Қандай қилиб смартфон ёрдамида пулларни бошқариш мумкин

preview

Мобиль иловалар – бу пандемия даврида сизнинг соғлигингизни сақлашга ёрдам берадиган восита. Смартфонлар учун тўлов иловалари счётлар бўйича тўловни амалга ошириш ва уларнинг ҳолати тўғрисида тезкор тарзда ахборот олиш имконини беради. Замонавий инсоннинг мобиль телефонида қанча мобиль иловалар бўлиши мумкин ва умуман қулай ҳаёт учун улар қанча бўлиши зарур?  Бирга ҳисоблаб чиқамиз.

Бошланишига «Google Play market» ёки «Аpрstore» ёрдамида қандай мобиль иловларга эга бўлиш мумкинлигини кўриб чиқамиз.

 Мобиль илова

Имкониятлари

 Тафсилотлар

1. Бизнес учун мобиль иловалар (Мобиль банк) деярли барча банкларда мавжуд.

Деярли танлашга тўғри келмайди – сизнинг хизмат кўрсатувчи банкингиз нимани таклиф қилса, шундан фойдаланасиз.

Бунда банклар мижозларга бажонидил қулоқ солишади ва йилига камида 1-2 та ўзгартириш киритган ҳолда иловани такомиллаштириб боришади

Қоидага кўра, булар:

  • ҳисобварақдаги маблағлар ҳаракатини назорат қилиш;
  • тўлов топшириқномаларини ва ҳисобварақлар бўйича банк кўчирмасини шакллантириш;
  • ҳисоб-китоблар ва ҳужжатлар ҳамда буюртмаларни банкка жўнатиш.

Аксарият ҳолларда бухгалтерлар ва раҳбарлар улардан молия билан боғлиқ бўлган вазиятни тушуниш учун ахборот мақсадларида фойдаланадилар, амалий мақсадларда эса (тўловлар, тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш, ходимларнинг иш ҳақини пластик карталарига ўтказиш) “Банк-Мижоз” тизимидан фойдаланадилар

Интерфейсларни такомиллаштириш, уларни янада қулай ва тушунарли қилиш зарур. Ҳаммаси шунчалик мураккаблигидан, биринчи уринишда тушуниб олиш қийин кечганлигига мисоллар мавжуд. Шунингдек, ишлаб чиқувчилар интерфейснинг матнли қисми устида ҳам ишлашлари зарур (хато кўп, фикр етарлича  аниқ ифода этилмаган)

2. Жисмоний шахслар учун банк иловалари (Мобиль банк) деярли барча банкларда мавжуд. Функционаллик бўйича баъзи фарқларга эга бўлиши мумкин. 

Мобиль иловадан фойдаланиш учун сизда шу банкда амалдаги пластик картангиз (ҳисобварағингиз) бўлиши керак (конвертация учун – иккита карта, улардан бири валюта пластик картаси)

  • Нақд пулсиз, шу жумладан – контактсиз ҳисоб-китоблар (харид ҳисобига пул ўтказиш, QR-кодлар тизими;
  • Онлайн-омонатлар, онлайн–конвертация ва бошқа банк хизматлари;
  • картадан картага ўтказмалар (тўлов тизимларининг мобиль иловаларига қараганда арзонроққа тушади).

Кўп иловаларда “кармон” функцияси мавжуд, у орқали ҳатто пластик карта блокланганда ҳам тўлаш мумкин. Асосий шарти – ҳисобварақда пул бўлиши керак

Барча юқорида айтилганлар - долзарб.

Бундан ташқари, бундай мобиль иловаларда ишламайдиган тугмалар бор. Ҳаммада фақат телефония ва мобиль алоқа учун тўлов рад этишсиз ишлайди. Коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш – энг оғриқли жой. Агар тугма ишламаса, нима учун уни иловада сақлаш керак?

Банк хизматларига (онлайн-омонат, конвертация) келсак, уни тақдим этиш чоғида техник узилишлар содир бўлади, уларни ҳал қилиш учун банкка қўнғироқ қилиш зарур

3. Тўлов тизимларининг универсал мобиль иловалари (Сliсk, PayMe ва бошқалар). Аксарият банк мобиль иловаларидан фарқли ўлароқ уларга бир вақтнинг ўзида   ўзингизнинг турли банкларда очилган карталарингизни боғлашингиз мумкин

 

 

Нақд пулсиз контактсиз ҳисоб-китоблар (харид ҳисобига пулларни ўтказиш, QR-кодлар тизими, картадан картага ўтказмалар).

Бу – агар сиз фақат товар ва хизматлар учун ҳисоблашмоқчи бўлсангиз, энг яхши вариант. Банк иловалари билан солиштирганда товарлари ва хизматлари учун ҳақ тўлаш мумкин бўлган компанияни танлаш имконияти кенгроқ (дўконлар, умумий овқатланиш корхоналари, такси, гўзаллик салонлари ва ҳ.к.)

Ишламайдиган тугмалар камроқ, бироқ улар барибир бор

4. Муайян ташкилотнинг махсус мобиль иловалари (масалан, ДСҚ, супермаркетлар тармоғи, уяли алоқа компаниялари). Моҳиятига кўра, мобиль қурилмалар учун тўловчининг шахсий кабинети варианти

Ушбу мобиль иловалар унинг эгасининг (ташкилотнинг) мақсадли аудитория билан мулоқоти учун хизмат қилади. Уларда, қоидага кўра, фақат шу ташкилот кўрсатиши мумкин бўлган хизматлар тақдим этилган, Мижозлар билан ҳисоб-китоблар эса – функциялардан бири холос.

Мисол учун,  ДСҚянги «Soliq» иловасини тақдимот қилди.

Бошқа мобиль иловалардан фарқли ўлароқ унинг ёрдамида ҳам юридик шахс, ҳам жисмоний шахс солиқни тўлай олади.

Бундан ташқари фақат ушбу мобиль илова ёрдамида сиз исталган вақт ва исталган жойда ўз СТИРингизни аниқлаб олишингиз,  солиқлар ҳисоб-китоби бўйича тушунтиришлар олишингиз, қарз тўғрисида ахборот олишингиз, солиқ калькуляторидан фойдаланишингиз мумкин ва ҳ.к. 

Такомилликнинг чегараси йўқ! Яқин вақтда бундай мобиль иловалар ташкилотлар офисларига ташриф буюришнинг ишончли муқобили бўлишини истаб қоламиз.

Бундан ташқари, бундай иловалар имкон қадар барча ташкилотларда пайдо бўлиши керак.

Хўш, смартфонда қанча мобиль илова бўлиши мумкин?

Ҳаммаси унинг эгасининг фаоллиги ва қизиқишларига боғлиқ. Масалан, улар менда 5 та (4 та банк иловаси ва 1 та тўлов тизими иловаси), агар, албатта, материални тайёрлаш жараёнида юклаб олинган талай иловаларни ҳисобга олмаса.

Мен – бухгалтер, тадбиркор, таъсисчи ва раҳбар эмасман. Барча фойдаланилаётган иловалар узоқ табиий танлашдан кейин менинг смартфонимга ёзилди.

Мен ҳеч бўлмаганда биттасидан воз кечишга тайёрманми? – Йўқ, сабаби уларнинг ҳар бирида менга зарур бўлган ва бошқа мобиль иловаларда  мавжуд бўлмаган нарса бор.

Тўлов тизимининг мобиль иловасини мен фақат ер ва мол-мулк солиқларини тўлаш учун ушлаб тураман. Менинг смартфонимда мавжуд бўлган битта ҳам банк иловасида, тегишли тугмалар бўлишига қарамай, бу функция ишламайди.

Худди шу сабабга кўра коммунал хизматларга (электр энергияси бундан мустасно)  ҳақ тўлаш учун банкка боришга тўғри келади, ваҳоланки мен уни бажонидил масофадан тўлаган бўлардим.

Ҳатто бозорда янгилик – Капиталбанкдан ўзида банк иловаси ва тўлов тизими иловасини бирлаштирган «Апельсин» иловаси пайдо бўлсада, мен фойдаланишга кўниккан ҳеч бир иловадан воз кечишга тайёр эмасман.  Ахир бошқалар қаторида, барча иловаларда – яна хизматлар тақдим этишнинг турли шартлари мажуд. Мен эса ҳар ким каби, энг қулай ва фойдали маҳсулотдан фойдаланишни хоҳлайман.

Олег ГАЕВОЙ

Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /ru/publish/doc/text158769_qanday_qilib_smartfon_erdamida_pullarni_boshqarish_mumkin