Полезное для бухгалтера в ноябре:
Солиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул
Электрон ҳужжат айланиши расмий операторлари рўйхатида 7-ташкилот: «BePRO–Norma» компанияси пайдо бўлди. Ушбу бозорда у «1UZ Курьер» савдо маркаси остида фаолият кўрсатади. Битта операторнинг бошқасидан афзаллигини қандай тушуниш мумкин? Биргаликда кўриб чиқамиз.
ДСҚ сайтида бу ерда операторлар ва бу ерда роуминг-оператори рўйхатига кириш мумкин. Кези келганда айтиш жоизки, рўйхатда тажриба лойиҳасини амалга ошириш чоғида долзарб бўлган ахборот тақдим этилган https://faktura.soliq.uz/faktura/ru/login/index эски сайтга ҳавола келтирилган роуминг-оператори тўғрисида ёзув мавжуд. Долзарб ахборот берилган роуминг-операторининг сайти https://rouming.uz/ ҳавола бўйича жойлаштирилган. У ерда ЭҲФ тизими тўғрисида зарур ахборот, йўл-йўриқлар ва саволларга жавоблар, операторлар тўғрисида маълумотлар берилган бўлиб, улар жумласидан танлаш мумкин.
Исталган оператор сайтида очилган шахсий кабинет орқали ЭҲФ билан ишлашни бошлаш учун сизга қуйидагилар керак бўлади:
- е-imzo модули ўрнатилган ва Интернетга кириш имконияти бўлган компьютер;
- ЭРИ.
Тизимда ишлаш учун энг қулай вариант
Оператор сайтидаги шахсий кабинет орқали ЭҲФни имзолаш ва жўнатиш энг яхши вариант эмас. Биринчидан, бошқа дастурларга киритилган маълумотларни яна киритишга тўғри келади, бу вақтни олади ва хато қилиш хавфини оширади. Иккинчидан, келиб тушишини ҳар доим бир нечта дастурларда кузатиб бориш қулай эмас, қўшимча ойналар ишни мураккаблаштиради.
Агар ЭҲФ оператори тизими бухгалтернинг бухгалтерлик дастурига интеграциялашган бўлса, бу у учун яхши бўлади. Бунда маълумотларни киритиш ва уларга ишлов беришнинг талай жараёнлари автоматлаштирилади ва бу қулайдир.
Интеграция қилиш бухгалтерлик дастуридан чиқмасдан контрагентга унда шакллантирилган ҳисобварақ-фактураларни жўнатиш имконини беради. Бундан ташқари, жўнатилган ва қабул қилинган ЭҲФ бухгалтерлик дастурида тегишли ҳужжатларга ўтказилади. Мисол учун:
- ТМҚни етказиб берувчидан қабул қилинганлари ҳисобварақ-фактурани қабул қилиш ва имзолаш чоғида “Кирим юкхати”да акс этади;
- контрагентларга тақдим этилган ва улар томонидан имзоланган ҳисобварақ-фактуралар реализация қилиш бўйича ҳужжатларда акс этади.
Сиз оператор мутахассисларига тегишли савол берган ҳолда операторингиз томонидан тақдим этиладиган имкониятларни аниқлаштириб олишингиз мумкин.
Эътибор беринг, дастур бир нечта версияларга эга бўлиб, сизнинг операторингиз ҳали уларнинг барчалари билан интеграциялашишга улгурмаган бўлиши мумкин. Операторларнинг солиштирма жадвалини тузган ҳолда, биз тафсилотларини чуқур ўрганмадик, сабаби операторлар мунтазам равишда ушбу йўналишда ишлашмоқда ва улар интеграция қилган дастурий маҳсулотлар рўйхати доим кенгайиб бораяпти. Биз фақат оператор бухгалтерлик софтининг қайси ишлаб чиқарувчиси билан ишлашини ва сизга асқотиши мумкин бўлган амалий натижаларга эга эканлигини кўрсатдик.
Хизматлар қиймати – муҳим мезон. Операторларнинг аксарияти, гарчи нархларни кўриб чиқишни режалаштираётганликларини айтишса ҳам, яқин вақт учун тариф сиёсатини белгилаб олишди. Барча таклиф этилган тариф режалари фақат чиқувчи ҳисобварақ-фактуралар учун тўловни назарда тутади.
Жадвалдаги чизиқ тортилган жой оператор бу йўналишда ҳеч қандай иш олиб бормаётганлигини билдирмайди. Шунчаки ҳозирча уларда ушбу масалада ҳеч қандай аниқ қарор йўқ.
ЭҲФ операторларининг солиштирма жадвали
№ |
Оператор, |
Бухгалтерлик дастурлари билан интеграциялашув |
Хизматлар қиймати |
||
Имтиёзли давр |
Нарх сиёсати
|
Сиз томондан бир ойда 1 мингтагача ЭҲФ жўнатилган тақдирда ЭҲФ жўнатиш қиймати |
|||
1 |
«СОЛИҚ-СЕРВИС» ДУК
|
- |
1 апрелгача - бепул |
12 та тариф режаси. Тариф режаси қанча қиммат бўлса, шунча кўп ҳисобварақ-фактураларни имтиёзли нарх бўйича жўнатиш мумкин ва лимитдан ортиқча жўнатишлар қиймати шунча арзон бўлади. |
700 сўм
|
2 |
«SPACE ONLINE GENESIS» МЧЖ |
1С |
Улангандан кейин биринчи ой - бепул |
7 та тариф режаси. Тариф режаси қанча юқори бўлса, унга киритилган ЭҲФ шунча кўп ва жўнатиш қиймати шунча арзон. Лимитдан ортиқча ЭҲФни жўнатиш барча тариф режаларида - 800 сўм «Тариф 5» режаси бундан мустасно – дастлабки 5 та ЭҲФ – бепул, ҳар бир лимитдан ортиқчаси – 1200 сўмдан. |
650 сўм |
3 |
"VENKON GROUP" МЧЖ |
1С |
- |
2 та тариф режаси. Агар сизда бир ойда 1000 тадан кўп ЭҲФ бўлса, сиз фақат “Мукофотли” тариф режасига уланишингиз мумкин – ҳар бир жўнатилган ЭҲФ учун 300 сўм. |
Бепул |
4 |
“LANBIR SERVIS” МЧЖ
|
- |
1 мартгача - бепул |
Сайтда хизматлар қиймати 0 сўм бўлган ягона тариф режаси тақдим этилган Колл-марказ операторининг тушунтиришича, яқин вақтда нархлар қайта кўриб чиқилади, янги тариф режалари пайдо бўлади. |
0 сўм |
5 |
"NEW INVOICE SERVICE" МЧЖ
|
1С |
1 февралгача - бепул |
Сайтда 2 та тариф режаси тақдим этилган, бироқ нархлар бўйича батафсил ахборот мавжуд эмас. Колл-марказ оператори ахборотни кузатиб боришни таклиф қилди. |
Ахборот мавжуд эмас |
6 |
"FIDES SOLUTIONS" МЧЖ |
1С |
1 апрелгача - бепул |
5 та тариф режаси. Уларнинг ҳар бири муайян миқдордаги ЭҲФни жўнатишга мўлжалланган. Бир ойда қанча кўп ЭҲФ жўнатсангиз, битта ҳисобварақ-фактурани жўнатиш шунча арзонга тушади. |
550 сўм.
|
7 |
"BEPRO-NORMA" МЧЖ
|
1Uz |
1 апрелгача - бепул |
2 та тариф режаси. Агар сиз бир ойда 1000 тадан ортиқ ЭҲФ жўнатсангиз, ҳар бирига 500 сўмдан тўлайсиз. |
600 сўм. |
Хавфсизлик
ЭҲФ тизимида бир вақтнинг ўзида бир нечта ходимларингиз, жумладан ҳудудларда ишлаган тақдирда оператордан ташкилотингиз раҳбариятига тизимда ходимларни бириктириш ва улар учун муайян иш участкасини белгилашнинг техник имконияти тақдим этилишини сўранг.
Бунда юридик шахснинг ЭРИдан фойдаланиш талаб этиладиган ҳисобварақ-фактураларни имзолаш ва жўнатиш ҳуқуқини юридик шахснинг ЭРИси уларнинг номига берилган ташкилот раҳбари ёки бош бухгалтерда қолдиринг. Қолган ходимлар тизимга жисмоний шахсга берилган шахсий ЭРИ ёрдамида кириш имкониятига эга бўлишлари керак.
Баъзи операторлар бундай имкониятни шахсий кабинет менюсида тақдим этадилар, қолганларига эса тегишли илтимос билан якка тартибда мурожаат қилиш лозим.
Вақти-вақти билан операторларнинг расмий сайтларини кўриб чиқинг
Бу сизга сўнгги ишланмалар ва янги имкониятлардан бохабар бўлиш имконини беради. Мисол учун, ҳозир операторларнинг аксарияти мобиль иловаларни ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда.
Олег ГАЕВОЙ