Полезное для бухгалтера в ноябре:
Қандай қилиб 1С да бухгалтерия ишини масофадан ташкил этиш мумкин
Бухгалтерияни масофадан ишлашга ўтказиш чоғида 1С да ишлаш билан боғлиқ саволлар юзага келади. “Кўчиб ўтишда” қандай қилиб маълумотлар базалари хавфсизлигини таъминлаш мумкин? Уларни техник сабабларга кўра йўқолиши хавфини қандай камайтирса бўлади? VENKON компанияси муаммонинг ечимини таклиф қилди.
Гап «Clobus» янги сервиси хусусида бормоқда, у «1C:Бухгалтерия 8»нинг янги версияси билан онлайн – иш жойига ва аниқ компьютерга боғламаган ҳолда ишлаш имконини беради. Интернет ёки TAS-IX га уланган ҳар қандай қурилмадан фойдаланиш мумкин. Clobus га киритилгандан кейин маълумотлардан бухгалтер ва унинг иш берувчиси курраи заминнинг исталган нуқтасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади. Бу қанчалик қулай ва хавфсиз?
«Venkon Group» МЧЖ директори Асқар ИСМОИЛОВ:
- Clobus да корхонанинг маълумотлар базасини ҳеч қандай вазиятда йўқотиш мумкин эмас.
Таклиф этилган технология ишончли ва хавфсиздир. Барча маълумотлар ахборотни ҳимоя қилиш ва ишончли сақлаш учун энг сўнгги ютуқлардан фойдаланадиган замонавий юқори технологик дата-марказда жойлаштирилади. Интернет орқали узатишда маълумотлар шифрланади, шу сабабли уларни тутиб қолиш имконсиз.
Clobus ҳақида сиз бунгача билган «1C:Бухгалтерия 8» хусусидаги барча нарсани айтиш мумкин. Унинг қўшимча ижобий ва салбий жиҳатлари иш интернет билан боғланганлиги билан боғлиқ. Шу боис интернет-алоқанинг ишончлилиги – бу ҳозир қайғуриш лозим бўлган энг асосий нарса.
Яна битта аниқ ижобий жиҳати: Clobus га ўтгандан кейин сиз маълумотлар базаларини дастурдан дастурга, компьютерган компьютерга олиб ўтиш ҳақида бутунлай унутишингиз мумкин.
Бухгалтер Clobus билан уйдан ишлашни бошлаши учун қуйидагиларни бажариши лозим:
- Уйда компьютерни тайёрлаши ва яхши интернетни таъминлаши.
- Офисдан юридик шахснинг ЭРИни олиши.
- Clobus да рўйхатдан ўтиши.
Сервис ёрдамида бирламчи ҳужжатлар билан алмашиш, ҳисобни юритиш ва уйдан чиқмасдан солиқ ҳисоботини топшириш мумкин. Clobus да дастлабки 30 кун ишлаш тариф режасидан қатъи назар – бепул.
- Clobus да ишлаш вақтида интернет-алоқа узилиб қолса, бевосита интернет узилиши олдидан киритилган маълумотлар сақланиб қоладими?
- Сақланган ҳужжатлардаги ахборот ҳеч қаерга йўқолмайди, у дастурда сақланади. Бироқ, агар ҳужжат айнан интернет узилган пайтда яратилган бўлса, ҳаммасини қайтадан киритишга тўғри келади.
- Бухгалтер, ҳисоб-китоб бухгалтери, моддий бухгалтер ва ҳ.к. учун алоҳида бўлган кўп поғонали фойдаланиш имкониятига эга бўлган дастурда ишлаш имкони мавжудми?
- Ҳа, бундай имконият мавжуд. Компаниянгиз аккаунтидан бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг турли қисмларида ёки ҳатто турли аҳоли пунктларида бўлган ходимлар ишлаши мумкин.
- Бирламчи ҳужжатлар билан қандай ишлаш мумкни? Карантин даврида ҳужжатлар билан алмашиш жиддий чекланган.
- Электрон ҳужжат алмашишига ўтиш энг мақбул ечим ҳисобланади. Бугунги кунда бу бутунлай қонунчилигимиз билан қўллаб-қувватланади. Clobus сервисидаги «1С: Бухгалтерия» аллақачон «Дидокс» тизими билан интеграцияланган. Шундай экан, бухгалтер тўғри ўзининг дастуридан қийналмасдан бирламчи ҳужжатлар билан алмашиши мумкин.
Сайтда, шунингдек (+998) 78 120-00-88 телефони рақами орқали қўнғироқ қилиб ёки Телеграмда: t.me/clobus_users Clobus ҳақида батафсил ахборот олиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида