Полезное для бухгалтера в ноябре:
Техник чиқиндилар ҳисоби қандай юритилади
Амалиётда ишлаб чиқариш корхоналари бухгалтерларида қандай қилиб қўшимча маҳсулотлар (қайтариладиган техник чиқиндилар) ҳисобини тўғри юритиш мумкин деган савол юзага келмоқда. Улар тайёр маҳсулот таннархига таъсир кўрсатадими? Buxgalter.uz буни аниқлашда ёрдам беради.
Қўшимча маҳсулотлар – маҳсулотларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш) чоғида ҳосил бўладиган, бошланғич истеъмолбоплик хусусиятларини тўлиқ ёки қисман йўқотган хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотларнинг қолдиқлари.
Қўшимча маҳсулот «бартараф этиб бўлмайдиган» харажатлар туридир. Улар стандарт технологик жараёнда назарда тутилган йўқотишлар бўлиб, улардан қочишнинг имкони йўқ.
Мисол учун, норматив калькуляцияга кўра бошланғич хом ашёнинг 100%идан 95% тайёр маҳсулот чиқади. Тайёр маҳсулотга айланмаган хом ашёнинг ана шу 5%и «бартараф этиб бўлмайдиган» харажатлар деб номланади.
Бундай чиқиндиларни иккита гуруҳ: қайтариладиган ва қайтарилмайдиган чиқиндиларга бўлиш мумкин.
Улар жисмоний шаклга эга бўлмаса (чанг, газ, иссиқлик кўринишида ҳосил бўлса), қайтарилмайдиган чиқиндилар деб номланади . Бу ҳолда уларни ҳеч қанақасига баҳолай олмаймиз, улар тўлалигича тайёр маҳсулот (хизматлар) таннархига киритилади.
Қайтариладиган чиқиндилар – хом ашё (материаллар), ярим тайёр маҳсулотлар, иссиқлик берувчи ва бошқа турдаги моддий ресурсларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган, бошланғич ресурсларнинг истеъмолбоплик хусусиятларини (кимёвий ёки физик хоссаларини) қисман йўқотган ва шу туфайли харажатлар ошиб кетган (маҳсулот чиқиши камайиб кетган) ҳолда фойдаланиладиган ёки белгиланган мақсади бўйича фойдаланилмайдиган қолдиқлари.
Ушбу қолдиқлар жисмоний шаклга эга бўлиб (қирқмалар, қипиқлар, металл қириндилар), кейинчалик фойдаланиш ёки реализация қилиш учун яроқли бўлса, уларни келгусида корхона балансига кирим қилиш учун эҳтимолий реализация қилинадиган соф қиймати (кейинги ўринларда – ЭРСҚ) бўйича баҳолаш зарур.
Бунинг учун бозорни таҳлил қилиш ва бундай иккиламчи хом ашё тахминан қанча туришини (ушбу хом ашёнинг фаол бозори бўлса) аниқлаш лозим. Бозордан ахборот топиб бўлмаса, уни ўзингиз баҳоланг. Сўнг қўшимча маҳсулотнинг ЭРСҚни тасдиқлаш учун раҳбар имзоси қўйилган буйруқ чиқаринг.
Қўшимча (қайтариладиган) чиқиндилар ҳисобини юритишга доир иккита ҳолатни кўриб чиқамиз.
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
Сумма | |
Дебет | Кредит | ||
Ишлаб чиқариш учун хом ашё сарфланди (12 000 сўмдан 900 кг) |
|
|
10 800 000 |
Қайтариладиган чиқиндилар кирим қилинди (буйруққа кўра 2 000 сўмлик ЭРСҚ бўйича 8 кг) – тайёр маҳсулот таннархини камайтиради |
|
2010 |
16 000 |
Қайтариладиган чиқиндилар келгусида қайта ишлаш учун жўнатилди |
2010 |
1090 |
16 000 |
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
Сумма |
|
Дебет | Кредит | ||
Ишлаб чиқариш учун сарфланди (16 000 сўмдан 1 000 кг) |
2010 |
1010 |
16 000 000 |
Қайтариладиган чиқиндилар кирим қилинди (буйруққа кўра 800 сўмлик ЭРСҚ бўйича 40 кг) – тайёр маҳсулот таннархини камайтиради |
1090 |
2010 |
32 000 |
Қоғоз чиқиндилар макулатура кўринишида ЭРСҚ бўйича реализация қилинди (молиявий натижа - ноль) |
|
1090 |
32 000 |
Александра ТОЛМАЧЁВА,
Hilton Tashkent City бош бухгалтери,
ХМҲС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт,
CAP, CIPA сертификатлари,
DipIFR (ACCA) дипломи ва CIMA (P1,P2) дипломи соҳибаси.