Полезное для бухгалтера в ноябре:
Карантин даврида «Норма» сервислари қандай ишлайди
Ҳурматли «Норма»нинг мижозлари ва дўстлари! Бизнинг барча сервис ва хизматларимиз масофадан одатдаги режимда ишлаётганлигини сизга маълум қилишдан мамнунмиз. Боғланиш учун телефон рақамларимизни эслатиб ўтамиз:
1. Call-марказ: 1172, 78-150-11-72
2. Call-марказ орқали мурожаат қилганда хизмат кўрсатиш гуруҳларининг қўшимча рақамлари:
Тошкент шаҳри бўйича:
- Олмазор, Миробод туманлари: 610
- Яккасарой, Сергели, Чилонзор туманлари: 620
- Юнусобод, Яшнобод, Бектемир туманлари: 630
- Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Учтепа туманлари: 640
Ҳудудлар бўйича:
- Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах вилоятлари: 650
- Тошкент, Наманган, Андижон, Сирдарё, Фарғона вилоятлари: 660
3. «Норма» ўқув маркази: 78-148-11-72
«Норма» ўқув маркази қатнаб иштирок этиладиган режали курслар ва семинарларни вақтинча вебинар режимига ўтказди. Машғулотлар жадвалини кузатиб боринг!
4. «Жавоб берамиз!» хизмати: 78-129-11-72
Экспертлар сизга телефон орқали ва ёзма равишда маслаҳат беришда давом этмоқдалар.
5. Обуна бўлими: 78-147-11-72
6. Техник қўллаб-қувватлаш хизмати техник масалалар бўйича буюртмаларни @norma_support_bot телеграм-бот орқали қабул қилади.
Шунингдек сиз техник қўллаб-қувватлаш хизматига ягона Call-марказ (1172, 78-150-11-72 ) орқали қўнғироқ қилишингиз мумкин.
7. Таллимаржон кўчаси,1/1 манзилидаги бош офиснинг мижозларга хизмат кўрсатиш бўлимида ва Навоий кўчаси, 22 манзилидаги обуна бўлимида якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланган ходимлар навбатчилик қилишади. Илтимос, ташрифингиз ҳақида 1172, 78-150-11-72 (асосий офис) ва 78-147-11-72 (обуна бўлими) телефонлари орқали хабардор қилинг.
Ҳаёт давом этмоқда! Ўзингизни асранг!
Михаил ПЕРПЕР,
«Norma» МЧЖ директори.