Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ўрта бизнесга ҚҚС бўйича имтиёз берилмайди
ҚҲТБТ порталида Президентнинг ўрта бизнес тўғрисидаги қарорини муҳокама қилиш давом этмоқда. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳужжатга ўзгартиришлар, шу жумладан ҚҚС бўйича имтиёзлар тўғрисидаги нормани чиқариб ташлайдиган ўзгартириш киритди.
Лойиҳанинг биринчи таҳрири экспертлар томонидан турлича қабул қилинди. Хусусан, молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов buxgalter.uz га интервьюсида нима учун ҚҚС бўйича имтиёзлар тадбиркорлар учун фойдали эмаслигини тушунтирди.
Натижада 16 декабрь куни ҚҲТБТ порталида қарор лойиҳасининг янги таҳрири эълон қилинди. Ундан қуйидаги бандлар чиқариб ташланди:
- йиллик айланмаси 1-3 млрдгача бўлган ўрта бизнесга мансуб корхоналар;
- ўрта бизнесга тақдим этилаётган солиқ имтиёзлари, шу жумладан ҚҚСдан озод этиш.
Энди ўрта бизнес тоифасига штатида 100 дан 150 нафаргача ходимга эга ишлаб чиқариш корхоналарини, штатида 70 дан 100 нафаргача киши бўлган қурилиш ташкилотларини, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва улгуржи савдода - штатида 30 дан 40 нафаргача киши бўлган, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида – 20-30 нафар киши штатида бўлган корхоналарни киритиш таклиф этилмоқда. Бу хом ашё ва материалларни дастлабки қайта ишлаш, бутловчи маҳсулотлар, жиҳоз ва асбоб-ускуналар, халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмлари ишлаб чиқариш, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари бўлиши тахмин қилинмоқда.
Шу тариқа, лойиҳа Сенат томонидан 14 декабрь куни маъқулланган янги таҳрирдаги Солиқ кодексига мувофиқ келтирилди.
Президент қарори лойиҳасини муҳокама қилиш 31 декабрга қадар узайтирилади.