Молиявий ҳисоботда ўлчов бирликлари қандай бўлади

preview

Бухгалтерлар 25 июлга қадар 2020 йилнинг II чораги учун молиявий ҳисобот топширишлари лозим бўлади. Илк бор ушбу маълумотларни улар сўмда тақдим этишлари керак. Шу билан бирга айрим жиҳатлари яққол Давлат солиқ қўмитаси томонидан тушунтиришларни талаб этади. Buxgalter.uz саволларни ДСҚнинг ахборот хизматига йўллади. Сўз нима хусусида бормоқда?

Илгари молиявий ҳисобот маълумотларининг ўлчов бирлиги минг сўм бўлган, бу мунтазам хатоларга олиб келган. Вазиятни тузатиш учун ДСҚ ўлчов бирлигини минг сўмдан сўмга ўзгартирди ва буни II чорак учун молиявий ҳисоботни тўлдириш чоғида инобатга олишни сўраган.

Ушбу ҳисоботни топширишга уриниб кўрган бухгалтерлар қатор саволларга дуч келишди:

1. Нима учун 2020 йилнинг I чораги учун молиявий ҳисобот кўп корхоналарда ўтган сана – 30.05.2020 йил билан “рад этилган” мақомида бўлиб қолди? Ахир ушбу санага қадар у солиқ органларига белгиланган муддатга топширилган ва қабул қилинган эдику. “Қабул қилинди” мақоми тўғрисида чоп этилган, мисол учун, 17.04.2020 йил санаси билан Тасдиқнома мавжуд.

2. Бухгалтерия баланси кўрсаткичларини ҳам “сўм” ўлчов бирлиги билан тўлдириш лозимми? Молиявий ҳисобот олдинги давр (2019 йил) кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда тўлдирилишини эътиборга олиб, ўтган йил маълумотларини минг сўмдан сўмга айлантириб, уларга тузатиш киритиш зарурми? Молиявий ҳисоботни тўлдириш тартибига расмий равишда тегишли ўзгартиришлар киритиладими?

3. Агар Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботда барча кўрсаткичлар “сўмда” тақдим этилса, статистика ҳисоботи қандай тўлдирилади? Бундай вазиятда статистика органлари ҳам ўз шаклларини ўзгартиришлари кераклиги келиб чиқади, уларда Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот кўрсаткичлари кўрсатилади ва солиштирилади.

Мутахассислар шарҳларини кутиб қоламиз.

Молиявий ҳисобот Молиявий ҳисобот Молиявий ҳисобот /ru/publish/doc/text161091_moliyaviy_hisobotda_ulchov_birliklari_qanday_buladi