Полезное для бухгалтера в ноябре:
ХК ҳисоботида дивидендлар қандай акс эттирилади
Хусусий корхона мулкдорига ҳисобланган ва тўланган дивидендларни тўғри акс эттириш учун buxgalter.uz тушунтиришидан фойдаланинг.
Мисол учун, хусусий корхона кичик бизнес тоифасига киради ва 2020 йилда айланмадан олинадиган солиқ тўлайди. 2019 йил якунларига кўра муассис – хусусий корхона мулкдори баённомага мувофиқ – 2020 йил январда фойдасининг бир қисмини олди. Шунингдек 2019 йил учун жамғарилган фойда ҳам мавжуд, 2020 йил январь–март ойлари учун тақсимланмаган фойда ҳосил бўлган. Корхона келгусида ҳар ой якунларига кўра дивидендларни ҳисоблай оладими? Ёки чорак тугашини кутиши керакми?
"Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги ЎРҚ 25-моддасида бу масала аниқ тартибга солинган: "Жамият йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир".
"Хусусий корхона тўғрисида"ги ЎРҚда фойдани тақсимлаш муддатлари ҳақида унча аниқ гапирилмаган. Бироқ муайян хулосалар чиқариш мумкин. Масалан, Қонуннинг 15-моддасида ёзилишича, хусусий корхона мулкдори хусусий корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган фойдасидан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Яъни солиқлар тўланганидан кейингина фойдадан фойдаланиш мумкин. Айланмадан олинадиган солиқни ҳар чоракда ҳисоблашингиз ва тўлашингиз сабабли, уставда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, мулкдор чоракда кўпи билан бир марта фойда олиши мумкин. Уставда эса мулкдор йил ёки ярим йиллик якунларига кўра фойда олишини назарда тутиш мумкин.
Бунда солиқлар тўланганидан кейин қолган тақсимланмаган фойдани корхона мулкдори келгусида исталган пайтда тақсимлаши мумкин.
Солиқ ҳисоботида акс эттириш
Эслатиб ўтамиз, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин мулкдор тасарруфида қоладиган фойда суммасини ЖШДС солишдан озод қиладиган имтиёз 2020 йил 1 апрелгача амал қилган. Демак, хусусий корхонанинг ушбу санадан кейин тақсимланадиган ва тўланадиган бутун фойдасига (дивидендларга) 5%лик ставкада дивиденд солиғи солинади .
Шу тариқа, хусусий корхона мулкдори 2020 йил 1 апрелгача ўз фойдасини тақсимлаган ва олган бўлса, имтиёзни қўллаган ва кўрсатган ҳолда уни Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ҳисоб-китобида (10202_4) акс эттириш лозим. Чорак якунларига кўра кейинчалик тақсимланган ва олинган ҳамма фойдага (айланмадан олинадиган солиқ тўлангач) дивиденд солиғи (5%) солиш ва ушбу ҳисоботда имтиёзни қўлламасдан акс эттириш лозим.
Буни шартли мисолда кўриб чиқамиз.
Аудиторлик хизматлари кўрсатувчи хусусий корхона мулкдори қуйидаги соф фойдани олиш тўғрисида қарор қабул қилди:
- жамғарилган (26.02.2020 йилдаги 1-сон қарор) – 2019 йил якунларига кўра 10 000 000 сўм миқдорида. Имтиёз қўлланган . Тўлов 2020 йил 26 февралда амалга оширилган;
- тақсимланмаган (13.04.2020 йилдаги 2-сон қарор) – 2020 йил I чораги якунларига кўра 5 000 000 сўм миқдорида, айланмадан олинадиган солиқ ҳисобланганидан ва тўланганидан кейин. Дивиденд солиғи 250 000 сўм (5 000 000 х 5%) ушлаб қолинган. 2020 йил 14 апрелда солиқ чегирилган ҳолда дивидендлар – 4 750 000 сўм тўланган. Солиқ ўша куниёқ бюджетга тўланган.
2020 йил февраль ва апрель ойлари учун Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ҳисоб-китобини (10202_4), шунингдек февраль ва апрель ойлари учун Ҳисоб-китобга 2-иловани тўлдиришга доир мисол келтирамиз.
Дивиденд солиғи суммаси бўйича солиқ ҳисоботи дивидендлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этилади . Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби йил бошидан ортиб борувчи якун билан тўлдирилади. Бунда 2019 йил учун дивидендлар, мисол учун, 20 мартда ҳисобланган, 14 апрелда эса тўланган бўлса:
- 2020 йил март ойи учун Ҳисоб-китобда уларни ҳисобланган сумма сифатида акс эттириш лозим;
- 2020 йил апрель ойи учун Ҳисоб-китобда уларни нафақат ҳисобланган сумма сифатида, балки дивиденд солиғи ушлаб қолинган ҳолда тўланган сумма сифатида ҳам акс эттириш лозим.
Бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
Сана |
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
Сумма
|
|
Дебет |
Кредит |
|||
31.12.2019 |
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисобланди (2020 йил IV чораги учун) |
2 000 000 (50 000 000 – хусусий корхонанинг аудиторлик хизматларини реализация қилишдан соф тушуми х 4%) |
||
31.12.2019 |
Даромадлар ва харажатлар транзит счётларининг ёпилиши |
х |
||
Шу жумладан пировард молиявий натижада айланмадан олинадиган солиқ бўйича харажат акс эттирилди |
2 000 000 |
|||
31.12.2019 |
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисобланганидан кейин соф фойда акс эттирилди |
10 000 000 |
||
31.12.2019 |
2019 йил якунларига кўра баланс трансформация қилинди, тақсимланмаган фойда жамғарилган фойдага ҳисобдан чиқарилди |
10 000 000 |
||
06.01.2020 |
Айланмадан олинадиган солиқ тўланди |
2 000 000 |
||
26.02.2020 |
Мулкдор соф фойдани (ўтган даврларда жамғарилган соф фойдани) олиш тўғрисида қарор қабул қилди |
|
6630 ("ХК мулкдорига тўланадиган фойда") |
10 000 000 |
26.02.2020 |
Фойда (хусусий корхона дивидендлари) пул маблағлари билан тўланди |
10 000 000 |
||
31.03.2020 |
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисобланди (2020 йил I чораги учун) |
1 000 000 (25 000 000 – хусусий корхонанинг аудиторлик хизматларини реализация қилишдан соф тушуми х 4%) |
||
31.03.2020 |
Даромадлар ва харажатлар транзит счётларининг ёпилиши |
х |
||
Шу жумладан пировард молиявий натижада айланмадан олинадиган солиқ бўйича харажат акс эттирилди |
1 000 000 |
|||
31.03.2020 |
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисобланганидан кейин тақсимланмаган фойда акс эттирилди |
5 000 000 |
||
10.04.2020 |
Айланмадан олинадиган солиқ тўланди |
1 000 000 |
||
13.04.2020 |
Мулкдор ҳисобот давридаги соф фойдани олиш тўғрисида қарор қабул қилди |
|
6630 ("ХК мулкдорига тўланадиган фойда") |
5 000 000 |
13.04.2020 |
Дивиденд солиғи ҳисобланди (2020 йил 1 апрелдан) |
250 000 |
||
14.04.2020 |
Дивиденд солиғи тўланди |
250 000 |
||
14.04.2020 |
Фойда (хусусий корхона дивидендлари) пул маблағлари билан тўланди |
4 750 000 |
Татьяна ЛИМАРЕВА.