Полезное для бухгалтера в ноябре:
Солиқчилар ЭҲФ бўйича саволларга жавоб бердилар
14 декабрь куни Давлат солиқ қўмитасида солиқ тўловчилар учун “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. 400 нафардан зиёд бухгалтерлар ва тадбиркорлар ДСҚ раҳбариятига савол бериш имкониятига эга бўлишди. Олувчи учун ЭҲФ пуллик бўладими?
- Биз – ҳисобварақ-фактураларни қабул қилувчи тараф. Ҳисобварақ-фактураларни қабул қилганимиз (имзо қўйганимиз) учун биз ҳам ҳар бир қабул қилинган ЭҲФ учун ҳақ тўлаймизми? Ёки ойлик абонент тўлови бўладими?
- Тақдим этилган ЭҲФ учун тўловни етказиб берувчи (сотувчи) амалга оширади. Қабул қилувчи тараф (харидор, буюртмачи) олинган ЭҲФ учун ҳақ тўламайди.
- Агар буюртмачи норезидент, ҚҚС ставкаси 0% бўлса, ЭҲФ қандай расмийлаштирилади?
- 25.06.2019 йилдаги 522-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низомнинг 3-бандига асосан БЮДни расмийлаштиришда ЭҲФ расмийлаштирилмайди.
- E-factura гуруҳида тижорат банклари учун ҳисобварақ-фактураларни тўпламли юклаб олиш имконияти ҳақида илтимос билан мурожаат қилишган. Бу амалга оширилдими?
- E-factura тизимида Excel шаклидан ЭҲФни юклаб олиш имконини берадиган опция пайдо бўлди.
- Электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактура 28 декабрда расмийлаштирилди ва жўнатилди, деб фараз қилайлик. Объектив сабабларга кўра олувчи уни шу куни тасдиқлай олмайди. Масалан, у унинг олинганлигини 6 январда тасдиқлайди. Байрам саналари, интернет-алоқасининг техник жиҳатдан ишдан чиқиши ва ҳоказо муносабати билан ЭҲФни расмийлаштиришни кечиктириш назарда тутилмоқдами? Қоғоз шаклида ЭҲФ ва юкхати ёзиш, ЭҲФни эса шу рақам остида кейинроқ ўтказиш мумкинми?
- Ҳисобварақ-фактура бухгалтерияда уни расмийлаштириш санасида ҳисобга олинади. Агар ҳисобварақ-фактурада товар (хизмат)ни реализация қилиш санаси сифатида 28 декабрь кўрсатилган бўлса, ҳам жўнатувчи, ҳам олувчининг бухгалтериясида ҳисобварақ-фактура 28 декабрда ёки келаси йилнинг 6 январида қабул қилинганлигидан қатъи назар, у ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган операция амалга оширилган сана бўйича, яъни 28 декабрда акс эттирилади.
- Жисмоний шахс офисни юридик шахсга ижарага тақдим этади. Жисмоний шахс ЭРИга эга бўлган ҳолда электрон ҳисобварақ-фактура тақдим этиши мумкинми?
- Жисмоний шахс ЭРИга эга бўлган ҳолда factura.soliq.uz сайти орқали ЭҲФни тақдим этиши мумкин.
- Контрагент томонидан қабул қилинган ЭҲФни қандай бекор қилиш ёки ўзгартириш мумкин?
- Бу ҳолда тузатилган (корректировка қилинган) электрон ҳисобварақ-фактура жўнатиш лозим.
Soliq xizmati xabarlari маълумотлари асосида