Полезное для бухгалтера в ноябре:
2019 йилдаги даромадлар қачон ва қандай декларацияланади
ДСҚ ўзининг «Soliq xizmati xabarlari» телеграм-каналида 2019 йилдаги жисмоний шахсларнинг жами даромади тўғрисидаги декларацияни электрон шаклда жўнатиш мумкинлигини эслатди. ДСҚнинг жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Жамолиддин ЖЎРАЕВ buxgalter.uz илтимосига кўра электрон шаклдаги декларацияни тақдим этиш бўйича босқичма-босқич йўриқномани тузди.
Нима сабабдан масофадан туриб декларация топшира олмаслигингиз мумкин
Мазкур йўриқномага қатъий амал қилган ҳолда декларацияни тўлдириб жўнатишга уриниб кўрдик, бироқ муваффақиятсизликка учрадик.
1-сабаб: берилган тушунтиришларга қарамай, декларацияга айнан нималарни қайд этиш кераклигини тушуниш жуда мушкул
Муаммони фақат ишлаб чиқувчилар қуйидаги йўл билан ҳал эта оладилар:
- шакл формулировкаларини янада аниқлаштириб;
- ҳар битта сатрни тўлдириш бўйича тушунтиришлар ва изоҳлар берилган расмий батафсил йўриқномани тузиб.
2-сабаб: «Солиқ декларацияларини жўнатиш» давлат хизматида кўрсатилган телефонлар орқали алоқа боғлаб бўлмади.
3-сабаб: электрон шаклнинг ўзида техник нуқсонлар мавжуд.
Мисол учун, «Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа даромадлар бўйича имтиёзлар» сатрида бошқа сатрларда бўлганидек жавоб шакли йўқ. Бу ерда ўз хоҳишига кўра исталган миқдордаги имтиёзларни кўрсатиш, «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб бериш, ёхуд имтиёзларни тақдим этиш назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи ва реквизитларини қайд этиш мумкин. Ёхуд лозим деб топган ҳар қандай бошқа ахборотни исталган шаклда ёзишингиз мумкин. Бир сўз билан айтганда, ҳар бир тўлдирувчида ўз жавоб варианти бўлиши мумкин. Бундай бўлмаслиги керак. Ахборот тизимида ҳамма саволларга бир хил жавоб бериши шарт. Мисол учун, ушбу саволда норматив ҳужжатлар рўйхатидан солиқ имтиёзини тақдим этиш назарда тутилган керакли ҳужжатни танлаш таклиф этилиши мумкин.
Шу сабабли buxgalter.uz қуйидагиларни қатъиян тавсия этади:
- Жамолиддин ЖЎРАЕВ йўриқномасидан фойдаланинг, у ДСҚ мутахассислари томонидан тузилган ва маъқулланган;
- муваффақиятли жўнатган тақдирда ҳам туман ДСИ инспекторига қўнғироқ қилиб, декларациянгиз қабул қилинган-қилинмаганини аниқлаштиринг;
- электрон декларацияни тўлдириш, жўнатиш ёки қабул қилингани ҳақида тасдиқнома олишнинг уддасидан чиқмасангиз, карантиндан кейин қоғоз шаклидаги декларацияни тўлдириш учун солиқ инспекциясига боринг.
Кимлар декларация топшириши керак
2019 йилда асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган солиқ тўловчилар, улардан тўлов манбаида даромад солиғи ушлаб қолинмаган бўлса, 2019 йилдаги жисмоний шахсларнинг жами даромади тўғрисидаги декларацияни топширишлари керак .
Улар қуйидаги даромадлар бўлиши мумкин:
- мулкий;
- илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган;
- моддий наф тарзидаги;
- Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган;
- солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган.
Қандай қилиб ДСИга бормасдан даромадларни декларациялаш мумкин
Декларация тақдим этишнинг сўнгги куни – 1 апрель . 2020 йилда Президентнинг ПФ–5969-сон Фармони билан ушбу муддат 1 августгача узайтирилди. Бироқ хотиржамликка берилмай, декларацияни имкон қадар тез топширган маъқул. Акс ҳолда тақдим этишнинг сўнгги муддатини тасодифан ўтказиб юбориш мумкин, бу ҳолда солиқ органларида ўзларида мавжуд ахборот асосида солиқ ҳисоблашга асос бўлади.
Солиқ тўловчида доим декларация ёки жами йиллик даромади тўғрисида тузатилган декларация тақдим этиш имкони борлигини назарда тутиш лозим. Бу ҳолда ЖШДСнинг узил-кесил суммаси ушбу декларацияни ҳисобга олган ҳолда аниқланади .
Электрон шаклдаги декларацияни жўнатиш учун сизга қуйидагилар керак бўлади:
- жисмоний шахснинг шахсий ЭРИ (e–imzo.uz портали орқали ЭРИнинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки янгисини олиш мумкин);
- ШЖБПҲ;
- даромадлар тўланган жойлардан улар ҳақидаги маълумотномалар (уларни тўплаётганда солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Фуқароларнинг ҳисобланган иш ҳақи» хизматидан фойдаланинг, етмаётган маълумотномаларни иш берувчи – даромад манбаидан сўраб олинг), шунингдек имтиёзларни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи шартномалар ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар. Маълумотномалар фақат қоғоз ташувчида бўлса, ҳар бирини сканерланг ёки тиниқ қилиб суратга олинг.
Даромадларни декларациялаш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
- my.soliq.uz порталидаги жисмоний шахснинг шахсий кабинетига кириш;
- «Солиқ декларацияларини жўнатиш» хизматини танлаш;
- 2007 йил таҳриридаги СК ва жадвалимизга амал қилиб, солиқ декларациясини тўлдириш. Жўнатишдан олдин тизим автоматик равишда ҳисоб-китоб қилиб, ортиқча тўланган ёки қўшимча тўланиши лозим бўлган сумма ҳақида сизга хабар беради;
- ўзаро ҳисоб-китоб қилинг:
1) солиқлар ортиқча тўланганда шахсий кабинетдаги «ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш» хизматидан фойдаланинг (ушбу маблағлар келгусида солиқларни тўлаш ҳисобига ўтказиладиган бўлса, ҳаммасини шундайлигича қолдириш мумкин);
2) ЖШДС бўйича қарз бўлса, уни мобил илова («SOLIQ», «PAYME», «PAYNET», «UPAY» ва ҳ.к.) ёрдамида сўндиринг.
Электрон декларация шакли қандай тўлдирилади
Шаклни шартли равишда тўрт қисмга бўлиш мумкин:
1) «Солиқ декларацияларини жўнатиш» тугмачаси босилгандан кейин очиладиган саҳифада солиқ органига солиқ тўловчи ва унинг 2019 йилдаги даромадлари ҳақида маълумотлар олиш имконини берувчи саволлар мавжуд. Манбалар сони ва уларнинг у ёки бу гуруҳга мансублиги солиқ тўловчи ва даромад манбалари ўртасида тузилган шартномалар билан белгиланади. Битта шартнома – битта даромад манбаи;
2) биринчи қисмда кўрсатилган даромадлар тўғрисидаги ахборотнинг расшифровка шакллари. Ҳар бир даромад манбаи учун алоҳида шакл тўлдирилади;
3) электрон декларацияга киритилган ахборотнинг ишончлилигини тасдиқловчи маълумотномалар, шартномалар ва бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини (фотосуратлари ёки сканерланган нусхаларини) бириктириш имконини берувчи функционал;
4) декларацияни жўнатишдан олдин ЖШДС тўғри ҳисоблангани ва тўлангани ҳақида ахборот бериладиган саҳифа.
Шундай қилиб, биринчи саҳифа:
Т/р |
Декларация сатри |
Қандай қилиб тўғри тўлдирилади |
1. |
Декларация турини танланг |
Таклиф этилган рўйхатдан «йиллик» вариантини танланг |
2. |
Қайси йил учун декларация тўлдирмоқчисиз |
«2019» йилни танланг. Жами даромад тўғрисидаги йиллик декларация ҳисобот йили тугаши билан тақдим этилади |
3. |
Фуқаролик |
«Ўзбекистон» ёки таклиф этилган мамлакатлар рўйхатидан кераклисини танланг. Ушбу ахборот халқаро шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга солиқ солиш хусусиятларини белгиловчи нормаларни қўллаш учун муҳим аҳамиятга эга |
4. |
ШЖБПҲ рақами |
Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасидаги ҳисобварақнинг 14 белгили рақамини кўчириб ёзинг |
5. |
Телефон рақамини киритинг |
Биринчи катакчада оператор кодини танланг, иккинчисига сиз билан тезкор боғланиш мумкин бўлган телефон рақамини ёзинг |
6. |
Асосий даромад манбалари сони |
Асосий манба бўлмаса «0», бўлса «1» қўямиз. МК 81-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимнинг меҳнат дафтарчасини юритадиган ташкилот асосий даромад манбаи ҳисобланади |
7. |
Асосий бўлмаган даромад манбалари сони |
Реал ҳолатдан келиб чиқиб сонини кўрсатинг. Ўриндошлик асосидаги иш ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича олинган маблағлар асосий бўлмаган даромад манбаи ҳисобланади. Йўқ бўлса, «0» қўйинг |
8. |
Илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини нашр қилганлик, ижро этганлик ёки улардан бошқача тарзда фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи ва ҳақ тариқасида олинган даромад манбалари сони |
Реал ҳолатдан келиб чиқиб сонини кўрсатинг (йўқ бўлса – «0»)
|
9. |
Грантлар бўйича даромад манбалари сони |
Реал ҳолатдан келиб чиқиб, сонини кўрсатинг (йўқ бўлса – «0») |
10. |
Мол-мулкни ижарага бериш бўйича даромад манбалари сони |
Реал ҳолатдан келиб чиқиб, сонини кўрсатинг (йўқ бўлса – «0») |
11. |
Дивидендлар, фоизлар ва бошқа мулкий даромадлар |
Бор бўлса «ҳа», йўқ бўлса «йўқ» жавобини танлаймиз. Ушбу сатрда қуйидаги даромад манбалари ҳақида сўз боради:
|
12. |
Чет давлатларда ишлашдан олинган даромад манбалари сони |
Реал ҳолатдан келиб чиқиб сонини кўрсатинг (йўқ бўлса – «0») |
13. |
Қишлоқ хўжалиги ишларини бажаришдан олинган даромадлар:
|
Ушбу устунни агрофирмалар, фермер хўжаликлари, кластерларда ишлаганлар (суткабай ёки вақтинча) тўлдириши керак (бундай иш бўлмаса, иккала қуйи сатрга «0» қўйинг):
|
14. |
Бошқа даромад манбалари |
Юқоридаги сатрлар билан қамраб олинмаган даромад манбалари ҳақида сўз бормоқда. Реал ҳолатдан келиб чиқиб сонини кўрсатинг (йўқ бўлса – «0») |
15. |
Ҳисобланган суғурта бадалларини инобатга олган ҳолда декларация тақдим этишни хоҳлайсизми? |
«Йўқ» жавобини танлаб белгилаймиз, сабаби ПФ-5468-сон Фармонга мувофиқ 2019 йилда суғурта бадаллари бекор қилинган
|
16. |
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа даромадлар бўйича имтиёзлар |
2019 йилда Президент қарорларида назарда тутилган солиқ имтиёзларини олиш ҳуқуқига эга бўлган бўлсангиз, «1» қўйинг. Декларациянинг учинчи қисмига имтиёзга бўлган ҳуқуқингизни тасдиқловчи ҳужжатни бириктиришни унутманг |
17. |
СК 180-моддаси асосида солиқ тўлашдан озод қилинганмисиз? |
Ушбу модда асосида сизга имтиёз берилиш-берилмаслигини аниқлаштирмоқчи бўлсангиз, «ҳа» жавобини танланг. Тизим сизга иккита «тўлиқ» ёки «қисман» рўйхатини таклиф этади. Ўзингиз тааллуқли бўлган солиқ тўловчиларнинг тоифасини топган рўйхатни белгиланг. Ушбу рўйхатларда ўзингизни топмасангиз, сатр бошига қайтиб «йўқ» жавобини танланг |
Декларациянинг биринчи қисмини тўлдиргач, «Навбатдаги» тугмачасини босинг. Тизим декларациянинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар расшифровка шаклларини тўлдиришни таклиф этади. Иш берувчилардан ва бошқа даромад манбаларидан олинган маълумотномалардаги ахборотни кўчириб, уларни тўлдириш лозим. Шаклларни тизим таклиф этадиган тартибда тўлдириш мумкин. Шаклларни тўлдирган ва маълумотлар аниқлигига ишонч ҳосил қилган бўлсангиз, «Сақлаш ва давом этиш» тугмачасини босинг. Ушбу шакл устида ишлашни якунлаш учун унга қайтишингиз керак бўлса, «Ўтказиб юбориш» тугмачасини босинг.
- театр – асосий даромад манбаи (театрда унинг меҳнат дафтарчаси юритилади);
- олий таълим муассасасида ўриндошлик асосида ишлайди, касбий фанлардан дарс беради (бу – асосий бўлмаган даромад манбаи);
- учта театрнинг ҳар бири фойдаланаётган пьесалар учун унга муаллифлик ҳақи тўлайди.
Даромад манбаининг хусусиятига қараб расшифровка шакллари ҳам ўзига хос жиҳатларга эга бўлади. Биз эса электрон декларацияни тўлдираётганда тизим таклиф этиши мумкин бўлган барча расшифровка шакллари тўлдирилишини кўриб чиқамиз.
1. Асосий иш жойидан олинган даромадлар
Қуйидагиларни кўрсатиш зарур:
- корхона СТИРи;
- корхона номи;
- ишлаш даври (бошланган ва тугаган);
- иш берувчи томонидан берилган даромадлар тўғрисидаги маълумотнома рақами;
- даромадлар суммаси ва ЖШДС сифатида ундан тўланган сумма;
- шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилган сумма.
Шаклнинг сўнгги сатрида СК 179-моддасига мувофиқ солиқ тўлашдан озод қилинган-қилинмаганингизни кўрсатинг. Сизга имтиёз берилиш-берилмаслигини аниқлаштирмоқчи бўлсангиз, «ҳа» жавобини танланг. Тизим имтиёз олувчиларнинг рўйхатини таклиф этади. Ўзингиз тааллуқли бўлган солиқ тўловчилар тоифасини топсангиз, тегишли катакчага солиқ солишдан озод қилиниши лозим бўлган суммани қайд этинг. Ўзингизни топмасангиз, сатр бошига қайтиб «йўқ» жавобини танланг.
2. Асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадлар
Қуйидагиларни кўрсатиш зарур:
- корхона СТИРи;
- корхона номи;
- ишлаш даври (бошланган ва тугаган);
- иш берувчи томонидан берилган даромадлар тўғрисидаги маълумотнома рақами;
- даромадлар суммаси ва ЖШДС сифатида ундан тўланган сумма;
- шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилган сумма.
Шаклнинг сўнгги сатрида СК 179-моддасига мувофиқ солиқ тўлашдан озод қилинган-қилинмаганингизни кўрсатинг. Сизга имтиёз берилиш-берилмаслигини аниқлаштирмоқчи бўлсангиз, «ҳа» жавобини танланг. Тизим имтиёз олувчиларнинг рўйхатини таклиф этади. Ўзингиз тааллуқли бўлган солиқ тўловчилар тоифасини топсангиз, тегишли катакчага солиқ солишдан озод қилиниши лозим бўлган суммани қайд этинг. Ўзингизни топмасангиз, сатр бошига қайтиб «йўқ» жавобини танланг.
3. Илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар
Ушбу шаклни тўлдираётганда СК 190-моддасига амал қилиш лозим.
Илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тарзида даромад олувчи жисмоний шахслар давлат солиқ хизмати органининг ёзма хабарномаси асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлайди. Солиқ тўловчиларнинг ушбу тоифаси даромадлар олиш билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиши шарт ҳамда ижодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган, ҳақиқатда сарфланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларни даромаддан чегириш ҳуқуқига эга, бироқ у олинган жами даромад суммасининг 30%идан кўп бўлмаслиги керак.
Ижодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларга қуйидагилар киради:
- илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур материаллар сотиб олишга доир харажатлар;
- фақат илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш, нашр қилиш, ижро этиш ёки улардан бошқача тарзда фойдаланиш мақсадида фойдаланиладиган бино ва мол-мулк ижарасига доир харажатлар.
Ушбу қоидаларни ҳисобга олган ҳолда шаклни тўлдираётганда қуйидагиларни кўрсатиш керак бўлади:
- муаллифлик ҳуқуқи объекти;
- даромад суммаси;
- харажатлар суммаси;
- солиқ солинадиган даромад суммаси ва ЖШДС сифатида тўланган сумма.
4. Грант кўринишида олинган даромадлар
Ушбу шаклни тўлдираётганда СК 192-моддасига амал қилиш лозим.
Грант олган жисмоний шахс даромадлари тўғрисидаги декларацияни топшираётганда грант бўйича олинган даромад суммасини, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи миқдорини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи органнинг тегишли хулосасини кўрсатади.
Шаклни тўлдираётганда қуйидагиларни кўрсатиш керак бўлади:
- грант берувчининг номи;
- грант суммаси;
- ЖШДС сифатида тўланган сумма.
5. Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар
Қуйидагиларни кўрсатиш керак бўлади:
- ижара тўлови тўловчиси ҳақидаги маълумотлар (юридик ёки жисмоний шахс, номи ёки исми);
- шартнома тузилган сана;
- шартнома рақами;
- мол-мулк тури (таклиф этилган рўйхатдан сизнинг ҳолатга кўпроқ мос келадиганини танланг);
- мол-мулк предметлари;
- ижарадаги мол-мулк жойлашган вилоят, туман (шаҳар) (таклиф этилаётган рўйхатдан танлаш лозим).
«Турар ва нотурар жойни ижарага беришдан олинган даромадлар» жадвалини ҳам тўлдириш керак бўлади. Унда қуйидаги ахборотни ойма-ой қайд этиш лозим:
- ижарага берилган турар жойнинг умумий майдони (кв. м);
- ижарага берилган нотурар жойнинг умумий майдони (кв. м);
- контракт бўйича тўланиши лозим бўлган даромадлар (сўмда);
- тўланган (ушлаб қолинган) ЖШДС суммаси.
6. Дивидендлар, фоизлар ва бошқа мулкий даромадлар
Ушбу шаклда қуйидагиларни кўрсатиш лозим:
- фоизлар (даромад суммаси ва ЖШДС суммаси);
- дивидендлар (даромад суммаси ва ЖШДС суммаси);
- жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни (қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини); нотурар жойларни; турар жойларни – башарти кетма-кет келадиган 12 ой давомида бир мартадан кўп битимлар тузилган бўлса) сотишдан олинадиган даромадлар, даромад суммаси, даромад солиғи суммаси, реализация қилиш баҳоси, бошланғич харид баҳоси ёки инвентаризация қиймати, реализация қилишдан фойда, ЖШДС суммалари;
- жисмоний шахс – саноат мулки объектларига, селекция ютуғига оид патент (лицензия) эгасининг патентдан бошқа шахс фойдасига воз кечганда ёки лицензия шартномаси тузганда олган даромади (даромад суммаси ва ЖШДС суммаси);
- роялти (даромад суммаси ва ЖШДС суммаси);
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар – даромад суммаси ва ЖШДС суммаси тўлангандан кейин хусусий корхона мулкдори (фермер хўжалиги бошлиғи, оилавий корхона иштирокчиси) тасарруфида қоладиган фойда суммаси.
Шаклнинг барча катакчаларини тўлдириш мажбурий.
Сўралаётган ахборот сизга тааллуқли бўлмаса, «0» қўйинг. Бошқа барча ҳолларда аниқ суммани кўрсатинг.
7. Чет давлатларда олинган даромадлар
Қуйидагиларни кўрсатиш лозим:
- давлат;
- меҳнатингизга ҳақ тўлаган компания манзили;
- даромад олинган сана;
- олинган даромад суммаси (валютада, валюта курси, суммаси);
- чет давлатда тўланган (ушлаб қолинган) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси.
8. Тизимда назарда тутилган бошқа даромадлар
Қуйидагиларни кўрсатиш лозим:
- даромадлар тури;
- даромадлар суммаси;
- солиқ солиниши лозим бўлган даромад суммаси;
- даромаддан ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган солиқ суммаси.
2019 йилдаги жами даромад тўғрисидаги электрон декларацияни тўлдириш ва жўнатиш чоғида саволлар юзага келса ёки қўшимча ёрдам керак бўлса, (71) 233–12–90; (71) 244–58–21; (71) 244–98–93 телефон рақамлари орқали қўнғироқ қилинг.
2019 йилдаги жами даромад тўғрисидаги декларацияни карантиндан кейин яшаш жойингиздаги солиқ инспекциясига ўзингиз бориб тақдим этишингиз ҳам мумкин.
Олег ГАЕВОЙ