ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтаришга ҳужжатларни қандай онлайн топшириш мумкин

preview

Давлат солиқ қўмитаси Ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини қоплашга ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиш бўйича йўриқномани эълон қилди.

1. my.soliq.uz электрон солиқ хизматлари порталида ўзингизнинг солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киринг.

2. Электрон солиқ хизматлари рўйхатидан “Юридик шахсларнинг ҳисоботларини жўнатиш” хизматини танланг.

3. Ушбу бўлимда “Ноль даражали ставкани қўллаш ҳисобига ҳосил бўлган ҚҚС бўйича ортиқча суммани қайтариш” хизматини танланг.

4. Аризанинг (Низомга 1-илова) кўрсатилган катакларини тўлдиринг, яъни қоплаш амалга оширилаётган даврни, ҳисоб-китоб турини (ҳисоб-китоб ёки қайта ҳисоб-китоб), қопланадиган суммани (рақамлар билан, сўз билан) ва ҳ.к.

5.Низомга 2-илова «Товарларнинг экспорт қилинганлиги ва валюта келиб тушганлиги тўғрисида маълумот» қуйида кўрсатилган ҳавола бўйича шаблонни юклаб олиш йўли билан тўлдирилади.

6. Юклаб олингандан кейин шаблон белгиланган тартибда тўлдирилади, файл эса электрон аризага “Файлни танланг” тугмаси билан илова қилинади. 3-илова “Йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича ягона халқаро ташиш ҳужжатлари реестри” худди шу тартибда тўлдирилади.

7. 4-иловада “Солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариладиган ҚҚС ортиқча суммасининг ҳисоб-китоби” ва 5-иловада “Сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва санитария тозалаш бўйича хизматларни кўрсатувчи коммунал корхоналарнинг банк ҳисобварағига қайтариладиган ҚҚС ортиқча суммасининг ҳисоб-китоби” мовий ранг билан ажратилган катаклар тўлдирилади.

8. Иловаларни тўлдиргач, «САҚЛАШ» ва «ЖЎНАТИШ» тугмаларига босинг

ДСҚ матбуот хизмати.

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text159740_qqsning_ortiqcha_summasini_qaytarishga_hujjatlarni_qanday_onlayn_topshirish_mumkin