 2020 йил 4 январдаги дам олиш куни кўчирилиши ҳисобига иш куни ҳисобланмайди;
- 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун – қўшимча дам олиш куни;
в) 2020 йил 4 январь – барча учун иш куни.
ЯНВАРЬ |
|||||||
|
С |
Ч |
П |
Ж |
Ш |
Я |
Д |
5 кунлик |
31.12.2019 й. |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
6 кунлик |
31.12.2019 г. |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
31.12.2019 й. – 28.12.2019 йилдан кўчирилган дам олиш куни; 1.01.2020 й. – календарь бўйича байрам куни; 2.01.2020 й. – 5 кун ишлайдиганлар учун 4.01.2020 йилдан кўчирилган дам олиш куни ва 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни |
Наврўз
2020 йилги Наврўз байрамида душанба 23 март барча учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланади. Шу тариқа, март ойида барча ходимлар (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 21-23 март кунлари 3 кун кетма-кет дам олишлари мумкин.
МАРТ |
|||||||
|
С |
Ч |
П |
Ж |
Ш |
Я |
Д |
5 кунлик |
17 |
18 |
19 |
20 |
21 |
22 |
23 |
6 кунлик |
17 |
18 |
19 |
20 |
21 |
22 |
23 |
21 ва 22 март – календарь бўйича дам олиш кунлари; 23 март – қўшимча дам олиш куни |
Мустақиллик куни
2020 йил 1 сентябрь сешанба кунига тўғри келади. Шу боис 5 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайдиганлар уч кун кетма-кет дам олишлари учун дам олиш куни 26 август шанбадан 31 август душанбага кўчирилган. 6 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайдиганлар учун 2020 йил 31 август – қўшимча дам олиш куни.
АВГУСТ–СЕНТЯБРЬ |
|||||||
|
Ч |
П |
Ж |
Ш |
Я |
Д |
С |
5 кунлик |
26 |
27 |
28 |
29 |
30 |
31 |
1 |
5 кунлик |
26 |
27 |
28 |
29 |
30 |
31 |
1 |
30 август – календарь бўйича дам олиш куни; 31 август – 5 кун ишлайдиганлар учун 29.08.2020 йилдан кўчирилган дам олиш куни ва 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни; 1 сентябрь – байрам куни |
Шу тариқа, 2020 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланган:
- барча ходимлар учун иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар – душанба 23 март;
- 6 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайдиганлар учун – 2 январь (пайшанба), 31 август (душанба). 5 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайдиганлар учун ушбу дам олиш кунлари қўшимча эмас, балки тегишинча шанба кунларидан кўчирилган.
Қўшимча дам олиш куни қандай компенсацияланади
Бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш куни (душанба, 23 март) ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини 1 иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. Бироқ қисқартирилиши ҳисобига таътил 15 иш кундан кам бўлмаслиги керак. Таътил даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини белгилашда таътилнинг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади ва унга қўшимча дам олиш кунлари қўшилади.
Бошқа ташкилотларда қўшимча дам олиш кунлари меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, жамоа шартномалари ёки касаба уюшмаси қўмиталари билан келишилган бошқа локал ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 15.11.2019 йилдан кучга кирди.
Ленара Хикматова.