Энди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун?

preview

Солиқ органларида солиқ тўловчилар билан ўзаро муносабатларда коррупцияга барҳам бериш мақсадини кўзлашган. Бу мақсадга эришиш учун 8 йўналиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Кўрилаётган чораларда айнан нима порахўрларга қарши ишлаши керак? Сизнингча қандай чоралар самарали ва қайсилари эса самарасиз бўлади? Шарҳларда ушбу масала бўйича ўз таклифларингизни беринг.

1.  Хавфни таҳлил қилиш тизими жорий этилади

Солиқ органларининг мансабдор шахслари кимни текшириш ва қандай шаклда текширув ўтказишни ҳал қилишга ҳақли бўлишмайди.

Номзодларни танлашни 42 мезонга асосан автоматлаштирилган тизим бажаради. ДСҚ ҳозир уни ўз ишига жорий этмоқда, шу сабабли 2020 йилнинг I чораги мобайнида текширувлар ўтказилмайди.

2. Солиқ текширувлари видеотасвирга олинади

31.03.2020 йилдан бошлаб солиқ органлари:

  • солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларни ҳисобга қўйишни;
  • хронометраж кўздан кечиришни;
  • хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторингни;
  • солиқ текширувларини;
  • мавзули экспресс-ўрганишни;
  • фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналар қўлланишини текширишни;
  • айрим турдаги акцизли товарларни маркировкалашни;
  • солиқ мониторингини видеотасвирга олишни бошлайди.

3. Жисмоний шахслар томонидан солиқларни тўлаш чоғида QR-кодли чеклар берадиган тизим жорий этилади

Бундай тизим ҳар бир чекнинг ҳақиқийлигини ҳамда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг тўғрилигини текшириш имконини беради.

4. Товар ва хизматларни нақд пул ва терминал орқали реализация қиладиган тадбиркорлик субъектлари онлайн-касса орқали ишлайдилар

2020 йил 1 январдан бошлаб онлайн-НКМ ва виртуал касса босқичма-босқич жорий этилмоқда. Бу жараён 2022 йил январь ойига келиб ниҳоясига етиши керак. Шундан кейин савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида барча ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги янада ошади, нақд пул маблағларининг хуфиёна айланиши қисқаради.

5. ЭҲФ жорий этилади

2020 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон ҳисобварақ-фактуралар мажбурий бўлди. Шаффофлик ва назорат ҚҚС, фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни тўлашнинг тўлиқлигига инсон омили таъсирини камайтириши керак.

6. my.soliq.uz портали такомиллаштирилмоқда

Солиқ мажбуриятларини бажариш учун солиқ органларига ташриф буюриш зарур бўлмайди. Ҳаммасини Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали www.my.soliq.uz орқали ҳамда электрон тўлов тизимлари воситасида амалга ошириш мумкин.

7. Солиқларни тўламаслик ва яшириш  устидан жамоатчилик назорати кучайтирилади 

Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва хуфиёна фаолият олиб бориш ҳолатларини аниқлашга ёрдам берадиган шахсларни рағбатлантириш тартиби жорий этилмоқда.

Жисмоний ва юридик шахслар қуйидагилар тўғрисида хабар берган тақдирда рағбатлантирилади:

  • яширин ишлаб чиқариш цехлари;
  • мамлакатга контрабанда йўли билан олиб кирилган товарлар, шунингдек контрафакт товарлар ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган товарларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланадиган шахслар (объектлар);
  • солиқлардан бўйин товлаш ҳоллари, шунингдек тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқларни тўлашдан қочиш “схема”лари;
  • этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш, ташиш ёки айланмага киритиш.

8. Ходимлар ҳақида ғамхўрлик қилиш ва интизом кучайтирилади

Коррупцияга қарши курашиш мақсадида ДСХО ходимларига меҳнатга ҳақ тўлаш 2018 йилдан буён 1,7 марта ўсди. 1053 нафар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари «Хумсон» дам олиш масканига бепул йўлланма олишди, 38 нафар  ходим имтиёзли йўлланма асосида мамлакатдан ташқарига (Кисловодск, Ялта) дам олиш ва даволаниш учун юборилди. ДСҚнинг Ўз хавфсизлиги хизмати ходимлар ўртасида коррупцияга чек қўйиш бўйича қатъий чоралар кўрмоқда.

Хуллас, барча давлат солиқ инспекциялари онлайн-видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Коррупция даражасини аниқлаш бўйича солиқ тўловчиларни аноним тарзда мунтазам ижтимоий сўровдан ўтказиш амалга оширилмоқда. 2019 йилда 6 мингдан зиёд киши  сўровдан ўтказилди. Солиқ органларининг ёмон кўрсаткичларга эга мансабдор шахсларига чоралар кўрилди.

Солиқ тўловчиларнинг шикоятларига нисбатан тезкор муносабат билдириш мақсадида ДСҚнинг “ишонч телефони” (71 244-98-98) куну тун ва дам олиш кунларисиз ишламоқда. Шу каби хизмат барча солиқ бўлинмаларида мавжуд. 2019 йилда ушбу рақамга солиқ тўловчилардан 3941 та мурожаат келиб тушган.

Солиқ тўловчиларга ёрдам тариқасида ДСҚнинг Сall-маркази (71 202-32-82, қисқа рақам-1198) ҳам ишлаб турибди. Операторлар ҳар қандай саволга жавоб бериш ва шикоятларни қабул қилишга тайёрлар.

Шарҳларда мазкур масала бўйича ўз таклифларингизни қолдиринг.

 

Олег ГАЕВОЙ,

ДСҚ матбуот хизмати материаллари асосида

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text157018_endi_dshoda_korrupciya_kamayishiga_soliqchilarning_ishonchi_komil_nima_uchun