Полезное для бухгалтера в ноябре:
Онлайн-НКМга ўтиш: нима учун солиқчилар имконсиз нарсани талаб қилишмоқда?
Онлайн-НКМга ўтиш учун зарур бўлган давлат реестрлари эълон қилингач, ДСИ фаол равишда солиқ тўловчиларга эслатма билан хатлар жўнатишни бошлашди. Айрим билдиришномаларда янги қурилмани сотиб олиш ва ўрнатиш лозим бўлган аниқ муддатлар кўрсатилмоқда. Мисол учун, 10 январь куни Янгийўл тадбиркорлари ўтиш учун 5 кун муддат берилган хат олишди.
Ушбу муддатларда бутунлай объектив сабабларга кўра улгуришнинг имкони йўқ. Онлайн-НКМ ва ТХКМ реестрлари 13 январда эълон қилинган. Бунда реестрда кўрсатилган ташкилотларнинг ҳеч бири ҳозир ҳам ариза берилган кунда сизни онлайн-НКМ тизимига улашга ваъда бермайди. Бу вазиятда тадбиркорлар қандай йўл тутишлари керак?
ТХКМ реестрида ўзгаришлар бор
Ҳозирнинг ўзида онлайн-НКМ ёки виртуал кассага ўтиш учун тадбиркорларда ҳақиқатда қандай имкониятлар борлигини тушуниш учун биз яна бир бор ТХКМ билан гаплашишга қарор қилдик. Бунинг учун – ДСҚ сайтида ТХКМ реестрини очдик. Олдинги материалимизни тайёрлаган пайтдан эътиборан эндигина 5 кун ўтди, реестрда эса ўзгаришлар пайдо бўлибди. Унда илгаригидек фақатгина учта ташкилот тўғрисида ёзув бор, бироқ улардан иккитаси тўғрисидаги маълумотларга тузатиш киритилган:
- «SMART ONE CLUB» МЧЖ маълумотларида сall-марказ телефон рақами ўзгарган, энди иш телефони кўрсатилибди. Ўтган сафардагидан фарқли ўлароқ, ташкилот сайти ишга туширилибди, илгари у реконструкцияда эди.
- Uzkassa №5 онлайн-НКМни ўрнатиш ва унга хизмат кўрсатишни таклиф қилувчи ТХКМ номи ўзгарди. Энди у «MY AIR GROUP IT SERVICE» МЧЖ эмас, балки «SPECIAL TEXNO SOFT» МЧЖ. «MY AIR GROUP IT SERVICE» МЧЖнинг ўзи эса реестрларда фақат ушбу русумдаги онлайн-НКМни ишлаб чиқарувчи сифатида кўрсатилган.
Ҳеч бир ТХКМ ҳозирча сизни онлайн-НКМ тизимига улашга тайёр эмас
Ҳар бир ТХКМ сall-марказлари операторлари билан яна мулоқот қилиб биз шундай хулосага келдик. Кези келганда айтиш жоизки, хануз мамлакатимиз ҳудудида қўлланилишига рухсат берилган ягона виртуал кассани ўрнатиш ва унга хизмат кўрсатишга киришиши мумкин бўлган ТХКМ мавжуд эмас.
1. «ARCA GROUP» МЧЖда кассани сотиб олиш бўйича ҳам, уни ўрнатиш бўйича ҳам ҳеч қандай тафсилотларни тақдим эта олишмади. Сall-марказ операторларининг тушунтиришича, ҳозирча уларнинг ташкилоти ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан банд. Уларнинг ўзи ички масалалар ҳал қилингандан кейин боғланиш учун телефон рақамини қолдиришни сўрашди.
2. «SPECIAL TEXNO SOFT» МЧЖда хабар беришларича, USKASSA N5 ни сотиб олиш учун шартномани ҳозирнинг ўзида тузиш мумкин. Ҳужжат етказиб беришнинг иккита вариантини назарда тутади. ТХКМ бухгалтери ҳисобвараққа қурилмага ҳақ тўлаш ҳисобига тушган пулларни кўрган заҳоти буюртмачининг ўзи олиб кетиш имконияти мавжуд. Бепул етказиб бериш пуллар ташкилот ҳисобварағига келиб тушган пайтдан бошлаб 25 кун ичида тақдим этилади.
Бу ҳолатда ҳам сотиб олишга шошилмаслик керак, сабаби ушбу янги аппаратни солиқ органида эски версиядаги фискал хотирали НКМ сифатида ўрнатиш ва рўйхатдан ўтказиш мумкин. Операторнинг тушунтиришича, сизни фақат зарур техник имкониятлар пайдо бўлгандан кейингина онлайн-режимга улашлари мумкин.
3. «SMART ONE CLUB» МЧЖ UZ SMART BANKга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Ушбу ташкилотнинг сall-марказ операторлари шартнома тузишни таклиф этишди, унга кўра мен 20 банк куни давомида уни қўлимга олишим мумкин. Операторнинг яна тушунтиришича, ускуна 25 январдан кейин мавжуд бўлади, айни пайтда улар божхона жараёнида.
Аллақачон онлайн-касса билан ишлашлари лозим бўлган тадбиркорлар қандай йўл тутишлари керак?
Молия вазирлиги ва ДСҚ ахборот хабарида 2020 йилнинг биринчи ярим йилида онлайн-НКМ ва виртуал кассага ўтишнинг белгиланган муддатлари бузилган тақдирда санкциялар қўлланмаслигини тушунтирди.
Бинобарин, шошилмаслик учун асос бор. Шу билан бирга «Янги технологиялар» марказида бизга тушунтиришларича, яқин вақтда реестрларда НКМнинг янги моделлари ва янги ТХКМ тўғрисида ахборот пайдо бўлади. Яъни сизда танлаш имконияти кўпроқ бўлади.
Олег ГАЕВОЙ